Hujjat nomi
Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-15 20:09:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 385-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 2, 2017-02-сонли қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 20 январь куни рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2854) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;

Навоий шаҳридаги “Навоий савдо комплекси” акциядорлик жамиятига қарашли 4 қаватли савдо комплексида ундириб олинадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 29 февралдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-34-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2016 йил, 19-сон (3574)) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят хокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини14.02.2017 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат Солиқ ва Молия бошқармалари
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш15.02.2017Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.15.02.2017 й. - 02.03.2017 йЯгона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш03.03.2017Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ ва Молия бошқармалари
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш04.03.2017Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш04.03.2017Навоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari