Hujjat nomi
Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-24 23:25:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 381-сонли ва 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорларига мувофиқ, вилоятнинг шаҳарлари ва туманларида (Гулистон шаҳридан ташқари) қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Янгиер, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ободонлаштириш бошқармалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда, иловага мувофиқ белгилансин.

2. Вилоят молия бошқармаси (А.Каримов), вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси (А.Норбоев), туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига жойларда ободонлаштириш бошқармалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилишида белгиланган тўловлар тарифларига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш топширилсин.

3. Туман, шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда бошқа қулай, самарали усулларда юридик шахслар, жумладан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилиши тартиби ва бу хизмат учун белгиланган тўловлар тарифларини етказиш вазифаси юклатилсин.

3. Туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг иловадаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Қарор матни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ. Сулейманов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев

Сирдарё вилояти ҳокимининг
2017 йил “___” __________даги
____-сонли қарорига
2-ИЛОВА

Сирдарё вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати

1.Сирдарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 20 февралдаги “Ховос туманида юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 64-сонли қарори.

2.Янгиер шаҳар ҳокимининг 2015 йил 13 ноябрдаги “Янгиер шаҳрида тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нархларини янги тарифини белгилаш тўғрисида”ги 777-сонли қарори.

3.Ширин шаҳар ҳокимининг 2015 йил 29 декабрдаги “Янгиер шаҳрида тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди нархларини янги ставкаларини белгилаш тўғрисида”ги 488-сонли қарори.

4.Боёвут туман ҳокимининг 2015 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пункларида санитария жихатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарори ҳамда Молия вазирлигининг БЮ/15-04-34-26/123-1825-сонли хатининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 1729-сонли қарори.

5.Гулистон туман ҳокимининг 2015 йил 11 мартдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкаси томонидан туман ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нархини белгилаш тўғрисида”ги 934-сонли қарори.

6.Мирзаобод туман ҳокимининг 2015 йил 24 мартдаги “Мирзаобод тумани ҳудудини тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархларининг янги тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 277-сонли қарори.

7.Оқолтин туман ҳокимининг 2015 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пункларида санитария жихатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оқолтин туманида чиқинди нархларини янги ставкаларини белгилаш тўғрисида”ги 758-сонли қарори.

8.Сайхунобод туман ҳокимининг 2015 йил 23 октябрдаги “Сайхунобод туманида тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларининг янги тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 1119-сонли қарори.

9.Сардоба туман ҳокимининг 2015 йил 16 мартдаги “Туманда қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича хизмат тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 269-сонли қарори.

10.Сирдарё туман ҳокимининг 2013 йил 30 апрелдаги “Сирдарё туманида тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларининг янги тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 992-сонли қарори.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳолаш тизимидан ўтказиш.Қарор лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳолаш тизимида 15 кун давомида баҳоланади.20.02.2017А.Хожиматов, Ф.Кулматов

So`rovnoma natijalari