Hujjat nomi
Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-04 11:35:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-19 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлганэҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада соя ўсимлигини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш, чорвачиликни тўйимли озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2017 йил ҳосили учун соя экини экиладиган майдонлар тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ таклифи қабул қилинсин.

2. Республикада соя етиштиришни ривожлантириш, соянинг серҳосил навларини яратиш ва экин майдонларини кенгайтириш ҳамда соя селекцияси ва бирламчи уруғчилигини тизимли ташкил этиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермерлари Кенгаши, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда

бир ой муддатда:

соя экини экиладиган майдонларни фермер хўжаликлари ва контурлар кесимида аниқлаш ҳамда соя уруғлигини етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини белгиланган тартибда танлаб олиш;

соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва ёғ-мой корхоналари ўртасида соя етиштириш бўйича контрактация-шартномаларини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш вазифалари юклатилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раиси, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти бош директори зиммасига соя экинини ўз вақтида тўлиқ экилиши, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

5. “Ўзнефтмаҳсулот” компанияси, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, тегишли тижорат банклари соя етиштириш учун талаб этиладиган кредит маблағлари (Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган холда) ва моддий-техника ресурсларни 3-5-иловаларга мувофиқ

ўз вақтида ажратилишини ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига икки ой муддатда:

республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларига мос соя навларини жойлаштириш ва парваришлаш аротехникаси бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқсинлар ва жойларга етказсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда соя етиштирувчи фермер хўжаликларига сояни экиш ва етиштириш агротехникаси бўйича кўргазмали – амалий ўқув семинарларини ташкил этсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дукакли экинлар илмий-тадқиқот институтига:

бир ой муддатда Дон ва дукакли экинлар илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида соя ўсимлигини серҳосил ва тезпишар навларини яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва 2017 йилдан бошлаб ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос соя навларининг супер элита

ва элита уруғларини белгиланган ҳажмда етиштириш;

соя экини селекцияси ва уруғчилиги ривожланган хорижий илмий-тадқиқот институтлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда хорижий соя навларини мамлакатнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори натижаларга эришган мос навларини маҳаллийлаштириш бўйича илмий ишларни кенгайтириш;

турли тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда соядан юқори

ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиялари ҳамда касаллик ва зараркунандаларига уйғунлашган кураш чораларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий ишлар кўлламини ошириш вазифалари топширилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фундаментал, амалий ва инновацион илмий-техник дастурларни шакллантиришда:

республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос соянинг серҳосил, мойдорлик даражаси юқори, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги навларини яратиш, соя навларини интродукциялаш бўйича селекция ва уруғчилик ишларини жадаллаштириш;

соя навларини турли тупроқ-иқлим шароитларида парваришлаш агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.

9. “Ўзпахтаёғ” АЖ икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг буюртманомалари асосида соя етиштиришда илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатлардан 2017 йил ҳосили учун талаб қилинган 660 тонна соя уруғини келтирилишини таъминласин.

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти 2017 йил ҳосили учун хорижий давлатлардан олиб келадиган 660 тонна соя уруғи божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг буюртманомалари бўйича 660 тонна соя уруғини хорижий давлатлардан олиб келиш учун зарур бўлган пул маблағларини конвертация қилиш тавсия қилинсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов

Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли
қондириш бўйича
2017-2021 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар мазмуни

Кутиладиган натижа

Ижро муддати

Харажатлар

Молиялаштириш манбааси

Ижроси учун масъуллар

I.Соя ўсимлигини етиштириш ва ривожлантириш борасида олиб бориладиган ташкилий тадбирлар

1.1.

2017 йил ҳосили учун соянифермер хўжаликлар ва контурлар кесимидажойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликларининг қарорларини қабул қилиш.

Худудларда соя ўсимлигини етиштириш ва юқори ҳосил олиш учун фермер хўжаликларига ер майдонлари ажратилади.

2017 йил

январ-феврал

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вохобов),

“Ергеокадастр” (Арабов),

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев),

Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

1.2.

2017-2021 йилларда соя ўсимлигини экиш майдонларини республикада босқичма-босқич кўпайтириб бориш хажмларини белгилаш.

Асосий экин сифатида:

2017 йилда-7266 гектар

2018 йилда-10000 гектар

2019 йилда-20000 гектар

2020 йилда-25000 гектар

2021 йилда-30000 гектар

Такрорий экин сифатида:

2017 йилда-6557 гектар

2018 йилда-7000 гектар

2019 йилда-8000 гектар

2020 йилда-9000 гектар

2021 йилда-10000 гектар

Республикада соя ўсимлигини етиштиришни прогнозмайдонлар хажмлари оширилишига эришилади ва аҳолининг соя мойи ва шротига бўлган эҳтиёжи тўлароқ бажарилади.

2017-2021 йиллар давомида

-

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вохобов),

Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши (Турдиев), “Ергеокадастр” (Арабов),

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

1.3.

2017 йилда белгиланган майдонларда сояни асосий ва такрорий экин сифатида экиш, хом-ашё етиштиришнинг агротехнологик харита асосида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда махсулот таннархи ва харид нархларини ишлаб чиқиш, ёғ-мой корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида контрактацияшартномалар тузилишини ташкил этиш

Ёғ-мой корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилади

2017 йил феврал

-

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Файзиев), “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

1.4.

Соя экинини жойлаштириш режаси асосида ҳар бир ҳудудда талаб этиладиган соя уруғликлари миқдорини аниқлаш ва унинг заҳирасини яратиш

Асосий экин сифатида:

2017 йилда-400 тонна

2018 йилда-600 тонна

2019 йилда-1200 тонна

2020 йилда-1500 тонна

2021 йилда-1800 тонна

Такрорий экин сифатида:

2017 йилда-260 тонна

2018 йилда-320 тонна

2019 йилда-450 тонна

2020 йилда-500 тонна

2021 йилда-600 тонна

Талаб этиладиган уруғликлар миқдори ва фермер хўжаликларини юқори сифатли соя уруғи билан таъминлашга эришилади.

2017-2021 йилларда

Хисоб-китоб бўйича таълаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари, Дон ва дуккакли экинларИТИ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Дон ва дуккакли экинларИТИ(Сиддиқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари

1.5.

2017 йил ҳосили учун етишмайдиган, республика иқлим шароитига мос келадиган, серҳосил ва таркибида мой миқдори юқори бўлган 300 тонна соя уруғларини марказлашган ҳолда четдан олиб келишни ташкил этиш.

Соячилиги ривожланган мамлакатлардан Республика тупроқ-иқлимига мос, серҳосил соя уруғлари олиб келинади

2017 йил

январ мартгача

Талаб этиладиганмиқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Марказий банк (Ходжаев), Давлат божхона қўмитаси (Дуйсенов),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

II.Молиялаштириш тадбирлари

2.1.

Сояни экиш ва етиштириш жарёнидаёқилғи мойлаш материаллари, уруғлик, минерал ўғит, техника хизмати ва иш ҳақи учун талаб қилинадиган маблағлар миқдорини аниқлаб, ёғ-мой корхоналари томонидан фермер хўжаликларига ҳисоб-китоблар асосида биринчи навбатда зарур бўладиган бўнак маблағларини шакллантириш

Соя экиладиган майдонларда экиш ва агротехника тадбирларини ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилади.

2017 йил

март

36,551 млрл. сўм

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Марказий банк, (Ходжаев),

Агробанк, тижорат банклари

2.2.

Соя етиштирадиган фермер хўжаликларини бўнак маблағлари билан таъминлаш мақсадида ёғ-мой корхоналарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва кредит маблағларини фермер хўжаликларининг махсус ҳисоб рақамларига йўналтириш.

Ёғ –мой корхоналари томонидан бўнак маблағлар ажратилади

2017 йил

март

36,551 млрл. сўм

“Ўзпахтаёғ”АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), тижорат банклари

III.Агротехник тадбирлар

3.1.

Соя ўсимлиги парвариш қилинадиган ҳар бир фермер хўжалигининг ер майдонларини ҳисобга олган ҳолда ерларни шудгорлаш, экишга тайёрлаш ва экиш ишларини амалга оширувчи махсус отрядлар ташкил этиш, уларнинг таркибига етарли миқдорда техника ва бошқа механизмларни бириктириш, ҳар бир отряднинг иш графикларини тасдиқлаш.

Агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилишига эришилади.

2017 йил

март

-

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), “Ўзагросервис” АЖ (Турсунов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, “Ўзнефтмаҳсулот” АК (Султонов), “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ (Бекберганов),

3.2.

Соя етиштирадиган фермер хўжаликлари билан таъминотчи ташкилотлар “Ўзнефтмаҳсулот” АК, “Ўзкимёҳимоя” АЖ, тижорат банклари, ёғ-мой корхоналари ҳамда туман МТП ва ММТПлар ўртасида шартномалар тузишни таъминлаш.

Таъминотчи ташкилотлар билан фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилади.

2017 йил

20 февралгача

-

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Файзиев),

Марказий банк (Ходжаев),

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,“Ўзнефтмаҳсулот” АК (Султонов), “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ (Бекберганов),“Ўзагросервис” уюшмаси (Турсунов)

3.3.

Соя экинини ўз вақтида етиштириш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш мақсадида фермер хўжаликларига ўртача котировка нархларида дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни босқичма-босқичетказиб бериш.

дизель ёқилғиси – 1520,5 тонна

азот – 691,2 тонна

фосфор – 1382 тонна

калий - 830 тонна

Вегетация даврида бажариладиган агротехник тадбирлар учун талаб этиладиган дизел ёқилғиси ва минерал ўғитлар ўз вақтида етказиб берилади.

Вегетация даврида

Талаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

вилоятлар ҳокимликлари,“Ўзнефтмаҳсулот” АК (Султонов), “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ (Бекбергенов),“Ўзагросервис” уюшмаси (Турсунов), ҳудудий ишчи гуруҳлар.

3.4.

Мавсумда соя етиштиришда узлуксиз сув таъминотини яхшилаш мақсадида сув йўлларини қайта инвентаризациядан ўтказиш, каналлар, ариқларни тозалаш, лотоклар, сув иншоаатлари ва гидропостларни таъмирлаш, суғориш даврида мавжуд насос агрегатларини узлуксиз электр энергия билан таъминлашни белгиланганграфиклар асосида ташкил қилиш.

Вегетация даврида суғориш ишларини тўлиқ амалга оширишга эришилади.

Вегетация даврида

Талаб этиладиган миқдорда ҳисоб-китоб асосида

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, СИУ ва фермер хўжаликлари маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),

“Ўзбекэнерго” АЖ, (Саломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.5.

Соя экилган майдонларда мавсум давомида касаллик ва зараркунандаларга қарши уйғунлашганкураш чораларини амалга ошириш

Касалликлар ва зараркунандаларга қарши ўз муддатида кураш ишлариамалга оширилади, юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилади.

Вегетация даврида

Талаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

“Ўзагрокимёҳимоя”АЖ, (Очилов),

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

Фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган соя ҳосилини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан йиғиб олиш, ҳосилни пешма-пеш ёғ-мой саноати корхоналарига топшириш чораларини кўриш.

Етиштирилган ҳосил ўз вақтида нес-нобуд қилинмасдан йиғиштириб олинади.

2017 йил август-сентябр

Талаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

“Ўзагросервис” (Турсунов),

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

IV. Соя ўсимлигини етиштириш ва ривожлантириш борасида олиб бориладиган илмий тадбирлар

4.1.

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти филиал ва илмий тажриба станцияларида ғалла-соя алмашлаб экиш тизимида соянинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва фермер хўжаликларини юқори авлодли соя уруғи билан таъминлаш.

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти филиал ва илмий тажриба станцияларида соянинг бошланғич уруғчилигини ташкил этилади. Фермер хўжаликлари юқори авлодли соя уруғликлари билан таъминланади.

2017-2021 йиллар

Талаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари, Дон ва дуккакли экинлар ИТИ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев),

Дон ва дуккакли экинлар ИТИ (Сиддиқов)

4.2.

Жаҳондаги йирик соячиликка ихтисослашган марказлар билан ҳамкорликда серҳосил ва таркибида оқсил ва мой миқдори юқори бўлган соя навлари ажратиб олиб, уларнинг бирламчи уруғчилигини янги инновацион технологиялар асосида яратиш

Юқори ҳосилдор таркибида оқсил ва мой миқдори юқори бўлган хорижий соя навлари мамлакат тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилади.

2017-2021 йиллар

Талаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари, хорижий инвестициялар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Дон ва дуккакли экинлар ИТИ (Сиддиқов)

4.3.

Соя ўсимлигини етиштириш борасида фундаментал ва инновацион илмий ишлар ва юқори ҳосил олишнинг замонавий технологиялари асосида дондаги оқсил ва мой миқдори юқори бўлган навларни ажратиб олиш ҳамда уларнинг етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш

Худудларбўйича экиладиган серҳосил навлар танлаб олинади ва уларнинг агротехнологияси ишлаб чиқилади.

2017 -2021 йиллар

Грант лойиҳа маблағлари

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Давлат бюджети

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), ФТРМК (Парпиев), Дон ва дуккакли экинлар ИТИ (Сиддиқов)

4.4.

Сояни асосий ва такрорий экин сифатида етиштириш бўйича фермер хўжаликлари иштирокида ҳудудий илмий-амалий ўқув семинарларини ўтказиш.

Худудларда соянинг нав хусусиятларига ва тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб соя етиштиришга эришилади ва фермерларнинг масъулияти ҳамда жавобгарлиги ошади.

2017-2020 йилвегетация давомида

Талаб этиладиган миқдорда

“Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), ), Ёғ-мой корхоналари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

4.5.

Республикада соя навларининг ҳосилдорлигини ошириш ва серҳосил навларни яратиш борасида чет эл тажрибаларини ўрганиш учун чет элликолимлар билан ҳамкорликда илмий ишларни олиб бориш ва чет эл инвестицияларни жалб қилиш.

Соячилик
бўйича чет эл тажрибалари ўрганилади ва ўзаро ҳамкорлик ишлари олиб борилади.

2017-2021

Мавжуд маблағ ва чет эллардан киритилган инвестициялар

“ Ўзпахтаёғ”АЖ (Джураев), Ёғ-мой корхоналари

ва чет эл грант маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), “Ўзпахтаёғ” АЖ (Джураев), Қишлоқ хўжалик корхоналарини қайта қуруш агентлиги (Нажимов)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойихаси20.01.2017Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш04.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 04.02.2017 - 19.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш20.02.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишЛойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш20.02.2017Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишЛойиҳа ва тегишли ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш22.02.2017Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

So`rovnoma natijalari