Hujjat nomi
«Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш қоидалари»ни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO’zbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi
Hujjat muallifiO’zbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-08 18:06:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

«Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш қоидалари»ни

тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош директор А. Файзуллаев

Тошкент ш.,

2017 йил«___» ________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

Бош директорининг

2017 йил «___» __________ ____ - сон буйруғига

ИЛОВА

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш

қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)мувофиқ товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

АгентликЎзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги;

Мадрид битимига доир Баённома– Ўзбекистон Республикасининг белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мадрид битимига доир баённома, Мадрид, 1989 йил 27 июнь (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мадрид битимига доир баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) қўшилиши ҳақида»ги Қонуни);

Давлатреестри– Ўзбекистон Республикаси товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари давлат реестри;

БИМТ ХБ– Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюроси;

Бошқаришбўлими– Интеллектуал мулк объектларини бошқариш бўлими;

Товар белгилариэкспертизаси бўлими – саноат намуналарининг давлат илмий техник экспертизаси ва товар белгиларининг экспертизаси бўлими.

2. Мадрид битимига доир Баённоманинг 4-bis моддасига мувофиқ агар Ўзбекистон Республикасида миллий рўйхатдан ўтказилган белги халқаро рўйхатдан ўтказилган белги билан бир хил бўлса ва ушбу рўйхатдан ўтказилган белгилар битта шахс номига берилган бўлса, унда миллий рўйхатдан ўтказилган белги халқаро рўйхатдан ўтказилган белги билан алмаштирилиши мумкин. Бунда, халқаро рўйхатдан ўтказилган белгига доирҳуқуқларга таъсир қилинмаслиги керак.

3. Миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қўйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:

халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган муҳофаза Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тааллуқли бўлса;

миллий рўйхатдан ўтказиш барча товар ва хизматлари Ўзбекистон Республикасига нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказишда санаб ўтилган бўлса;

миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси битта шахс бўлса;

миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказиш белгилари бир хил бўлса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро рўйхатдан ўтказиш муҳофазасининг кучга кириши миллий рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин бўлса.

2-боб. Аризани бериш

4. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасинингтовар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.

5. Ариза мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклда топширилади. Ариза битта товар белгисини рўйхатга ўтказишга оид бўлиши лозим. Юридик шахс номидан ариза юридик шахс раҳбари ёки лавозими кўрсатилган ҳолда ваколат берилган шахс томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади. Имзо имзо чекувчи шахснинг исми, шарифи ва фамилияси кўрсатилган ҳолда қуйилади.

6. Ариза патент вакили орқали берилган тақдирда, аризагаариза берувчининг ишончномаси илова қилинади.

7. Аризага патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

8. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган ҳолда аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.

9. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка бевосита топширилиши ёки почта орқали жўнатилиши мумкин.

3-боб. Аризани кўриб чиқиш

10. Бошқариш бўлими ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун муддат ичида тақдим этилган ҳужжатлар мавжудлигини ва тўланган патент божининг белгиланган миқдорга мувофиқлигини текширади.

Ушбу Қоидаларнинг 4-7-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, ариза берувчига мавжуд бўлмаган ёки тузатилган ҳужжатларни билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.

11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, ҳужжатлар товар белгилари экспертизаси бўлимига берилади. Товар белгилари экспертизаси бўлими ҳужжатларни мазкур Қоидаларнинг 3-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириб чиқади.

Текшириш амалга оширилгандан сўнг товар белгилари экспертизаси бўлими мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклда хулосани бошқариш бўлимига тақдим қилади.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 3-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, бошқариш бўлими товар белгилари экспертизаси бўлими хулосаси асосида ариза берувчига асослари кўрсатилган товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштиришни рад этиш тўғрисида билдиришнома юборади ва аризадан ташқари тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.

13. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 3-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, бошқариш бўлими товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотларни Давлат реестрига киритади.

14. Маълумотлар Давлат реестрига киритилган санадан эътиборан бир ой ичида товар белгилари экспертизаси бўлими БИМТ ХБга мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклда товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида хабарнома тайёрлайди.

15. Хабарнома икки нусхада расмийлаштирилади. Хабарнома товар белгилари экспертизаси бўлими бошлиғи ва бошқариш бўлими бошлиғи томонидан имзоланади. Биринчи нусха БИМТ ХБга жўнатилади, иккинчи нусха миллий рўйхатдан ўтказишга оид ҳужжатларга қўшиб қўйилади.

16. Маълумотлар Давлат реестрига киритилган санадан эътиборан бир ой ичида бошқариш бўлими товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг расмий ахборотномасида чоп этиш учун беради ва ариза берувчини товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш қоидаларига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй

___________________________

(Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг номи)

Манзил ______________________

Телефон ______________________

АРИЗА

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштиришингизни сўрайман.

1) Миллий рўйхатдан ўтказиш ________-сон;

Халқаро рўйхатдан ўтказиш ________-сон;

2) Миллий рўйхатдан ўтказиш товар ва хизматлари ________ ТХХК синфлари;

Халқаро рўйхатдан ўтказиш товар ва хизматлари ________ ТХХК синфлари;

3) Миллий рўйхатдан ўтказиш эгаси ________;

Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси ________;

4) Миллий рўйхатдан ўтказиш товар белгиси________;

Халқаро рўйхатдан ўтказиштовар белгиси ________;

5) Миллий рўйхатдан ўтказишсанаси ________;

Халқаро рўйхатдан ўтказишсанаси ________

Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)

‎‎☐— ишларни юритиш учун ишончнома;

‎‎☐— патент божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.

Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси ____________________________

(лавозим, Ф.И.Ш., имзо)

Сана _____________‎ (М.Ў.)‎

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш Қоидаларига

2-ИЛОВА

_____ йил «___» ___________

ХУЛОСА

Мадрид битимига доир Баённоманинг 4-bis моддасига асосан товар белгилари экспертизаси бўлими томонидан ҳужжатларнинг қуйидаги шартларга мувофиқлиги юзасидан текширув ўтказилди.

халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган муҳофаза Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тааллуқли бўлса;

миллий рўйхатдан ўтказиш барча товар ва хизматлари Ўзбекистон Республикасига нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказишда санаб ўтилган бўлса;

миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси битта шахс бўлса;

миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказиш белгилари бир хил бўлса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро рўйхатдан ўтказиш муҳофазасининг кучга кириши миллий рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин бўлса.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ___________-сон миллий рўйхатдан ўтказиш ТХХК __________-синф товарлар ва/ёки хизматлар бўйича ___________-сон халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш юқорида келтирилган шартларга мувофиқ/мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилди.

Бўлим бошлиғи Ф.И.Ш.

(имзо)

Давлат патент эксперти Ф.И.Ш.

(имзо)

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш Қоидаларига

3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

100000, г. Ташкент, проспект Мустакиллик, 59web-site: www.ima.uz , е-mail: info@ima.uz

Тел.: (871) 232-50-60, (871) 232-50-30

Факс: (871) 232-50-05

дан

Бутунжаҳон интеллектуал

мулк ташкилоти

Халқаро бюроси

- сон чиқиш

БИЛДИРИШНОМА

товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан

ўтказишга алмаштириш тўғрисида

Мадрид битимига доир Баённоманинг 4-bis моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни

o

o

o

алмаштиришни амалга оширди.

Миллий рўйхатдан ўтказиш талабномаси топширилган сана __________

Миллий рўйхатдан ўтказиш талабномасирақами _____________

Миллий рўйхатдан ўтказиш санаси ________________

Миллий рўйхатдан ўтказишрақами________________

Миллий рўйхатдан ўтказишустуворлик санаси ___________

Товар белгилари экспертизаси

бўлими бошлиғи Ф.И.Ш.

(имзо)

Бошқариш бўлимибошлиғи(имзо)Ф.И.Ш.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari