Hujjat nomi
Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сарфланадиган харажатларни бўнаклаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-30 19:37:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сарфланадиган харажатларни бўнаклаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги 2017 йилда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш, уларни ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ҳамда ишлатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2712-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ваузум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларитомонидан сарфланадиган харажатларнибўнаклаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. Мирзаев

Тошкент ш.,

2017 йил “___” _________

______-сон

Иқтисодиёт вазири Г. Саидова

Тошкент ш.,

2017 йил “___” _________

______-сон

Молия вазири Б. Хўжаев

Тошкент ш.,

2017 йил “___” _________

______-сон

Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2017 йил “___”_________даги
_______, _______, _______-сонли қарорига

ИЛОВА

Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сарфланадиган харажатларни

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2520-сонли, 2016 йил 7 апрелдаги “Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2515-сонли қарорлари ҳамда 2016 йил 31 декабрдаги “2017 йилда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш, уларни ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ҳамда ишлатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2712-сонли қарорининг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулот етиштириш ҳаражатларини “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси тизимидаги қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналар томонидан бўнаклаш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга етказиб берилган товар-моддий бойликлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бўнак – маҳсулот харид қилувчилар томонидан маҳсулот етиштирувчиларга улар ўртасида тузилган контрактация шартномалари қийматининг маълум фоизини пул ёки товар-моддий ресурс сифатида олдиндан ажратилган миқдори;

буюртмачилар- “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси, «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси тизимидаги ва бошқа қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналар;

давлат буюртмаси – тегишли қарорлар билан тасдиқланадиган қайта ишлаш, қиш-баҳор мавсумига захира қилиш ҳамда экспортга чиқариш учун харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ҳажми;

махсус банк ҳисобварағи – буюртмачилар томонидан мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган бўнак маблағлари келиб тушадиган ва талаб этиладиган моддий-техника ресурсларига тўловларни амалга ошириш мақсадида маҳсулот етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган 22626- сонли ҳисобварағи;

маҳсулот етиштирувчилар - давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари.

2. Маҳсулот етиштирувчиларга буюртмачилар томонидан бўнак маблағлари давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.

3. Маҳсулот етиштирувчиларга ажратиладиган бўнак маблағларининг манбаси бўлиб буюртмачиларнинг ўз маблағлари, банк кредитлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобланади.

4. Маҳсулот етиштирувчи ва буюртмачи ўртасида контрактация шартномаси кучга киргандан сўнг, маҳсулот етиштирувчилар уч банк иш кунидан кечиктирмасдан бўнак маблағлари олиш учунхизмат кўрсатаётган банкда белгиланган тартибда 22626-сонли махсус банк ҳисобварағи очиши шарт.

Маҳсулот етиштирувчиларнинг 22626-сонли махсус хисобварағига нисбатан“Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидагийўриқнома” (рўйхат рақами 2342, 15.03.2012 йил) талаблари қўлланилмайди.

5. Ушбу Низом асосида бўнак маблағлари ажратиш давлат буюртмаси бўйичахарид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига татбиқ этилади.

II. Бўнак маблағларини ажратиш ва ишлатиш тартиби

6. Бўнак маблағлари давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари контрактация шартномаларида белгиланган қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган (етказиб бериладиган уруғлик ва бошқа моддий ресурслар қийматини инобатга олган холда) миқдорида буюртмачилар томонидан маҳсулот етиштирувчиларга берилади.

Бунда, бўнак маблағлари маҳсулот етиштириш учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар муддатларидан келиб чиққан ҳолда:

эртаки сабзавот, полиз ва картошка, шунингдек, мева ва узум етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 мартига қадар;

ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида сабзавот, полиз ва картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 10 июнига қадар;

келгуси йил ҳосили учун август-сентябрь ойларида экиладиган сабзавот экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 1 августга қадар;

тўқсонбости усулида экиладиган сабзавотлар етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 1 ноябрга қадар тўлиқ ажратилади.

7. Буюртмачи ва маҳсулот етиштирувчи ўртасида тузиладиган контрактация шартномаларида ажратиладиган бўнак маблағларининг аниқ миқдори шу жумладан, етказиб берилган уруғлик ва бошқа моддий ресурслар қийматини ҳам ҳисобга олган ҳолда ойлар бўйича декадаларга бўлинган ҳолда илова шаклида акс эттирилади.

Бўнак миқдорини аниқлаш учун ўзаро келишилган бозор нархлари асос қилиб олинади.

8. Маҳсулот етиштирувчиларга ажратиладиган бўнак қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун сарфланади:

уруғлик ва кўчат материаллари харид қилишга;

минерал ўғитлар харид қилишга;

ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга;

агрокимёвий хизматлар учун тўловларга;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилишга;

электр энергия тўловларига;

МТПлар, муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;

тара-қадоқлаш материалларини харид қилишга.

Маҳсулот етиштирувчиларда мазкур бандда акс эттирилган харажат турлари бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда ажратилган бўнак маблағлари маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни (ягона ер солиғи, сув истеъмолчилари уюшмалари хизматлари, лизингга (молиявий ижарага) олинган техника воситалари учун лизинг тўловлари) молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.

9. Маҳсулот етиштирувчиларнинг махсус ҳисоб варақига келиб тушган бўнак маблағлари ҳисобидан мазкур низомнинг 7-бандида белгиланган харажатларни молиялаштириш нақд пулсиз шаклда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.

10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадлар учун маҳсулот етиштирувчиларнинг махсус ҳисоб варақига келиб тушган бўнак маблағлари ҳисобидан тўловлар тўлов топшириқномасига мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) қишлоқ хўжалик корхоналарининг минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари, агрокимёвий хизматлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, фойдаланилган электр энергияси, механизация хизматлари учун тўловларда маблағлар «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзагросервис» АЖ тизимидаги корхоналарга хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган махсус 22626- ҳисобварақларига ўтказилади;

б) бошқа ташкилотлар томонидан етказиб берилган ресусрлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларда, маблағлар ушбу ташкилотларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варақларига ўтказиб берилади.

11. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва «Ўзнефтмаҳсулот» АК туман корхоналари ва ташкилотлари билан маҳсулот етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни амалга ошириш учун етказиб бериладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари, агрокимёвий хизматлар учун тўлов олдиндан 100 фоиз, ёнилғи-мойлаш материаллари учун камида 60 фоиз, бошқа турдаги ресурслар ва хизматлар учун камида 15 фоиз миқдорида амалга оширилади.

III. Бўнак маблағларининг ишлатилиши ва экинлар ҳолати мониторинги

12. Маҳсулот етиштирувчи маҳсус ҳисобварағига келиб тушган бўнак маблағларидан фақатгина мазкур Низомнинг 7-бандида акс эттирилган маҳсулот етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш мақсадларида сарфланиши учун жавобгар ҳисобланади.

13. Буюртмачи тижорат банки билан биргаликда маҳсулот етиштирувчининг маҳсус ҳисобварағига ўтказилган бўнак маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг
7-бандидаги мақсадлар бўйича тўловларни амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритади.

14. Шунингдек, буюртмачилар шартномада белгиланган миқдорда маҳсулот қабул қилиб олиш ва ажратилган бўнакнинг тўлиқ қопланишини таъминлаш мақсадида туман фермерлар Кенгаши, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари билан биргаликда ҳар бир маҳсулот етиштирувчи бўйича экинларнинг ҳолатини ва бўлажак ҳосилни етарлилигини аниқлаш юзасидан доимий мониторинг ўрнатадилар.

Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши, касаллик ва зараркунандалар тарқалиши натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда уч томонлама далолатнома тузилади.

Ушбу далолатнома асосида буюртмачи томонидан бўнаклаш тўхтатилади ва тузилган контрактация шартномасини бир томонлама бекор қилиш, ажратилган бўнак маблағларини қайтариш ҳамда шартнома қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима ундириш чоралари кўрилади. Бу чоралар контрактация шартномасида келишилган бўлиши керак.

Шу билан бир вақтда буюртмачилар туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари билан биргаликда ушбу далолатномани таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказиши лозим.

IV. Якунловчи қоидалар

15. Буюртмачи томонидан контрактация шартномаси бўйича қабул қилиб олинган маҳсулотлар қиймати бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда ажратилган бўнак маблағлари чегириб қолинади.

16. Фавқулодда вазиятлар содир этилиши ва енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) натижасида юз берган ҳолатлар бўйича буюртмачи ва маҳсулот етиштирувчилар контрактация шартномасида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажармаслиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ушбу ҳолатлар контрактация шартномасида батафсил акс эттирилиши лозим.

Бундай ҳолатлардан ҳимояланиш, олинган бўнак маблағларни қоплаш ва маҳсулот етиштиришдан олинадиган даромадни йўқотилишини олдини олишмақсадида маҳсулот етиштирувчи ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин.

17. Буюртмачилар томонидан шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда бўнак маблағлари ажратилмаган тақдирда маҳсулот етиштирувчилар тузилган контрактация шартномасини бир томонлама бекор қилиши мумкин.

18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон фермерлари Кенгаши билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишИдоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси17.01.2017Ишчи гуруҳи
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш30.01.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш30.01.2017-14.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш15.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ишчи гуруҳи
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишМазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идораларги келишиш учун юбориш ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ улар билан келишиш15.02.2017-17.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этишқарор лойиҳасини тасдиқлаш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш20.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

So`rovnoma natijalari