Hujjat nomi
Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-10 12:53:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-02-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 20 январдаги 2854-сон билан давлат руйхатидан ўтказилган, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 2 ва 2017-02-сонли қарорларига ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси вилоят бўлими, “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси ҳамда туманлар ва шаҳарлар бозорлари маъмуриятларининг таклифига асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-хуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6,14-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддасига мувофиқ қарор қиламан:

1. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб жорий этилсин.

2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ф.Ўрмонов), Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармасининг вилоят бўлими (М.Тўрақулов), “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси (О.Мусаев), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:

ушбу қарор бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги махсус жойларга осиб қўйилишини;

олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати минимал миқдорларининг тўлиқ ундирилиши, банк муассасаларига топширилиши ва тегишли қисми маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.

3. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги “Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 96-сонли қарори мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Қарор матни “Сирдарё ҳақиқати” газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Эшматов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев

Сирдарё вилояти хокимининг 2017 йил “___”__________даги ____-сон қарорига ИЛОВА

Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматинингминимал миқдорлари

1. Бозор ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг минимал миқдори

Сўм

Т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

2017 йилга таклиф

Вилоят шаҳарлари

Вилоят туманлари

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

1.1.

Мевалар:
Ҳўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4500

3000

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/кунга

6500

3500

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

7000

3500

1.2.

Сабзавотлар: картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг) ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

3 500

3 000

1.3.

Полиз маҳсулотлари: ҳандалак,қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

7 500

3 500

1.4.

Дон маҳсулотлари:гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 500

2 500

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 500

4 000

1.6.

Сут маҳсулотлари: сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

1.7.

Тузламалар:карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал

1 ўрин/кунга

4 000

3 000

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар)

1 ўрин/кунга

3 500

3 000

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

5 500

3 000

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

4 500

3 000

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)

1 ўрин/кунга

4 000

3 000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

4 000

3 000

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

5 500

3 500

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

7 000

4 000

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар,

саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

4 000

2 500

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

5 500

3 500

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

7 000

4 500

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ

ҳунармандчилиги ва косибчилик

товарлари (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

2 200

1 800

2.

Гўшт маҳсулотлари:мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти,

жигар, думба ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

8 500

4 500

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан

сотиш:

енгил автомашиналардан

1 машина

9 000

6 000

юк автомашиналардан

1 машина

13 000

7 000

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

9 500

7 000

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо

расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

6 500

4 000

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар

(ҳар бир тиркама ёки юк

автомашинаси учун): шрот, шелуха, комбикорма, пичан,

сомон, гуруч ва маккажўхори пояси
ва ҳ.к.

1 машина

6 500

4 500

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

6 кв. Метргача

1 ўрин/кунга

3 500

2 500

6 кв. Метрдан — 15 кв. метргача

1 ўрин/кунга

5 000

3 200

15 кв. Метрдан — 30 кв. метргача

1 ўрин/кунга

7 000

5 000

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

3 500

2 500

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

3 500

2 500

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

13 000

13 000

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

15 000

15 000

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар

1 дона

5 000

5 000

велосипедлар

1 дона

3 500

3 500

8.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

8.1.

От, той, туя

1 бош

14 000

14 000

бўталоқ, эшак

1 бош

9 000

9 000

8.2.

Йирик шохли қорамол:

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

1 бош

14 000

14 000

бузоқ

1 бош

10 000

10 000

8.3.

Майда шохли қорамол:

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

1 бош

8 000

8 000

қўзи, улоқ

1 бош

5 000

5 000

8.4.

Чўчқалар ва чўчқа болалари

1 бош

8 000

8 000

9.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

2 500

2 500

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

2 000

2 000

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

4 000

4 000

11.

Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

4 000

3 000

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

3 000

1 500

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

5 000

2 500

14.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

3 000

2 000

сўм

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов
бирлиги

Вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

Туманлар

1.

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови:

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

16500

8100

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

13800

6800

Умумий овқатланиш

1 кв. м./ойига

16500

8100

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв. м./ойига

6800

4050

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.)

1 кв. м./ойига

6800

4000

2.

Инвентарларни ижарага бериш:

2.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

1 200

800

2.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

150 кг.гача

1 кунга

2 000

1 300

150 кг.дан 1500 кг.гача

1 кунга

8 500

6 500

2.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

1 200

800

2.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

600

400

2.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

1 300

700

2.6.

Аравачалар учун

1 кунга

3 500

1 500

2.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв метр)

1 кунга

1 200

700

3.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

3.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:

совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

2 400

2 400

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

1 800

1 800

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

1 700

1 700

3.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

1 600

1 500

3.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

катта юк тарозида

1 марта тортиш

1 000

700

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

1 700

1 200

3.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

3 100

2 200

юксиз

1 марта ўлчаш

2300

1700

юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

юк билан

1 марта ўлчаш

1 800

1 400

юксиз

1 марта ўлчаш

1600

1200

енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

1 600

1 200

юксиз

1 марта ўлчаш

1 300

1 000

тиркамали енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

2 000

1 500

юксиз

1 марта ўлчаш

1 600

1 200

3.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

5 100

5 100

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

енгил автомашиналар учун

1 соатга

1 000

800

юк автомашиналари учун

1 соатга

1 500

1 000

3.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

500

500

3.8.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

200

200

3.9.

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

500

500

3.10.

Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*

1 кв. м./ойига

4500

3300

* Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр хужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади.

Изоҳ:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ва бошқа буюмлар билан савдоқилинганида, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганида, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.28.02.2017М. Эшматов, Ш. Куванов, А. Мусаев

So`rovnoma natijalari