Hujjat nomi
Сирдарё туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-12 11:18:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-27 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Сирдарё туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасига асосан туман ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган «ИШСИЗ» мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-хунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:

1. Туман корхона, ташкилот ва муассасалар (иловадаги рўйхат бўйича) раҳбарларига, туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Шарапатов) билан биргаликда шартномалар асосида 2017 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:

давлат ҳокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Шарапатов) билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Комилов зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими С. Назаров

Сирдарё туман ҳокимининг 2016 йил “____________ даги ___-сонли қарорига 1-илова

Ҳақ тўланадиган жамоат ишлариниташкиллаштириш бўйича мўлжалланган корхона ва ташкилотлар

Р Ў Й Х А Т И

Корхона ва ташкилот номи

Юбориладиганлар сони

Муддати

1

Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси

4

йил давомида

2

Туман кишлок ва сув хужалиги

2

йил давомида

3

Туман Тиббиёт бирлашмаси

2

Йил давомида

4

Сирдарё туман йул хужалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси

4

Йил давомида

Жами

12

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.2017 йил 31 январьШ.Комилов, А.Шарапатов

So`rovnoma natijalari