Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-21 15:06:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти

томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара

тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини

белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2017 йил 20 январда 2854-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қумитасининг 2017 йил 13 январдаги 2, 2017-02-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг
6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари 1, 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белигилаш тўғрисида”ги 45-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Х.Окбутаев

давоми

давоми

давоми

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисидаянги қарор қабул қилингунга қадарянги қарор қабул қилингунга қадарВилоят солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, ДСҚ Б ва СКФНҚ бош бошқармаси вилоят бўлими, вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси, вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари

So`rovnoma natijalari