Hujjat nomi
Элликқалъа туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши ва 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-09 09:29:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-24 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Элликқалъа туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши
ва
2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

Элликқалъа туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши ва
2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолинининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Элликқалъа тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши ҳамда аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб қуватлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилганлиги ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Ў.Шариповнинг “Элликқалъа туманида 2016 йилда бандлик дастурининг бажарилиши ҳамда 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Ў.Шарипов)га:

Кичик бизнесни ривожлантириш ҳудудий дастурларни амалга
ошириш, яратилган қулай ишбилармонлик муҳитининг самарали таъсири, кичик корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш, қурилиш ва муҳандислик - коммуникация тармоқларига улаш, бинолар
ва ер участкалари ажратишнинг соддалаштирилган тартиби, кичик бизнес субъектларининг кредит-молия ва хом-ашё ресурсларидан, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотга давлат буюртмаларидан кенг фойдаланиши ҳисобига кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ва кенгайтириш
ва ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари яратилишини таъминлаш;

Инвестиция, локализация, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янада тўлиқроқ фойдаланиш;

Кичик корхоналар, микрофирмалар ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат
ва ноозиқ овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

Замонавий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини жадал ривожланишини таъминлаш, пудрат қурилиш, жумладан қишлоқ жойларда уй-жойларни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш бўйича ишлар хажмини кенгайтириш;

Уй меҳнатини, жумладан йирик ва кичик корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида ташкил этиш, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

Чорвачилик, паррандачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳкон хўжаликларини янада ривожлантириш ҳамда барча ҳудудларда иссиқхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича тегишли иложлар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Туманда 2017-йилда янги иш ўринларини ташкиллаштириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг “Ижтимоий маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати
ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” бўйича доимий комиссиясига топширилсин.

5. Ушбу қарорни тумандаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тавсия қилинсин.

6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Халқ депутатлари Элликқалъа тумани

Кенгаши раиси:Н.Худайбергенов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Элликқалъа туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши ва 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида аҳолининг бандлигини таъминлаш2017 йил давомидаХалқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг “Ижтимоий маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” бўйича доимий комиссияси

So`rovnoma natijalari