Hujjat nomi
Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-19 15:39:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ

2017 йил “____” __________№________Тўрткўл тумани

Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги
913-XII-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга
ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари
ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги корхоналар, ташкилотлар
ва фуқаролар ҳисобидаги транспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармаси билан Тўрткўл тумани “АТК-20” МЧЖ ўртасида шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим 5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

а) биринчи босқичда 2017йилнинг 1мартдан 30июнгача;

б) иккинчи босқичда 2017йилнинг 1сентябрдан 31октябргача;

в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2017йилнинг 1мартдан 30июнгача;

г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2017 йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин.

5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий транспорт воситалари бўлган фуқаролар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга техник томонидан соз ва яроқли аҳволда олиб келишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Рузиев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Пирниязов зиммаларига юклатилсин.

7. Тўрткўл тумани ҳокимининг 2016 йил 24 февралдаги 180-сонли “Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга
ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари
ҳамда тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

Тўрткўл тумани Ҳокими:Г.Г.Хаджиев

Тўрткўл тумани Ҳокимининг

2017 йил “___” ____________

№____-сонли қарорига

1-илова

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

1. Сейтимбетов Ғ.- туман Ички ишлар бўлимининг Йўл ҳаракатихавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, комиссия раиси

АЪЗОЛАРИ:

2. Мадраимов Ў.- туман ҳокимлиги бош мутахассиси

3. Абдурахманов С.- туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари

4. Ниязимбетов Н.- “Тўрткўлтранспорт” бошқармаси бошлиғи

5. Сейтимбетов Қ.- 115-Тўрткўл автокорхонаси МЧЖ назоратчи механиги

6. Ходжаниязов Х.- Нафақадаги техника мухандиси

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида2017.02.06У.Рузиев

So`rovnoma natijalari