Hujjat nomi
Элликқалъа тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-10 12:14:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Элликқалъа тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил
31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар хисобидаги транспорт воситаларини
ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати ҳафсизлиги бошқармаси билан Элликқалъа тумани “АТК-20” МЧЖ ўртасида шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003-йил
31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим
5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

а) биринчи босқичда 2017-йилнинг 1-мартдан 30-июнгача;

б) иккинчи босқичда 2017-йилнинг 1-сентябрдан 31-октябргача;

в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги2017-йилнинг 1-мартдан 30-июнгача;

г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2017-йилнинг 1-январдан 31-августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин.

5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар хамда хусусий транспорт воситалари бўлган фуқаролар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга техник томонидан соз
ва ёроқли аҳволда олиб келишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари В.Ниязимбетов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Камалов зиммаларига юклатилсин.

7. Элликқалъа туман ҳокимининг 2016 йил 3 феврал кунги 33/2 сонли қарори (“Давр кўзгуси” газетаси 2016 йил 4 март 7 сон) 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур қарор “Давр кўзгуси” газетасида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ:Н.ХУДАЙБЕРГЕНОВ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Элликқалъа тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидабарча транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш2017 йил давомидатуман хокимининг биринчи ўринбосари В.Ниязимбетов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Камалов

So`rovnoma natijalari