Hujjat nomi
Чилонзортуманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Chilonzor tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Chilonzor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-18 18:05:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-28 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Чилонзортуманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 29 апрель, 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги вава мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳар “Давтехназорат” инспекциясининг 2016 йил 20 декабрдаги 419-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Чилонзор туманида 2017 йилда мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотларда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага ва комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) М.Каримкуловага:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда

мулкдор деб юритилади) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборишни таъминлаш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режаси ва комиссия таркибини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма берилиши ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилаш;

техникани қайта кўрикданўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот бериш ишларини амалга ошириш топширилсин.

3.Бошқа туманларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин.

4. Мулкдорларга:

билдиришномани олгандан сўнг техник кўрик ўтказилишидан камида беш кун олдин техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисида далолатнома тўлдирилсин;

техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилсин.

5. “Давтехназорат” инспекцияси (С.Хаитов):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

6.Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи (А.Эрматов) ва Чилонзор шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” ДУК нинг Чилонзор туман тармоқ администратори (Р.Исраилов):

“Тошкент оқшоми” ва “ВечернийТашкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.mirobod.toshkent.uz веб сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

7.Туман ҳокимининг 2016 йил 14 январь кунидаги “Чилонзортуманида 2016 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 15-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Далабаев зиммасига юклансин.

Туман ҳокими Т.Мирхидоятов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Чилонзортуманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.Чилонзор туманида 2017 йилда ташкилотларда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.20 кунЧилонзор туман ҳокимининг ўринбосари А.Далабаев.

So`rovnoma natijalari