Hujjat nomi
Термиз шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматларидан чекланган тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-31 18:15:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йилдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига мувофиқ, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларининг ўз-ўзини молиялаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек йўловчи ташиш транспорти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 25 январдаги

ЁТ/1504-34-11/11-116-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Термиз шаҳар ҳудудида йўналишли автобусларда битта йўловчи ташиш тарифи 700 (етти юз) сўм, йўналишли таксиларда 1000 (минг) сўм этиб белгилансин.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Амиров) ва Термиз шаҳар ҳоким (И.Сатторов)лари ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда йўловчиларни ташувчи автокорхоналарга ушбу тарифни жорий қилиш вазифаси юклатилсин.

3. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 26 январдаги “Термиз шаҳридаги фаолият юритаётган автобусларда ва йўналишли таксиларда тарифларни жорий қилиш ҳақида”ги 19-сонли қарори, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини наъзорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Normativ qarorQaror loyihasini tasdiqlash15 kunShavkat Shokirov

So`rovnoma natijalari