Hujjat nomi
2017 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-07 14:42:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 65-моддаси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 353-сон қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Наманган туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:

иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;

жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича – эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (И.Хошимов):

корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

4..Мазкур қарор “Истиқлол” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Расулов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида 15 кун15 кунЖ.Эргашев

So`rovnoma natijalari