Hujjat nomi
Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Yangiariq tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Yangiariq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-18 10:08:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туманда 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат

ишларини ташкил этиш тўғрисида

ЛОЙИҲА

ЯНГИАРИҚТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

2017 йил “___” ________ №___ Янгиариқ тумани

Туманда 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат

ишларини ташкил этиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ваЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) Низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътирф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Туманда 2017 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.

2.Туман бандликка кўмаклашиш марказига (Д.Киличов) иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

3.Тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касбга тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминлашини;

туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузилишини;

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш бурувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилиши, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари тегишли ташкилотлар бўйича-етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилишини таъминласинлар.

4.Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Қиличов) ушбу қарорни бир хафта муддатда иловада кўрсатилган ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

5.Маскур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 2016 йил 6 февралдаги “Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 102к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

6.Мазкур қарор “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг Х.Усмонов зиммасига юклатилсин.

Янгиариқ туман

ҳокими: К.Б.Собиров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманда 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида 2018 йил 31 январь1 апрельХ.Усмонов, Д.Қличев

So`rovnoma natijalari