Hujjat nomi
Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-10 11:54:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1-майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1998 йил, 5-6-сон, 98-модда)нинг 17, 22, 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19-июлдаги
353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низоми (“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами”, 1999 й., 7-сон, 40-модда)га асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Туманда иш билан банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида:

а) Элликқалъа тумани бўйича 2017 йилда фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ва касбга тайёрлаш бўйича назорат кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ;

б) Туман ҳудудидаги иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

в) Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида 2017 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш режаси 3-иловага мувофиқ;

г) Элликқалъа тумани бўйича 2017 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”нинг назорат кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

д) Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкил қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи (Р.Матчанов) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилот раҳбарлари ишсиз деб топилган фуқаролар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг
санитария-гигиена қоидаларига ҳамда ишчилар ўз вазифаларини тўлиқ бажаришини таъминловчи меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминласин.

3. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19-июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини молиялаштириш:

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва тишкилотлар бўйича – 50% фоизи иш берувчилар маблағлари
ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 75 фоизи иш берувчилар ҳисобидан ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат фонди ҳисобидан амалга оширилиши;

б) Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ишсиз деб топилган фуқароларни 2017 йилда касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш маблағлари иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобга олинсин.

4. Туман ишчи гуруҳи (Р.Матчанов) ҳамда туман бандликка кўмаклашиш
маркази директори (Ў.Шарипов) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

5. Туман ҳокимининг 2014 йил 17 декабр кунги 637/12 сонли қарори (“Давр кўзгуси газетаси 2015 йил 19 январ 4-сон”) ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Р.Матчанов ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Ў.Шариповга юклатилсин.

7. Мазкур қарор “Давр кўзгуси” газетасида расмий равишда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ:Н.ХУДАЙБЕРГЕНОВ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақидааҳолининг бандлигини таъминлаш2017 йил давомидатуман ҳокими ўринбосари Р.Матчанов ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Ў.Шарипов

So`rovnoma natijalari