Hujjat nomi
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-02 12:47:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажмларини кескин ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, “Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари” уюшмаси, суғурта компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда қўшимча равишда паррандачилик ва цитрус (лимон) маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар Дастури 1-иловага мувофиқ;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда цитрус (лимон) маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда парранда боқишни ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик, идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар Дастури ва белгиланган прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда ўз ҳудудлари бўйича 2- ва 3-иловаларга мувофиқ 2017-2019 йиллар учун белгиланган прогноз кўрсаткичларни туманлар ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари кесимида тасдиқласинлар ва ижросини ташкил этсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат рақобат қўмитасининг ҳар бир ҳонадонда цитрус мевалари етиштириш, паррандачилик ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда аҳолига янада кенгроқ шароитлар яратиш мақсадида маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда (аҳоли пунктида) Агрофирмалар ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4. Ташкил этиладиган Агрофирмаларга:

буюртманомаларга мувофиқ цитрус (асосан лимон) ўсимликлари учун иссиқхоналар ва парранда қафасларини марказлашган ҳолда қуриб бериш ва тайёр ҳолда хонадон эгаларига топшириш;

цитрус ўсимликлар кўчатларини олиб келиб экиб бериш, мутахассисларни жалб этган ҳолда агротехник тадбирлар ва касалликларга қарши курашиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш,

паррандалар ва бошқа зарурий моддий-техника ресурсларини етказиб бериш;

шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, цитрус ва парранада маҳсулотларини ҳарид қилиш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш ва экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.

ташкил этиладиган Агрофирмаларга ҳудуддаги салоҳиятли мева сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, паррандачилик корхоналари ва бошқа йирик корхона ҳамда ташкилотларни таъсисчи сифатида киритилиши тавсия этилсин.

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Айитбаев Ахмаджан Сатимбаевич 2017-02-07 13:51:07
Ривожланган давлатларда фермерларга йил бошида давлат томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги махсулоти учун аванс(бўнак) берилади. Йил охирида фермер берилган пулни 100 фоиз давлатга қайтаради. Айрим давлатларда фермер 80 фойизини қайтаради. Бу қишлоқ хўжалиги махсулотларининг нархи ошиб кетмаслик учун қилинар экан. Рахмат.
Madaminov Azam Akmalovich 2017-02-07 15:36:26
Агрофирма? Яна битта деярли давлат ташкилоти буладиган ташкилотни нима кераги бор? Касалликларга карши кураш учун ветеринария ва шунга ухшаган давлат ташкилотлари борку. Ушалар пуллик хизмат шаклида касалликлага карши курашаверади. Шахсий дехкон (фермер) хужаликлари етиштирган махсулотни сотиб олиш, кайта ишлашни эса тадбиркорларга куйиб беринглар ва уралга халакит килманглар. Узлари койиллатишади.
Madaminov Azam Akmalovich 2017-02-07 15:40:47
Агрофирмалар ҳудуддаги салоҳиятли мева сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, паррандачилик корхоналари ва бошқа йирик корхона ҳамда ташкилотларни таъсисчи сифатида кирар эмиш. Авваламбор, бу агрофирмани ташкилий-хукукий шакли канака булади? У кимни мулки булади? Ундан кейин, Агрофирма таъсисчи сифатида кириши учун узини хиссасини кайси пулдан киритади? Уни киритишни тадбиркорлик субъекти булган хучусий мулк шаклидаги корхоналар хохлармикин? Хохламаганларни корхонларни мажбурлашга олиб келмасмикин бу банд? Президентни максади Иктисодиётга Давлат аралашувини камайтириш, шуни эсдан чикарманглар.
Хакулов Файзулла Нарзуллаевич 2017-02-08 15:00:50
Аҳолини даромадларини ошириш мақсадида иссиқхоналарда фақат цитрус (лимон) ўсимликларини экиш ва етиштириш билан чекланиб қолмасдан, балки сабзавот (бодринг, помидор ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) маҳсулотларини ҳам иссиқхоналарда етиштиришни аҳолига ўргатиш мақсадга мувофиқ бўларди.бунинг учун ташкил этилаётган агрофирмаларга малакали мутахассисларни жалб қилиш керак.

5. Белигилаб қўйилсинки, Агрофирмаларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 42-сонли қарори талабларига мувофиқ амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари” уюшмаси ва барча суғурта ташкилотларининг:

агрофирмаларга, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни максадли ишлатиш, ўз вақтида қайтариш бўйича масъулиятини ошириш мақсадида агрофирма таъсисчилари ва раҳбарларининг шахсий кафиллигини олиш;

берилган кредитларнинг қайтмаслик хавфини гаров ёки кафиллик мавжуд бўлмаган тақдирда суғурта ташкилотлари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигига ажратилаётган кредит суммасининг 100 фоиз микдорида суғурталаш ва суғуртага имтиёзли йиллик 1 фоиздан ошмаган микдорда тўлов ставкаларини қўллаш бўйича таклифлари маъқуллансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги хонадонлардан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб экспорт қилишни таъминлаш мақсадида бугунги кунда фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этиладиган агрофирмаларни экспорт қилувчи корхоналар реестрига киритсин.

8. “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида иссиқхоналар ташкил этиш учун талаб этиладиган плёнка маҳсулотларини арзон нархларда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида тегишли ишлаб чиқарувчи корхоналарга зарур бўлган полиэтилен грануласини ўртача биржа нархларида, истисно тариқасида қўшимча қиймат солиғидан озод этган ҳолда тўғридан-тўғри етказиб берилишини таъминласин.

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида иссиқхоналар қуриши учун 2017 йил учун зарур бўладиган плёнка маҳсулотлари сотиб олинадиган ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини ва полиэтилен гранулага бўлган талабни аниқлаб бир ой муддатда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясига тақдим этсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, 2018-2019 йилларда ушбу мақсадда плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган полиэтилен гранулалар ҳам худди шу тартибда имтиёзли равишда ажратилади.

9. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда келгуси йилларда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини цитрус меваларининг кўчатлари билан таъминлаш мақсадида замонавий технологияларга асосланган иссиқхона ташкил этиш учун Самарқанд вилоятидаги “Муштарий-Оқдарё” масъулияти чекланган жамиятига Оқдарё туманидан 15 гектар ер майдони ажратиб берилишини таъминласин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Madaminov Azam Akmalovich 2017-02-07 15:49:27
9-банд Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид. Мазкур банд билан алоҳида хўжалик юритувчи субъектга биринчидан монопол бўлишга йўл очиляпти, иккинчидан бошка тадбиркорларни кўчат етказиб бериш ҳуқуқи чекланяпти. Энг, қизиғи нега энди айнан Самарқанд вилоятидан олиб келиш керак кўчатларни? Нега энди айнан "Муштарий -Оқдарё" МЧЖ танланган? Умуман нима кераги бор алоҳида корхонага имтиёзлар бериб, бошкалардан устун қўйишни?
Yusupov Jabborbergan Axmedovich 2017-02-12 16:18:55
Samarqand viloyati Respublika markazi bo'lgani uchun tanlangandir,lekin har bir mintaqa uchun alohida issiqxona tashkillashtirilsa yaxshi bo'lardi.Masalan Surxondaryo va Qashqadaryo uchun bitta,Xorazm va Qoraqalpog'iston uchun bitta,Farg'ona Andijon Namangan xullas shunga o'xshagan

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

Самарқанд вилоятидаги “Муштарий-Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти томонидан четдан олиб келинадиган цитрус меваларининг кўчатлари, уруғликлари ва бошқа меваларнинг янги яратилган навларининг кўчатлари, келажакда цитрус мевалар кўчатларини етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этиладиган иссиқхона жиҳозларини сотиб олиш учун талаб этиладиган маблағларни конвертация қилиб бериш топширилсин.

Тегишли тижорат банклари билан биргаликда агрофирмалар ёки шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигига иссиқхоналар ташкил этиш учун ажратилаётган кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизларда 5 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан ва парранда боқишни ташкил этиш учун 3 йил муддатга,

1 йиллик имтиёзли давр билан расмийлаштириб берилиши;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигига ажратилган кредит маблағлари кредит берган тижорат банки, агрофирма ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги ўртасида тузилган уч томонлама шартномага асосан фақатгина агрофирмага ўтказиб берилиши тавсия этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фундаментал, амалий ва инновацион илмий-техника дастурларини шакллантиришда:

республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос цитрус ўсимликларининг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, экспортбоп янги навларини яратиш бўйича селекция ишларини жадаллаштириш;

республика табиий иқлим шароитига мос парранда зотларини танлаш, уларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш ҳамда паррандалар учун маҳаллий, ноанъанавий озуқа рецептларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилишини назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.

12. “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси жорий йилнинг 1 мартигача шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари учун ихчам, арзон турдаги, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва парранда боқишга мўлжалланган қафасларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйсинлар.

13. “Ўздонмаҳсулот” компанияси шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари учун тўла қийматли, оқсилга бойитилган омухта емларни ишлаб чиқариш ва хонадонларга етказиб берилишида қулайлик яратиш мақсадида уларни ҳар хил ҳажмлардаги қопларда савдога чиқарилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Маҳалла” жамғармаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида парранда боқиш ва цитрус маҳсулотлари етиштириш бўйича илғор тажрибалар ва унинг иқтисодий самараси тўғрисидаги махсус кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсинлар.

15. Ушбу қарор ижроси таъминланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Madaminov Azam Akmalovich 2017-02-07 15:51:38
10-бандда алоҳида бир корхонага, яъни "Муштарий-Оқдарё" МЧЖ га имтиёз берилишиРақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид.
Madaminov Azam Akmalovich 2017-02-07 16:14:06
Асосий масала. Теплицалар қандай иситилади? Газ, Электр энергияси, кўмир?? Энергия манбасини етарли етказиб бера оладими тегишли ташкилотлар?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

«___»______________-cон қарорига
1-ИЛОВА

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда қўшимча равишда паррандачилик ва цитрус (лимон) маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар Дастури

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизими

Муддати

Масъуллар

I. Меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича

1.1.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида парранда боқиш ва цитрус мевалар етиштиришни йўлга қўйиш, уларни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

бир ой муддатда

Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Маҳалла жамғармаси,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

“Ўздонмаҳсулотлари” АК, “Паррандасаноат” уюшмаси

II. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида цитрус (лимон) мевалари етиштириш ва парранда боқишни

йўлга қўйиш ҳамда уларга хизмат кўсативчи инфратузилмани ривожлантириш бўйича

2.1.

Жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини зарурий ресурслар билан таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда, жойлардаги талабдан келиб чиқиб қўшимча агрофирмалар ташкил этиш.

Агрофирмалар таъсисчиларини шакллантириш, агрофирмаларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш.

Аҳоли ҳонадонларида парранда боқишни ва иссиқхоналарда лимон етиштиришни йўлга қўйиш бўйича ташкил этилган Агрофирмаларни фаолият юритишни иловадаги схемаси асосида ташкил этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар дастури

бир ой муддатда

Меҳнат вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Марказий банк, тижорпт банкалар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.2.

Агрофирмалар талабларидан келиб чиққан ҳолда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари учун:

ихчам, арзон турдаги, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва парранда боқишга мўлжалланган қафасларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

иссиқхона ва парранда боқиш қафаслариниишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва жойларга етказиб бериш.

Намунавий лойиҳа, лойиҳа смета ҳужжатлари

15 кун муддатда

2017 март ойидан бошлаб

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ лойиҳа-қидирув институти, “Паррандасаноат” уюшмаси, Давлат рақобат қўмитаси

2.3.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида иссиқхоналарда цитрус мевалар етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитларни ҳар хил ҳажмдаги қопларда етказиб берилишини ва кимёвий препаратлар ҳамда паррандаларни омихта ем билан таъминлаш.

Комплекс

чора-тадбирлар дастури

Йил давомида

“Ўзкимёсаноат” АЖ,

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ,

“Ўздонмаҳсулотлари” АК,

Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2.4.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини талаб этиладиган лимон кўчатлари ва паррандалар билан босқичма-босқич таъминлаш:

Цитрус (лимон) кўчатлари бўйича:

2017 йилда 2676 минг дона,

2018 йилда 3746 минг дона,

2019 йилда 4281 минг дона,

Парранда бўйича:

2017 йилда 21406минг бош;

2018 йилда 29968 минг бош;

2019 йилда 34250 минг бош.

Комплекс

чора-тадбирлар дастури

2017-2019 йиллар давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги- Ўрмон хўжаликлари бош бошқармаси, Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Давлат рақобат қўмитаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2.5.

Агрофирмалар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидан олинган маҳсулотларни арзон нархларда сотишни йўлга қўйиш учун деҳқон бозорларда алоҳида савдо расталарини ташкил этиш, уларни зарурий асбоб-ускуналар (тўлов-терминаллари, музлаткичлар, тарози, идишлар ва бошқалар) билан таъминлаш.

Комплекс

чора-тадбирлар дастури

2017 йил май ойига қадар

“Миллий банк” АТ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2.6.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидаетиштирилган тайёр маҳсулотларни ўз вақтида ташиб кетишни ташкиллаштириш мақсадида агрофирмаларнинг талабномалари асосида “Дамас” ва “Лабо” русумли автомобилларни навбатсиз шартнома асосида ажратилишини таъминлаш.

Шартнома асосида

2017 йил I ярим йиллик

“Ўзавтосаноат” АК, Тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2.7.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида парваришланадиган паррандаларнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш ва парранда боқилаётган жойларни дезинфекция қилиш ишларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш.

Комплекс

чора-тадбирлар дастури

йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси ва унинг худудий бўлинмалари

2.8.

Шахсий ёрдамчи, деҳкон ва фермер хўжаликларида цитрус мевалари (лимон) етиштиришни янада ривожлантириш мақсадида республикадаги қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари ва коллежларининг дарс режаларига лимончилик агротехникаси ва кўчатчилиги бўйича ўқув соатларини киритиш.

Чора-тадбир дастури

бир ой муддатда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасалари

III. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида илғор тажрибаларни жорий этиш

3.1.

Хонадонларда ташкил этилган енгил типдаги иссиқхоналарда лимон етиштиришни йўлга қўйиш бўйича Андижон вилоятида республика кўргазмали амалий семинарини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2017 йил февраль

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

3.2.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида паррандаларни боқиш ва иссиқхоналарда цитрус мевалар етиштиришда ресуртежамкор агротехник тадбирларни амалга ошириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг илмий асосланган замонавий усулларини қўллаш ва экспортбоп маҳсулот етиштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардакўргазмали семинарлар ўтказиш

Комплекс

чора-тадбирлар дастури

2017 йил март

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази,

Меҳнат вазирлиги,

“Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

3.3.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида лимон етиштиришда илғор тажрибалар ва замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида соҳа мутахассислари ва олимларини Туркия давлатига хизмат сафарига юбориш.

Рўйхат асосида

2017 йил февраль март

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
«___»______________-cон қарорига
2-ИЛОВА

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда цитрус (лимон) маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари

Худудлар номи

Жами хонодонларсони

шундан, иссиқхона ташкил этиладиган хонадонлар сони

Иссиқхона ташкил этиладиган майдон (гектар)

шу жумладан, йиллар бўйича

2017 йил

2018 йил

2019 йил

хонадон сони

гектар

хонадон сони

гектар

хонадон сони

гектар

Қорақалпоғистон Республикаси

247 931

61 983

620

15 496

155

21694

217

24 793

248

Андижон вилояти

439 506

109 877

1 099

27 469

275

38457

385

43 951

440

Бухоро вилояти

276 467

69 117

691

17 279

173

24191

242

27 647

276

Жиззах вилояти

151 662

37 916

379

9 479

95

13270

133

15 166

152

Қашқадарё вилояти

370 101

92 525

925

23 131

231

32384

324

37 010

370

Навоий вилояти

137 217

34 304

343

8 576

86

12006

120

13 722

137

Наманган вилояти

370 097

92 524

925

23 131

231

32383

324

37 010

370

Самарқанд вилояти

478 375

119 594

1 196

29 898

299

41858

419

47 838

478

Сурхондарё вилояти

369 166

92 292

923

23 073

231

32302

323

36 917

369

Сирдарё вилояти

124 376

31 094

311

7 774

78

10883

109

12 438

124

Тошкент вилояти

412 528

103 132

1 031

25 783

258

36096

361

41 253

413

Фарғона вилояти

662 247

165 562

1 656

41 390

414

57947

579

66 225

662

Хоразм вилояти

241 535

60 384

604

15 096

151

21134

211

24 154

242

Жами:

4 281 208

1 070 302

10 703

267 576

2 676

374606

3746

428 121

4 281

Изох: Лимон кўчатлари экишни қайси туманлар ва маҳаллаларда ташкил этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
«___»______________-cон қарорига
3-ИЛОВА

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда парранда боқишни ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари

Ҳудудлар номи

Жами
хонадонлар сони

шундан, парранда боқиладиган хонадонлар сони(20 фоиз ҳисобидан)

Боқиладиган парранда бош сони (минг бош)(1 хонадонда 100 бош ҳисобида)

Қорақалпоғистон Республикаси

247 931

49 586

4 959

Андижон вилояти

439 506

87 901

8 790

Бухоро вилояти

276 467

55 293

5 529

Жиззах вилояти

151 662

30 332

3 033

Қашқадарё вилояти

370 101

74 020

7 402

Навоий вилояти

137 217

27 443

2 744

Наманган вилояти

370 097

74 019

7 402

Самарқанд вилояти

478 375

95 675

9 568

Сурхондарё вилояти

369 166

73 833

7 383

Сирдарё вилояти

124 376

24 875

2 488

Тошкент вилояти

412 528

82 506

8 251

Фарғона вилояти

662 247

132 449

13 245

Хоразм вилояти

241 535

48 307

4 831

Жами:

4 281 208

856 242

85 624

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

«___»______________-cон қарорига

4-ИЛОВА

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунларига ва суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги (кейинги ўринларда «Суғурта шерикчилиги») фаолиятини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом умумий суғурта қилиш тармоғида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган барча суғурта ташкилотларига нисбатан тадбиқ этилади.

2. Суғурта шерикчилиги Суғурталовчиларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган мазкур Низом асосида фаолият юритувчи касбий бирлашмасидир.

3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

лидер – суғурта қилдирувчи билан суғурта шартномасини имзоловчи суғурта шерикчилиги иштирокчиларидан бири;

суғурта шерикчилиги шартномаси – суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасидаги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома;

суғурта шартномаси – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қўшимча равишда паррандачилик ва цитрус (лимон) маҳсулотларини етиштириш ва иссиқхоналар ташкил этиш учун ажратилаётган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш шартномаси;

ўзаро ҳисоб-китоб далолатномаси – суғурта мукофотлари ва суғурта тўловлари бўйича суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида ҳисоб-китобни белгиловчи ҳужжат.

4. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида суғурталовчилар томонидан суғурта шерикчилиги тузилади.

5. Ушбу Низом асосида ташкил этилган суғурталовчиларнинг касбий бирлашмаси – Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги (кейинги ўринларда – суғурта шерикчилиги) ҳисобланади.

6. Суғурта шерикчилигини таъсис этиш схемаси мазкур Низомнинг

иловасига мувофиқ амалга оширилади.

II боб. Суғурта шерикчилиги иштирокчиларинингҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Суғурта шерикчилиги иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурта шартномасини тузишга асос бўлувчи тегишли ҳужжатларни талаб этиш;

суғурта шерикчилиги кузатув кенгашида вакил сифатида иштирок этиш;

кузатув кенгаши йиғилишини чақиришни таклиф этиш;

кузатув кенгаши йиғилиши кун тартибига тегишли масалаларни киритиш ваташаббуслар билан чиқиш.

8. Суғурта шерикчилиги иштирокчилари қуйидагиларга мажбур:

ушбу Низом, суғурта шерикчилиги шартномаси ва кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни бажариш;

суғурта шартномаларини қонунчилик талаблари асосида расмийлаштириш;

суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

суғурта шерикчилигининг бошқа иштирокчилари томонидан мазкур Низом асосида тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз улушига тўғри келадиган жавобгарликни қабул қилиш;

суғурта даъволари бўйича суғурта тўловларини ўз улуши доирасида амалга ошириш.

9. Суғурта шерикчилиги томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилишдан бошқа суғурта турлари бўйича хавфлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Бунда суғурта шерикчилиги иштирокчилари шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилишдан бошқа суғурта турлари бўйича суғурта шерикчилигини тузиш тўғрисида алоҳида шартномалар тузишга ҳақли.

III боб. Суғурта шерикчилиги бошқаруви

10 Суғурта шерикчилиги фаолиятига умумий раҳбарликни суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг биринчи раҳбарларидан ташкил топган

таркибдаги кузатув кенгаши амалга оширади.

11. Кузатув кенгаши, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ҳақлидир. Агар ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми кузатув кенгаши қарори учун овоз берса кузатув кенгаши қарори қабул қилинган ҳисобланади.

12. Кузатув кенгашининг ваколатлар доираси қуйидагилардан иборат:

кузатув кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш;

ижрочи органни тайинлаш;

ижрочи органнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

ижрочи органни тафтиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

13. Суғурта шерикчилигининг жорий фаолияти кузатув кенгаши томонидан тайинланган ижро этувчи орган сифатида қатнашувчи суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг бири ёки бошқа ташкилот томонидан амалга оширилади.

Ижро этувчи орган суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг ҳар бири билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ фаолият юритади.

14. Ижро этувчи орган қуйидагиларни амалга оширади:

суғурта мукофотлари ва суғурта тўловлари бўйича суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасидаги ҳисоб-китоб далолатномасини тайёрлаш;

суғурта шерикчилиги иштирокчилари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилишни амалга оширишда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш, шу жумладан, мазкур суғурта шартномалари ва суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчи ва наф олувчилар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган маълумотлар ахборот базасини шакллантириш;

суғурта шерикчилиги иштирокчиларига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилишни амалга ошириш соҳасида маслаҳат хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

кузатув кенгаши қарорларига мувофиқ қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа функция ва фаолиятни амалга ошириш.

IV боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби

15. Ушбу Низом бўйича суғурта суғурта шерикчилиги иштирокчилари томонидан келишилган ягона намунадаги суғурта шартномаси асосида амалга оширилади.

16. Лидер шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш шартномасини тузади ҳамда суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қилдирувчи ва наф олувчи олдида ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди.

Суғурта қилдирувчи/наф олувчи лидердан барча суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг рўйхатини ва улар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни талаб қилишга ҳақлидир. Бунда лидер ана шундай маълумотни суғурта қилдирувчи/наф олувчидан тегишли ёзма ариза олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида тақдим этиши шарт.

17. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажми кузатув кенгаши томонидан тақсимланади. Бунда ҳар бир суғурта шерикчилиги иштирокчиси шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларни қайтмаслик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажми тақсимлангандан сўнг қолган мажбуриятларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олади.

18. Бирон-бир суғурта шерикчилиги иштирокчиси томонидан суғурта товонининг ўзига тегишли улушини белгиланган муддатларда тўланиши имкони бўлмаган тақдирда, суғурта товонининг ушбу қисми қолган суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида уларнинг ҳар бири олган мажбуриятларига мутаносиб равишда тақсимланади ва улар томонидан кейинчалик суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятни бажармаган суғурта шерикчилиги иштирокчисидан ундириб олинган ҳолда тўланади.

V боб. Якуний қоидалар

19. Суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

20. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

21. Суғурта шерикчилиги шартномаси суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида ҳисоб-китоб тартиби, ҳужжатлар алмашинуви, жавобгарлик лимитлари, суғурта шерикчилиги иштирокчилари улушлари ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидаларни белгилайди.

22. Ушбу Низомда кўрсатилмаган масалалар суғурта шерикчилиги шартномаси ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси22.01.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш02.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш02.02.2017 - 17.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш20.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш20.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш22.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari