Hujjat nomi
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-15 16:45:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Шовот туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (Д.Гулбаев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ҳамда техника хизмати кўрсатиш станцияларида тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласин.

2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги йилда бир маротаба ( 1 мартдан 10 июнгача);

тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жой сони 8 ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 12 сентябрдан
31 октябргача);

жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта( ушбу банднинг иккинчи хатбошисида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказилсин.

туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари).

3. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

4. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2017 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман ички ишлар бўлими, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 30 январдаги 270-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2017 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.

8. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Холбоев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шовот туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (Д.Гулбаев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ҳамда техника хизмати кўрсатиш станцияларида тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласин.Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар техник кўрикдан ўтказилади1 мартдан 10 июнгачаШовот туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (Д.Гулбаев)
2Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. Ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади. Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат божи ундириладитехник кўрикдан ўтказиш давридаШовот туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (Д.Гулбаев) ва тегишли тижорат банки филиали
3Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман ички ишлар бўлими, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилиш жараёнини ўз вақтида амалга ошириш Техник кўрикдан ўтказиш давридаТуман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман ички ишлар бўлими, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари

So`rovnoma natijalari