Hujjat nomi
Шаҳардаги транспорт воситаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-02-26 10:14:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-13 06:15:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўригидан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) асосан, шаҳардаги транспорт воситаларининг 2017 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. УрганчшаҳарИчкиишларбўлимиЙўлҳаракатиҳавфсизлигибўлими (З.Эшчанов) заруршарт-шароитларга (техникдиагностикаускуналаригакўтаришмосламаларигаёкиқарабчиқишучунчуқурчаларга,назорат-ўлчашасбобларига, асфальтёкибетонқопланганбиртекисгоризонталмайдончага) вамалакалимутахассисларгаэгабўлганташкилотлардаватехникахизматикўрсатишстанцияларида, шаҳардагиюридикважисмонийшахсларга, жумладанҳорижийюридикважисмонийшахсларгатегишлибўлгантранспортвоситалариқуйидагидаврийликкамувофиқмажбурийтехниккўрикдан(кейингиўринларда матнда “техник кўрик”дебюритилади) ўтказилишинитаъминласинлар:

а) шаҳардаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техниккўриги 1 мартдан 10 июнгача:

б)тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар,автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчинингўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобилларийирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун

махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг "б" кичикбандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Шаҳарда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилганкомиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт

воситаларининг 2017 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловагамувофиқ тасдиқлансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи шаҳар комиссияси:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;

мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.

Ушбу қарорнинг 1-банди "б" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгилаиган миқдорларда йиғим ундирилади.

4.Транспорт воситаларни техник кўрикга жалб қилишда ЙҲХБга, шаҳар мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, шаҳар фуқаролар йиғини раислари, шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2016 йил 11февралдаги 169қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими, транспортвоситаларнинг техник кўриги натижалари бўйича шаҳар ҳокимлигига 2017 йил
10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

7. Ушбу қарор ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган "Урганч оқшоми"газетасида эълон қилинган кундан этътиборан кучга киради.

8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилишни Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Мадримов зиммасига юклатилсин

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шаҳардаги транспорт воситаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаШахардаги барча транспорт воситалари учун2017 йил учунШахар ИИБЙХХБ

So`rovnoma natijalari