Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдор-ларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-02 12:04:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ ҳисобга олинишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил

26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини
ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 2 ва 2017-02-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови
ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” Бош бошқармаси вилоят бўлими (С.Мухаммадиев) вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар ҳамда умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб борсин.

4. “Сурхон тонги” (А.Ражабов) ҳамда “Заря Сурхана” (Г.Тангирова) газеталари таҳририятларига мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.

5. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 1 мартдаги 68-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6..Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан куч киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойихасини ишлаб чикиш1 йил18.03.2017Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов

So`rovnoma natijalari