Hujjat nomi
Олот тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuxoro viloyati Olot tuman hokimligi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Olot tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-03 09:56:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги

ПҚ-2699-сонли, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг2016 йил
28 декабрдаги111/24-V-сонлиБухоро вилоятининг 2016 йил бюджети кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги, Бухоро вилоят ҳокимининг 2016 йил
28 декабрдаги “Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 472-сонли, Халқ депутатлари Олот туман Кенгашининг 2016 йил 29 декабрдаги 90/31-V-сонли “Олот туманининг 2016 йил бюджети кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Олот туманмаҳаллий бюджетининг 2017 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлари:

туманмаҳаллий бюджетининг даромадлари ҳамда харажатлари миқдори 1-иловага;

туман бюджетига вилоят бюджетидан ажратиладиган субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадларнинг чекланган миқдорлари ҳамда айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага;

туманбюджетига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмаларнинг меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарор “Олот ҳаёти” газетасида эълон қилинсинҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради

5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Н.Каримов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Олот тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисидаМажбурий31.12.2017Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Н.Каримов зиммасига юклатилган

So`rovnoma natijalari