Hujjat nomi
Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-05-16 12:08:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-05-31 22:57:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 майдаги 75-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси З. Дусанов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 майдаги 75-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси З. Дусанов

Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил ____ _________ даги _______ - сон қарорига илова

Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг
39, 44, 51, 100 - моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 майдаги 75-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи (кейинги ўринларда божхона органи деб аталади) ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш – божхона органи мансабдор шахслари томонидан товарларни ва транспорт воситаларини, халқаро почта ва курерлик жўнатмалари ва жисмоний шахсларнинг қўл юкларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш мақсадида транспорт воситалари ва уларнинг
юк ортиладиган бўлмаларига ўрнатилган пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона қиёслаш воситаларини бузмасдан, товарлар ўрамларини ва қўл юкларини очмасдан, текширилаётган объектлар ва бошқа қисмларни демонтаж қилмасдан ҳамда бошқа йўллар билан бутлигини бузмасдан текшириш;

божхона кўриги – божхона органи мансабдор шахслари томонидан товарлар, транспорт воситаларини, халқаро почта ва курерлик жўнатмалари, жисмоний шахсларнинг қўл юклари, багажларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш мақсадида товарларнинг ўрамини, транспорт воситасилари, уларнинг юк ортиладиган бўлими ёки товарлар жойлаштирилган ёхуд жойлаштирилиши мумкин бўлган бошқа жойларни очиб, уларнинг божхона пломбалари ва бошқа қиёслаш воситаларини бузиб, зарур ҳолларда текширилаётган объектлар ҳамда бошқа қисмларни демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан бутлигини бузиб очиш орқали уларни санаш, ўлчаш, тақдим қилинган хужжатлардаги маълумотларга товарларнинг амалда мос келишини ўрганиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар;

“Божхона кўриги” ААТ – божхона кўриги далолатномаларини расмийлаштириш ва улар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизими;

декларант томонидан кўздан кечириш – декларант томонидан божхона органи ходими иштирокида божхона назорати остидаги товарларнинг кўздан кечирилиши;

ташқи иқтисодий фаолият божхона пости – божхона
юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона пости;

чегара божхона пости – бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида ёки чегарадан ўтгандан кейинги транспорт воситалари тўхтайдиган биринчи (охирги) манзилда жойлашган,
давлат чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларнинг қўл юки, багажлари ҳамда товар, транспорт воситаларининг божхона назорати
ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона пости;

чиқишга рухсат бериш – божхона органларининг божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар ёки транспорт воситаларини шахснинг тўла ихтиёрига бериши.

2. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги товарлар, транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар ундириш, шунингдек олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда транзит қилиш тақиқланган товарларни божхона чегараси орқали ўтишининг олдини олиш учун амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товар,
транспорт воситаларнинг олиб ўтилиши ва божхона расмийлаштирувининг қонунийлигини божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш орқали таъминлаш имконияти мавжуд бўлса, божхона кўригини амалга ошириш талаб этилмайди.

4. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга оширишда инсон, ҳайвонот ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин.

5. Божхона кўриги далолатномаси “Божхона кўриги” ААТда божхона кўригини амалга оширган божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштирилади.

Божхона кўриги натижасида божхона қоидалари бузилиши ҳолати аниқланган тақдирда ёки декларантнинг талабига кўра божхона кўриги далолатномаси А4 форматдаги қоғозга чоп этилади ва божхона кўригини амалга оширган божхона органи ходимининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади.

6. Божхона кўриги далолатномаси уч йил мобайнида сақланади. Божхона кўриги далолатномасини сақлаш муддати расмийлаштирилган йилдан кейинги йилнинг 1 январь кунидан ҳисобланади.

7. Фуқароларнинг қўл юклари, багажлари, халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилмайди, божхона юк декларацияси расмийлаштириладиган ҳолатлар бундан мустасно.

2-боб. Чегара божхона постларида божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга ошириш тартиби

8. Чегара божхона постларида божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги:

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товар ва транспорт воситаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (олиб чиқиш) тақиқланган товарларнинг мавжудлигини;

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товар ва транспорт воситаларида олиб киришга (олиб чиқишга) рухсат берувчи ҳужжатга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (олиб чиқиш) чекланган товарларнинг мавжудлигини;

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг тақдим қилинган ҳужжатларга миқдор ва тур жиҳатларидан мослигини;

транзит олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит олиб ўтиш тақиқланган товарларнинг мавжудлигини;

транзит олиб ўтишда транзит олиб ўтишга рухсат берувчи ҳужжатга
эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш чекланган товарларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

9. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча транспорт воситалари божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечирилиши лозим.

10. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
4 майдаги 75-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан божхона органи ходимининг билдиргиси асосида ҳамда божхона пости бошлиғининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати бўлганда қуйидаги ҳолларда:

товарга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўзаро бир-бирига мувофиқ бўлмаган ёхуд ташилаётган товарларнинг тўлиқ номи ва кодлари Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасида кўрсатилмаганда;

божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;

транспорт воситасининг юк бўлмасига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республиканинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки республика давлат бошқаруви бошқа органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан олинган божхона кўригини амалга ошириш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда;

божхона органи ходимларида божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида асосли гумони мавжуд бўлганда мажбурий тартибда амалга оширилади.

Ташилаётган товарларнинг тўлиқ номи ва кодлари Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасида кўрсатилмаган ҳолларда транспорт воситасига нисбатан ваколатли шахс ушбу маълумотларни ҳужжатлар тақдим қилинган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида тақдим қилса чегара божхона постида божхона кўригини ўтказиш талаб қилинмайди.

Мазкур банднинг учинчи хат бошида кўрсатилган ҳолларда техник воситалар қўллаш натижасини акс эттирувчи маълумотлар божхона органи ходимининг билдиргисига илова қилинади ва божхона постида сақланади.

Мазкур банднинг бешинчи хат бошида кўрсатиб ўтилган маълумотлар Давлат божхона қўмитаси орқали юборилган бўлиши лозим.

Мазкур банднинг олтинчи хат бошида кўрсатиб ўтилган ҳолларда асосли гумон нимадан иборатлиги божхона органи ходимининг билдиргисида аниқ кўрсатилиши лозим.

11. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўриги товар ва транспорт воситаларига тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг бевосита божхона постида амалга оширилади.

Божхона постида товарларни божхона кўригидан ўтказиш учун етарли шароит бўлмаган ҳолларда божхона кўриги товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган хужжатлардаги маълумотларга амалда мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа жойларда ўтказилиши мумкин.

12. Транспорт воситалариларининг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ҳамкорликдаги технологик схемаларда белгиланган муддатлардан ошмаган муддатларда тугалланиши лозим.

Фуқаролар қўл юклари ва багажларини кўздан кечириш уларга тегишли ҳужжатлар божхона органи ходимига тақдим қилинган вақтда ўтказилади.

13. Транспорт воситаларини кўздан кечиришда транспорт воситасининг ташқи томони ҳамда юк жойлаштирилиши мумкин бўлган бўлимлари
ва қисмлари божхона органи томонидан кўздан кечирилади.

14. Чегара божхона постларида божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги товарларни ташиётган транспорт воситасига ваколатли шахс ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.

15. Чегара божхона постларида битта транспорт воситасида олиб ўтилаётган товарлар бўйича битта божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.

16. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаса транспорт воситасининг ҳаракатини давом эттириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда юкни етказиб бериш назорат китобчаси ёки ТИР Карнет китобчаси расмийлаштирилади (назоратдан чиқарилади).

17. Транспорт воситасининг кўздан кечирган божхона органи ходими тўғрисида Давлат божхона қўмитасининг “Темир йўл” ёки “Авто” автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумот киритилади.

18. Божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг
иловасига мувофиқ божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан божхона кўриги натижасида аниқланган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаган тақдирда божхона кўриги далолатномасининг 10 ва 12 - бандлари тўлдирилмайди.

Божхона кўриги далолатномаси декларантнинг талабига кўра,
А4 форматидаги қоғозга чоп этилади ва юк кузатув ҳужжатлари билан бирга манзил божхона постига юборилади.

19. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан божхона кўриги натижасида аниқланган маълумотлар ўртасида мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаган тафовут аниқланган тақдирда товарлар божхона назоратидан ўтказилиши учун манзил божхона постларига юкни етказиб бериш назорат китобчаси ёки ТИР Карнет китобчаси расмийлаштирилган ҳолда юборилади.

Мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда чегара божхона постлари ходимлари томонидан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

3-боб. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга ошириш тартиби

20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
4 майдаги 75-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган барча товарлар ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона расмийлаштируви жараёнида божхона кўригидан ўтказилиши лозим. Мазкур рўйхатга киритилмаган товарларнинг божхона расмийлаштирувида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишига божхона органи ходимининг ишончи комил бўлса уларни кўздан кечириш билан чекланиши мумкин.

21. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона органи ходими томонидан божхона кўриги қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

божхона кўригидан ўтказилаётган товарларнинг тақдим қилинган ҳужжатларга амалда мослигини текшириш;

товарларни ҳисобга олиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг тариф ва нотариф бошқарув усулларини қўллаш;

божхона мақсадларида товарни қиёслаш;

божхона қонунчилиги бузилиши тўғрисида мавжуд бўлган ахборотни текшириш;

божхона назоратини танлаб ўтказиш принципига риоя этиб, хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш.

22. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона кўриги товарларга нисбатан божхона юк декларацияси тақдим қилиниб, рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.

23. Божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунга қадар божхона органи ходими иштирокида декларант томонидан кўздан кечирилиши мумкин. Декларант томонидан кўздан кечириш фақатгина божхона омборида амалга оширилади.

Декларант томонидан кўздан кечириш жараёнида божхона органи ходими:

қиёслаш воситаларининг бутлигини ва йўл юк ҳужжатлари билан мос келишини текширади;

қиёслаш воситаларини олиб ташланиши ва транспорт воситасининг юкхонасини очилишида иштирок этади;

божхона назорати остида бўлган товар ва транспорт воситаларини божхона органини хабардор қилмасдан бериб юбориш, уларни йўқотилиши ҳолатларига аниқлик киритади;

декларант томонидан кўздан кечириш жараёнида ортиқча товарлар қўшиб қўйилиши ёки товарларни олиб қўйилмаслигини назорат қилади;

товар ва транспорт ҳужжатларига “декларант томонидан кўздан кечирилди” – деган ёзувларни ҳамда санани қайд қилади ва шахсий муҳри билан тасдиқлаб, имзо чекади;

декларант томонидан кўздан кечириш якунлангандан сўнг товар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз чиқиб кетмаслигини назорат қилади.

Декларант товарларни кўздан кечирганлиги тўғрисида товар ва транспорт ҳужжатларига исми, фамилиясини ёзиб, имзо чекади.

24. Товарлар декларант томонидан кўздан кечириш ўтказилгандан сўнг, божхона кўриги амалга оширилгунга қадар божхона назорати остида сақланишини:

декларант томонидан кўздан кечириш божхона омборида амалга оширилганда Божхона кодексининг 55-моддасига мувофиқ божхона омбори мудири;

товарлар кўздан кечирилгандан сўнг транспорт воситасига юкланиб, божхона назоратининг қиёслаш воситаси ўрнатилганда Божхона кодексининг 61-моддасига мувофиқ ташувчи таъминлайди.

25. Божхона кўриги божхона омборларида декларант ва божхона омборининг масъул ходими иштирокида ўтказилади.

Божхона кўриги товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган хужжатлардаги маълумотларга амалда мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа жойларда
ҳам ўтказилиши мумкин.

Божхона кўриги божхона омборидан бошқа жойларда ўтказилганда божхона кўригида декларант иштирок этади.

26. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида битта божхона юк декларацияси тақдим қилинган товарлар бўйича битта божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.

27. Божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқнома иловасига мувофиқ божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан божхона кўриги натижасида аниқланган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаган тақдирда божхона кўриги далолатномасининг 10 ва 12 - бандлари тўлдирилмайди.

28. Божхона юк декларацияси божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг расмийлаштирилади.

4-боб. Товарлар чиқишига рухсат берилганидан кейин божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга ошириш тартиби

29. Товарлар чиқишига рухсат берилгандан кейин божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

товарларга нисбатан белгиланган бож, солиқлар ва йиғимларни тўғри
ва тўлиқ ундирилганлигини текшириш;

божхона қонунчилиги бузилиши тўғрисида мавжуд бўлган ахборотни текшириш.

30. Товарлар чиқишига рухсат берилгандан кейинги божхона кўриги божхона органи бошлиғининг ёзма рухсатномаси асосида амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоидалар

31. Битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига товарлар юкланаётганда божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш
ва божхона кўриги мазкур йўриқноманинг 2-бобида белгиланган тартибда қайта юклаш жараёнини назорат қилувчи ташқи иқтисодий фаолият ёки чегара божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолларда божхона кўригини амалга ошириш учун божхона органи ходимининг билдиргиси ҳамда божхона пости бошлиғининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати талаб этилмайди.

32. Кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга оширишда божхона органи ходими Божхона кодексининг 53-моддасига мувофиқ ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар ва экспертларни жалб этиши мумкин.

33. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш14.05.2015БНТЭББ
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона порталга муҳокама учун жойлаштиришЛойиҳани Ягона порталга жойлаштириш 16.05.2015БНТЭББ, АКТТЭБ
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилишҚарор лойиҳасини Ягона порталда муҳокама қилиш31.05.2015БНТЭББ
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозларга асосан қайта ишлаб чиқиш Таклиф ва эътирозларни умумлаштириш, лойиҳани қайта ишлаб чиқиш ва якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш02.06.2015БНТЭББ, АКТТЭБ
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигига киритишҚарор лойиҳасини Адлия вазирлигига киритиш04.06.2015БНТЭББ

So`rovnoma natijalari