Hujjat nomi
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Yangibozor tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Yangibozor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-17 11:13:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Янгибозор тумани хокимилойхаси

Қ А Р О Р И

2017 йил “___”февраль №___ Янгибозор шаҳарчаси

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й. 9-сон, 320-модда), “Йўл харакат хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами, 2013 й. 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Конунларига хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник курикдан утказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) асосан 2017 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

ҚА Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Янгибозор туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Ж.Нажимов) зарур шарт шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки караб чиқиш учун чукурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфалть ёки бетон копланган бир текис горизантал майдончага) ва малакали мутахасиссисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари куйидаги даврийликка мувофик мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:

а) туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан – 10 июнгача;

б) тижорат асосида йуловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортик бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркама бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга карашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп булмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида кайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофик, юридик шахсларга карашли транспорт воситаларининг 2017 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофик тасдиклансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташкари) энг кам ойлик иш хакининг ўндан бир кисми миқдорида;

мототранспорт, тиркамалар ва яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш хакининг йигирмадан бири микдорида йиғим ундирилсин.

Ушбу карорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.

4. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикга жалб қилишда ЙХХГга, туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, кишлоқ фуқаролар йиғини раислари, туман ички ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5. Мазкур карор кабул килиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 213-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларнинг техник кўриги натижалари бўйича туман хокимлигига 2017 йил 10 ноябргача ахборот бериш вазифаси топширилсин.

7. Ушбу қарор “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

ЯНГИБОЗОР ТУМАН ХОКИМИ О.С.МАДРАХИМОВ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йил Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида 1 ойТуман ИИБ ЙХХГ катта инспектори

So`rovnoma natijalari