Hujjat nomi
Республикада ёнғоқ етиштиришни кўпайтириш, грек ёнғоғи плантацияларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-02 16:37:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Республикада ёнғоқ етиштиришни кўпайтириш, грек ёнғоғи плантацияларини ташкил этиш бўйича қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида

Кейинги йилларда тоғ ва тоғ олди ҳудудларида мевали дарахт кўчатларини экилиши натижасида ер ва сув ресурсларидан янада самарали фойдаланилишига ҳамда мева маҳсулотлари етиштириш ҳажмларининг сезиларли даражада ошишига эришилди.

Шу билан бирга, республиканинг мавжуд тоғ ва тоғ олди лалмикор ерларидан янада самарали фойдаланиш, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган ёнғоқ ва бошқа ўрмон мевали дарахтларни экишни ташкил этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан етарли даражада эътибор қаратилмаяпти.

Республикамизнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги ерларда интенсив технологиялар асосида грек ёнғоғи плантацияларини ташкил этиш, ёнғоқ етиштиришни кўпайтириш ва уни экспорт қилиш ҳажмларини кескин ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

Республикада 2017-2019 йилларда грек ёнғоғи етиштиришни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар Дастури 1-иловага;

тоғ ва тоғ олди лалмикор ва текислик худудларда 2017-2019 йилларда грек ёнғоғи плантациялари ташкил этиладиган майдонлар ва талаб этиладиган кўчатлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар Дастури ва белгиланган прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

3. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 20 кун муддатда тоғ ва тоғ олди лалмикор ва текислик ер майдонларида грек ёнғоғи плантацияларини ташкил этишга мўлжалланган ер майдонларини аниқлаб чиқсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdiaxunov Sanjarbek Nabiyevich 2017-02-03 08:58:23
ёнгок экишни ургатувчи кулланмалар видио роликлар таёрлаб таркатилиш керак вилоятларда ёнгоги катта хосил берадиган кучатларни ёки уругларини каерлардан сотиб олишлари хакида тушунчалар бериш керак

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз ҳудудлари бўйича 2-иловага мувофиқ 2017-2019 йиллар учун белгиланган прогноз кўрсаткичларни қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари кесимида тасдиқласинлар ва ижросини ташкил этсинлар.

5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикпаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари буюртманомалари асосида ёнғоқ етиштиришда илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатлардан 2017-2019 йиллар учун талаб этиладиган ёнғоқ кўчатларини шартнома асосида етказиб берилишини таъминласин.

Хорижий давлатлардан олиб келинадиган мевали, ёнғоқ мевали кўчат ва ниҳоллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинганлиги инобатга олинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси буюртманомалари бўйича ёнғоқ кўчтларини хорижий давлатлардан олиб келиш учун зарур бўлган пул маблағларини конвертация қилиш тавсия қилинсин.

7. Марказий банк ва тижорат банкларига грек ёнғоғи етиштирувчи субъектларга ёнғоқ дарахтларининг узоқ муддатда ҳосилга кириши ва даромад келтиришини инобатга олган ҳолда 5 йиллик имтиёзли муддат билан 7-10 йил муддатга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган йиллик устама фоизлар билан кредит ажратиш тавсия этилсин.

8. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги билан биргаликда:

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг “in-vitro” лабораториясини такомиллаштириш, иссиқхоналарни қуриш ва жиҳозлаш, грек ёнғоғи кўчатларини етиштириш учун зарур бўладиган реактивлар ҳамда кўчатларни ва пайвандтаглар учун талаб этиладиган маблағларни инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштирилишини амалга ошириш;

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази қошида янги замонавий “in-vitro” лабораториясини ташкил этиш ва уни барча зарур жиҳозлар, реактивлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш учун халқаро инвестиция лойиҳалари доирасида грант маблағларини жалб этиш чораларини кўрсинлар.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdiaxunov Sanjarbek Nabiyevich 2017-02-03 09:12:56
Хандон писта етишриш буйича хам илмий изланишлар олиб борилиши керак экиш устириш учун кулланмалар таёрлаш керак хосил олиш учун етарли шароитлар бор бизда
Turdiaxunov Sanjarbek Nabiyevich 2017-02-03 09:12:57
Хандон писта етишриш буйича хам илмий изланишлар олиб борилиши керак экиш устириш учун кулланмалар таёрлаш керак хосил олиш учун етарли шароитлар бор бизда
Miskinov Mansurbek Madiyarovich 2017-02-04 12:26:26
6. пунктида кўчтларини деб ёзилган а харфи тушиб қолган

9. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси билан биргаликда академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида мавжуд “in-vitro” лабораториясида грек ёнғоғининг серҳосил ва экспортбоп навларини кўпайтириб, етиштиришни ташкил этиш ва 2019 йилдан бошлаб экишга яроқли кўчатларни жойларга етказиб бериш чораларини кўрсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фундаментал, амалий ва инновацион илмий-техника дастурларини шакллантиришда республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос грек ёнғоғининг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини интродукция қилиш, экспортбоп янги навларини яратиш бўйича селекция ишларини жадаллаштириш, етиштириш технологиясини такомиллаштириш ва амалиётга янги навларни жорий этилишини назарда тутган илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.

11. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Давлат комиссияси четдан олиб келинадиган грек ёнғоғи кўчатлари ва пайвандтагларини ўсимлик карантини талабларига қатъий риоя этган ҳолда экилишини ҳамда кўчатзорларда синов ишларини ўрнатилган тартибда ташкил қилиб, синов натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритиш ишларини ташкил этсин.

12. “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тоғ ва тоғ олди ҳудудларида грек ёнғоғи кўчатларини экиш, қатор ораларига ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб-териб олишга мўлжалланган махсус техника ва агрегатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйсин ва лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда республикамизда ёнғоқ етиштиришни 2017-2019 йилларда кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастурининг мақсадлари, грек ёнғоғи маҳсулотлари етиштириш бўйича илғор тажрибалар ва унинг иқтисодий самарадорлигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.

14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “___” __________даги
____-cонли қарорига

1-илова

Республикада ёнғоқ етиштиришни 2017-2019 йилларда кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича

1.1.

Ёнғоқ кўчатлари плантацияларини ташкил этиш ва агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича наъмунавий технологик карталарни ишлаб чиқиш.

Идоравий
норматив-ҳуқуқий
ҳужжат

бир ой муддатда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси

1.2.

Ёнғоқ навларини “in-vitro” усулида кўчатларини етиштириш ва иқлимлаштириш жараёнларини тўлиқ қамраб олган услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланма

бир ой муддатда

Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

II. Ёнғоқ плантацияларини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар

2.1.

Ёнғоқ етиштиришга ихтисослашган10 гектаргача ер майдонига эга бўлган махсус деҳқон ва фермер хўжаликларини ташкил этиш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари

бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

2.2.

1. Республиканинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёнғоқ плантациялари ташкил этиладиган ҳудудларни ва талаб этиладиган кўчатлар миқдорини аниқлаш.

2. Ёнғоқ плантацияларини ташкил этувчи субъектларни аниқлаш, ажратиладиган ер майдонлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбир

20 кун муддатда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.3.

1. Ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида ёнғоқ плантацияларини ташкил этувчи субъектларга ўрнатилган тартибда ер майдонларини ажратиб бериш.

2. Кўчат етказиб берувчилар билан етиштирувчилар ўртасида шартномаларни тузиш ва илмий асосланган ҳолда ёнғоқ кўчатларини экишни ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари

2017 йил
1 мартгача

Кўчат экиш мавсумида, мунтазам

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

III. Моддий ресурслар билан таъминланиши бўйича

3.1.

Четдан олиб келинадиган ёнғоқ кўчатлари ва пайвандларини ўсимликлар карантини талабларига қатъий риоя этган ҳолда олиб келинишини таъминлаш ҳамда махсус омборхоналарда фумигация ишларини амалга ошириш.

Карантин назорати

2017-2019 йилларда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

3.2.

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида “in-vitro” усулида ёнғоқ кўчатларини етиштириш лабораториясини такомиллаштириш, кенгайтириш ва махсус иссиқхоналарни қуриш.

“ин-витро” лабораториясини кенгайтириш, реактивлар

махсус иссиқхона қуриш

2017 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси,

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги

3.3.

Ёнғоқ кўчатларини иқлимлаштириш учун 20 гектар сувли очиқ ер кўчатхоналарини бириктириш.

Кўчатхоналарни ташкил этиш

Фаолият давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ

3.4.

Ёнғоқ плантацияларини ташкил этиш учун субъектларга талаб этиладиган кўчатлар, техника ва бошқа моддий-ресурсларни сотиб олиш учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиш

Бизнес-лойиҳа асосида

Мунтазам равишда

Марказий банк,
тижорат банклари

3.5.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёнғоқ кўчатларини экиш, қатор ораларига ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб-териб олишга мўлжалланган махсус техника ва агрегатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва лизинг асосида етказиб берилишини таъминлаш.

Чора-тадбир

2017-2019 йиллар давомида

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

3.6.

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази қошида янги замонавий “in-vitro” лабораториясини ташкил этиш ва уни барча зарур жиҳозлар, реактивлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш учун халқаро инвестиция лойиҳалари доирасида грант маблағларини жалб этиш.

Инвестиция лойиҳаси

2017 йил биринчи чорак

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

IV. Тоғ ва тоғ олди адирликларининг лалми ҳамда суғориладиган майдонларида

грек ёнғоғи плантацияларини кўпайтириш ва илмий лойиҳаларни шакллантириш бўйича

4.1.

Ёнғоқ плантацияларини ташкил этишда талаб этиладиган кўчатларни босқичма-босқич етказиб беришни таъминлаш, жумладан:

2017 йилда – 5,1 минг гектарга 801,1 минг туп,

2018 йилда – 10 минг гектарга 1560,0 минг туп,

2019 йилда – 15 минг гектарга 2340 минг туп.

Шартнома асосида кўчатларини етказиб бериш ва экишни ташкил этиш

2017-2019 йиллар давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

4.2.

Республика тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган ёнғоқнинг хорижий навларини интродукция қилиш ҳамда улар асосида янги навларни яратиш мақсадида илмий ишларни жадаллаштириш ҳамда барча вилоятларда кўргазмали семинар тренинглар ўтказиш.

Чора-тадбир

2017-2019 йиллар давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

4.3.

Ёнғоқни интенсив технологиялар асосида етиштиришнинг илғор хорижий усулларини ўрганган ҳолда республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланма

2017 йил февраль

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ,
Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази

4.4.

Ёнғоқ маҳсулотлари етиштириш бўйича илғор тажрибалар ва унинг иқтисодий самараси тўғрисидаги махсус кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этиш.

Дастур

2017-2019 йиллар давомида

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Республикада ёнғоқ етиштиришни кўпайтириш, грек ёнғоғи плантацияларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси20.01.2017Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш02.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 02.02.2017-17.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш18.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш18.02.2017Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси
6Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 20.02.2017Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari