Hujjat nomi
Наманган шаҳрида жисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича санитар тозалов ҳизматини кўрсатиш бўйича янги тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-02 17:40:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Наманган шаҳар ҳокимлигининг 2017 йил 22 февралдаги 01/20-3933-сонли ва “Наманган Мусаффо иклим” МЧЖни 2016 йил 29 декабрдаги 94 - сонли хатларини кўриб чиқиб ҳамда санитар тозалов ҳизматини кўрсатиш корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва аҳолига ҳизматни кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жихатидан тозалаш тизимини ривожлантиришва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарори ҳамда 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Наманган шаҳридажисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича санитар тозалов ҳизматини чекланган тарифи 2000 (икки минг) сўм этиб тасдиқлансин.

2. Вилоят молия бошқармаси (Т.Юсупов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси вилоят худудий бошқармаси (Д.Ботиров) ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Хакимов)ларга юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Наманган шаҳар ҳокимлиги (Б.Бекходжаев) ҳамда “Наманган Мусаффо иқлим” МЧЖ бошлиғи (Ф.Ибрагимов)ларга мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

2017 йил1 мартдан бошлаб, 1 ой муддатда ҳизмат кўрсатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларни қайта хатловдан ўтказиш ва абонентлар базасини шакллантириш, МФЙ раислари билан келишилган ҳолда аҳоли хонадонларидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича «Сигнал» тизимини жорий этиш;

- чиқинди ташиш транспортларини ҳаракатланиши бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан транспортларнинг ҳаракатланиши устидан “он-лайн” режими асосида масофавий назорат (GPS) тизимини жорий этиш вазифалари топширилсин.

4. Мазкур қарор “Наманган садоси”, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Ушбу қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Дадабаев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Х. Бозаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҚарор лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунНаманган вилояти ҳокимлиги
2Қарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама қилиш учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама қилиш учун жойлаштириш15 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
3Қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш10 кунВилоят адлия бошқармаси
4Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш3 кунВилоят ҳокимлиги
5Қарор қабул қилингандан сўнг расмий манбаларда чоп этишҚарор қабул қилингандан сўнг расмий манбаларда чоп этиш1 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати

So`rovnoma natijalari