Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-07 18:09:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1,2,3-иловаларга;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Х.Холбоев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими (И.Тўраев)га вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар тўловларининг тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб бориш топширилсин.

3. Бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари мазкур қарор билан тасдиқланган бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва ижара тўлови миқдорлари, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ҳамда қийматлари тўғрисидаги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларининг кириладиган барча жойларига осиб қўйилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 15 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 74-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисидаМажбурий31.12.2017Бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари

So`rovnoma natijalari