Hujjat nomi
Шаҳар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-10 21:09:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Шаҳар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида

Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12 ва 16-моддаларига ваЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сон қарорининг 1-бандига асосан вилоят шаҳарларида йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж (юк) ташиш транспорт хизматларининг чекланган тарифларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларида автобус ва йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш транспорт хизматларининг чекланган тарифи бир йўловчи учун бир маротаба юришга 800 (саккиз юз) сўм, ташиш учун рухсат берилган ҳар бир багаж (юк) ўрни учун 400 (тўрт юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Йўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.

3. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш вилоят бошқармаси (А.Норбоев), Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Сирдарё ҳудудий бўлими (О.Эрбеков), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ф.Урманов) ва вилоят молия бошқармаси (А.Каримов)га шаҳар транспортларида йўловчилар ва багаж (юк) ташиш хизматлари кўрсатилишида ўрнатилган тарифларга қатъий риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаб бориш юклатилсин.

4. Вилоят телерадиокомпанияси (З.Дархонов), “Сирдарё ҳақиқати” ва “Сырдарьинская правда” газеталари таҳририяти (А.Тошматов) ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг расмий нашрларига оммавий ахборот воситалари орқали мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш топширилсин.

5. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 27 февралдаги “Шаҳарларда йўловчиларни ташиш хизматларининг чекланган тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 75-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ. Сулейманов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.31.01.2017Ғ.Сулейманов

So`rovnoma natijalari