Hujjat nomi
Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-30 17:14:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги
ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 10 мартдаги 32, 69, ЭГ-01/10-1559, 2009-16 ва 01-02/8-5-сон қарори (рўйхат рақами 1932, 2009 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Тошкент ш.,

2017 йил “___” __________,

_________ - сон

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Тошкент ш.,

2017 йил “___” __________,

_________ - сон

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ганиев

Тошкент ш.,

2017 йил “___” __________,

_________ - сон

Давлат солиқ қўмитаси

раиси

Б. Парпиев

Тошкент ш.,

2017 йил “___” __________,

_________ - сон

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Тошкент ш.,

2017 йил “___” __________,

_________ - сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил “____” _________ даги ______, _____, _____, ____ ва ____-сонли қарорига ИЛОВА

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга

ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар

1. Низомнинг муқаддимасиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 мартдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1050-сон қарорига мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди.”.

2.1-бандда “а” кичик бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, шу жумладан воситачилик шартномаси асосида, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материалларни, божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).”

3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ушбу Низомнинг 1-банди “а” кичик бандида назарда тутилган божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун корхоналар томонидан божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 330-моддасига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади.”.


5. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. 3-иловада “ХХТУТ” қисқартмаси “ИФУТ” қисқартмаси билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari