Hujjat nomi
Гулистон шаҳрида 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-10 00:27:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Гулистон шаҳрида 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида

Гулистон шаҳри ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган, ишсизлик мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келадиган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Гулистон шаҳар худудида 2017 йилда “Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари”ни ташкил этиш бўйича мўлжалланган корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалар (рўйҳат бўйича) раҳбарларига, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Н.Ахмедов) билан биргаликда шартномалар асосида 2017 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

2. Хақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:

- давлат ҳокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

- бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйча – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Н.Ахмедов) билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги Низомга асосан амалга оширсин.

4. Ушбу қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари И.Хужаев зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими Ш.Исматуллаев

Гулистон шаҳар ҳокимининг 201__ йил “___”_________ даги___-сонли қарорига 1-илова

Гулистон шаҳар ҳудудида 2017 йилда “Ҳак тўланадиган жамоат ишлари ни ташкил этиш бўйича мўлжалланган корҳона ва ташкилотлар

Р Ў Й Х А Т И

Корҳона ва ташкилот номи

Юбориладиганлар сони

Муддати

1

Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси

5

йил давомида

2

Гулистон шаҳар Сувоқава давлат унитар корҳонаси филиали

4

йил давомида

3

Гулистон шаҳаргаз филиали корҳонаси

2

йил давомида

Жами

11

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.28.01.2017И.Хўжаев, Н.Аҳмедов

So`rovnoma natijalari