Hujjat nomi
2017 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuxoro viloyati Olot tuman hokimligi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Olot tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-03 10:08:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Олот туман Бандликка кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари)иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 370 кишини ташкил этадиган 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 12,2 фоиз (45 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 72,2 фоиз (267 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 5,4 фоиз (20 киши);

ногиронлар учун 3.2 фоиз (12 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,5 фоиз
(2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун
1,9 фоиз (7 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 2,4 фоиз (9 киши);

ижтимоиий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 2,2 фоиз

(8 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Қорёғдиев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

6. Мазкур қарор “Олот ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н.Каримов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаМажбурий31.12.2017Бандликка кумаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari