Hujjat nomi
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-26 16:51:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-10 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Шовот туманидаги корхона, ташкилот хусусий корхоналар ва фермер хужаликларига 2017 йилда хак тўланадиган жамоат ишларини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан шартнома асосида ташкил қилиш топширилсин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Bobaxonov Mansurjon Mahmudjonovich 2017-01-30 18:24:19
"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" эмас " бандликка кўмаклашиш маркази деб тўғрилаш зарур.
Miskinov Mansurbek Madiyarovich 2017-01-31 18:03:15
"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" номи ўзгартирилган номини тўғирлаш зарурати бор

2. Хак тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилган корхона, ташкилот ва хўжаликларга аҳолини иш билан таъминлаш дастурига асосан жамоат ишида қатнашаётганларига уларнинг ишлаган даври учун хақ тўлашни ўз ташкилотларида амал қилаётган тарифлар бўйича хисоблаб, Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 15% га оширилган даражасидан кам бўлмаган миқдорда мехнатга хақ тўлашни таъминласинлар.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Miskinov Mansurbek Madiyarovich 2017-01-31 18:22:34
"Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 15% га оширилган даражасидан кам бўлмаган миқдорда" энг кам иш хаки 149775 сум буни 15% га кўтарсак 172241 сум бўлади буни бир ойлик иш хаки деб хисобланса оила бокиш учун хеч нимага етмаслигини инобатга олиб шуни Ягона тариф ставкаси бўйича мехнатга хақ тўлаш разряди бўйича 1 разряд яъни таъриф коэффициенти 2.476 қилиб қўйилса 370842 сум бўлади.

3. Туманда белгиланган муддатларда мавсумий хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман Бандликка кўмаклашувчи маркази хақ тўланадиган жамоат ишларига юбориладиган ишсизларни хақ тўлаш тартиби билан таништириб, уларни ўз вақтида ишга жойлаштиришни таъминласин.

5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Яқубов ва туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказ директори Я.Акманова зиммаларига юклатилсин.

Шовот туман ҳокимининг

2017 йил ______________

№ ___ сонли қарорига

илова

Белгиланган муддатларда хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилувчи корхона ва ташкилотлар

Р Ў Й Х А Т И

Корхона ва ташкилотлар номи

Иш тури

Бажариш даври

Керакли ишчилар сони

1

“Жамоладдин Гулрухсора” ф/х

Қишлоқ хўжалик ишлари

март

5

2

“Эржон Машарипов” ф/х

Қишлоқ хўжалик ишлари

апрель

6

3

“Шовот пилла” МЧЖ

Мавсумий ишлар

май-июнь

15

4

“Катқалъа текс” МЧЖ

Ободонлаштириш ишлари

тюнь-июль

15

5

“Шовот пахта тозалаш” АЖ

Мавсумий ишлар

сентябрь

15

6

“Узункўл юлдузи” ф/х

Қишлоқ хўжалик ишлари

сентябрь

5

7

“Элдор Мавлонов” ф/х

Қишлоқ хўжалик ишлари

октябрь

5

Жами

66

Шовот туман Бандликка кўмаклашиш

ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш

маркази директории; Я.Акманова

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шовот туманидаги корхона, ташкилот хусусий корхоналар ва фермер хужаликларига 2017 йилда хак тўланадиган жамоат ишларини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан шартнома асосида ташкил қилиш Ишсиз фуқаролар учун қўшимча жамоат ишлари яратиладиҲар ойдаТумандаги идора, ташкилот, хусусий корхоналар ва фермер хужаликлари
2Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилган корхона, ташкилот ва хўжаликларга аҳолини иш билан таъминлаш дастурига асосан жамоат ишида қатнашаётганларига уларнинг ишлаган даври учун хақ тўлашни ўз ташкилотларида амал қилаётган тарифлар бўйича хисоблаб, Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 15% га оширилган даражасидан кам бўлмаган миқдорда мехнатга хақ тўлашни таъминлашЖамоат ишида ишлаётган фуқароларнинг иш ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланадиМунтазамТумандаги идора, ташкилот, хусусий корхоналар ва фермер хужаликлари
3Туман Бандликка кўмаклашувчи маркази томонидан хақ тўланадиган жамоат ишларига юбориладиган ишсизларни хақ тўлаш тартиби билан таништириб, уларни ўз вақтида ишга жойлаштиришни таъминлашЖамоат ишларида ишловчи фуқаролар иш ҳақи билан таъминлаб бориладиМунтазамТуман бандликка кўмаклашиш маркази
4Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишҚарор талабларини тўлиқ бажарилиши таъминланадиМунтазамТуман ҳокимининг ўринбосари А.Якубов ва Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Я.Акманова

So`rovnoma natijalari