Hujjat nomi
Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-16 17:10:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида
” 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 13 январдаги 2 ва 2017-02-сонли қарори (рўйхат рақами 2854, 20 январ 2017 йил) тасдиқланганлигини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.,
9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 13 январдаги 2 ва 2017-02-сонли қарори (рўйхат рақами 2854, 20 январ 2017 йил) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимларнинг миқдори 1-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино-иншоотлар, инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят ҳудудий бўлими ва бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

белгиланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларига етказилиши, сотувчи ва харидорларга кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда тадбиқ этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан бозорларда бир марталик йиғимлар, кўрсатилган хизматлар, фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимининг “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик патта йиғимлари, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида” 2016 йил 25 мартдаги 123-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

7. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Х. Бозаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҚарор лойиҳасини ишлаб чиқиш3 кунВилоят давлат солиқ бошқармаси
2Қарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама қилиш учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама қилиш учун жойлаштириш15 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
3Қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш10 кунВилоят адлия бошқармаси
4Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш3 кунВилоят ҳокимлиги
5Қарор қабул қилингандан сўнг расмий манбаларда чоп этишҚарор қабул қилингандан сўнг расмий манбаларда чоп этиш1 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати

So`rovnoma natijalari