Hujjat nomi
Юнусобод туманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Yunusobod tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Yunusobod tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-21 17:52:57
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-05 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Юнусобод туманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 29 апрель, 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2016 йилда қишлоқ ҳўжалиги вава мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида хамда Тошкент шаҳар «DAVTEXNAZORAT» инспекциясининг 2016 йил 20 декабрдаги 417-сонли хатига илова “Юнусобод туманида 2016 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси”га асосан,

Қ А РОР Қ И Л А М А Н:

1. Юнусобод туманида 2017 йилда мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотларда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага ва комиссия таркиби2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) М.Каримкуловага:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборишни таъминлаш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режаси ва комиссия таркибини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма берилиши ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилаш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот бериш ишларини амалга ошириш топширилсин.

5. Тошкент шаҳар «DAVTEXNAZORAT» инспекцияси (С.Хаитов):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи (Ж.Набиев) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази”ДУКнинг Юнусобод туман тармоқ администратори (А.Абдумаликов):

“Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва yunusobod.toshkent.uzвеб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарор кучга киргандан сўнг, Юнусобод тумани ҳокимининг 2016 йил 12 январдаги “Юнусобод туманида 2016 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 23-сон қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.М.Халисов зиммасига юклансин.

Юнусобод тумани ҳокими М.М.Мирқосимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Юнусобод туманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида06,02,201706,02,2017Д.М.Халисов

So`rovnoma natijalari