Hujjat nomi
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Gurlan tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Gurlan tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-24 11:52:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Г У Р Л А Н Т У М А Н И Ҳ О К И М И Қ А Р О Р И Л О Й И Ҳ А

2017 йил “___” февраль № _____ Гурлан шаҳарчаси

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2017 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш максадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Гурлан туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (И.Қурбанов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейиги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласин.

2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (01 мартдан 10 июнгача);

тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (01 мартдан 10 июнгача ва 12 сентябрдан 31 октябргача);

жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 01 мартдан 31 августгача ўтказилсин;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

туман Ички ишлар бўлими Йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари.

3. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Ушбу қарорнинг 2-банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

4. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2017 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.

6. Транспорт воситаларини техник кўрикга жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухига туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги 154-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2017 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Рахимбаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Қ.Мадрахимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (01 мартдан 10 июнгача)10.02.2017 йТумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (01 мартдан 10 июнгача)

So`rovnoma natijalari