Hujjat nomi
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-19 10:44:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси, “Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Молия вазириБ.Ходжаев

Ташкент ш.,
‎2017 йил “___” ________,
‎_____-сон

Иқтисодиёт вазириГ. Саидова

Ташкент ш.,
‎2017 йил “___” ________,
‎_____-сон

Ташқи иқтисодий алоқалар,

Ташкент ш.,
‎2017 йил “___” ________,
‎_____-сон

Давлат солиқ қўмитаси раисиБ.Парпиев

Ташкент ш.,
‎2017 йил “___” ________,
‎_____-сон

Давлат божхона қўмитаси раисиМ. Тохирий

Ташкент ш.,
‎2017 йил “___” ________,
‎_____-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг
‎201__ йил “___” ________, ________,__‎_____,_______,_______ ва _____-сонқарорига ИЛОВА

Тўқимачиликватикув-трикотажсоҳасиданоозиқ-овқатистеъмолтоварлариниишлабчиқаришгаихтисослашганкорхоналартомонидансолиқвабожхонаимтиёзлариниқўллаштартибитўғрисида

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар (кейинги ўринларда – корхоналар) томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ, ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради. Ушбу корхоналарга қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар берилади:

а) қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;

маҳсулот реализацияси ҳажмидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар,Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материалларни, шунингдек воситачилик шартномаси асосида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Абидов Акмалжон Акбарович 2017-01-25 11:49:57
Нега Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланадиган руйхат буйича булиши керак? Яна алохида меъерий хужжат ишлаб чикилиши керак-ми? Нега уша руйхатни ушбу хужжат билан тасдиклаб булмайди? Илгариги ПК-1050 да хам шунака булганди, аммо Вазирлар Махкамасининг 585-Ф-Фармони билан 1932-сонли Йурикномада фарклар, еки уларни турли давлат мансабдор шахслари томонидан турлича тъалкин килишлар мавжуд эди. Шу сабабли, ушбу хужжатни тайерлашда, "Вазирлар Махкмаси томонидан тасдикланадиган руйхат" сузлари урнига Иловага мувофик деган сузни киритиш хамда зарур булса, бу хужжатни давлат вазирлик ва идораларини Йурикномаси эмас, балки бира тула Вазирлар Махкамасининг карори килиб ишлаб чикиш керак!!!
Qabul qilinmadi 2017-02-03 18:38:59
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Қарорининг 13-бандида, хўжалик юритувчи субъектлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республика ҳудудига четдан келтириладиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ўрнатилган технологик ускуналарига эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинишлари белгилаб қўйилган.

б) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини тўлашни (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга кечиктириш.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Абидов Акмалжон Акбарович 2017-01-25 11:51:30
90 кунгача кечиктириш булса яхши буларди
Qabul qilinmadi 2017-02-03 18:40:47
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-банд тўртинчи хат бошида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган рўйхатига киритилмаган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга узайтириш белгилаб қўйилган.

Кечиктириб тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилинадиган хом ашё ва материаллар рўйхатига киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитураларга берилади.

2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463) асосан бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона
ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Абидов Акмалжон Акбарович 2017-01-25 11:54:21
Тушуниш кийин булган модда! Нега узбек тили шунчалик кийинми? Шу сузларни соддарок килишни имконияти йукми?
Qabul qilinmadi 2017-02-03 18:41:12
Мазкур модда Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Идоравий норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган.
Абидов Акмалжон Акбарович 2017-01-25 11:54:57
Тушуниш кийин булган модда! Нега узбек тили шунчалик кийинми? Шу сузларни соддарок килишни имконияти йукми? Еки тушунмасак, яна рус тилидаги нусхасига караймизми?
Qabul qilinmadi 2017-02-03 18:41:19
Мазкур модда Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Идоравий норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган.

Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, уларни тақдим этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тартиби юқорида қайд этилган Низом билан тартибга солинади.

II. ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ

3. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.

4. Мазкур Низомининг “а” банди “б” кичик бандидаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун тадбиркорлар томонидан божхона органларига Божхона кодексининг 330 моддасига асосан ҳужжатлар тақдим этилади.

5. Имтиёз берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.

6. Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхона тақдим этилган Маълумотнома ҳисоб-китобга асосан имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (имтиёзлар берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бўлиб ҳисобланмаганда) солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, уларни ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда, бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланиб бекор қилинади.

Корхоналар имтиёзлардан фойдаланиш учун белгиланган мезонларга мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида ўрнатилган тартибда аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун давлат божхона хизмати органларини хабардор қилади.

III. ЯКУНИЙ ҚОИДА

7. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида

низомга 1 ИЛОВА

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдасолиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларибериладиган товар гуруҳларининг РЎЙХАТИ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari