Hujjat nomi
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-07 09:18:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон

Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисиданизомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Азимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг
201
7 йил ____ ________даги ___-сон қарорига
ИЛОВА

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Қуйидаги мазмундаги 1.31-банд билан тўлдирилсин:

“1.31. Ушбу Низом қоидалари:

банклар ва кредит бюроларини;

давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;

ихтиёрий тугатилаётган корхоналарни;

суд томонидан банкрот деб эълон қилинган корхоналарни тугатишда қўлланилмайди.”;

2. 1.4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахслар турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари махсус комиссиянинг ишчи органлари ҳисобланади.”;

3. 2.2-банднинг биринчи хатбошисидаги “икки ҳафта” деган сўзлар “бир ҳафта” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4. 2.7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар бўйича –баённома билан молия-хўжалик фаолиятини тиклаш учун муддат белгиланади

ва назорат қилиб борилади. Агарда корхонанинг банк ҳисоб рақамлари бўйича операциялари суднинг тегишли қарори асосида тўхтатиб қўйилган бўлса, банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан судга мурожаат қилган идора уч кун ичида корхонанинг банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тиклаш тўғрисида судга мурожаат қилади;”;

5. 2.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2.8. Солиқ хизмати органи махсус комиссиянинг мазкур Низомнинг
2.6-бандида кўрсатилган хулосани олган кундан бошлаб уч кун муддат ичида корхонанинг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини аниқлайди ва унга кўра:

давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги бўлмаган корхоналар бўйича – уларни тугатиш тўғрисидаги тақдимномани ва махсус комиссия хулосасини рўйхатдан ўтказувчи органга юборади;

давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарздорлиги мавжуд корхоналар бўйича – уларни солиқ қарзлари ундирилади ёки умидсиз солиқ қарздорлиги мавжуд корхоналарни ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўради.

Агарда солиқ хизмати органи томонидан давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарздорлик ундирилса,

у ҳолда солиқ хизмати органи уч кун муддатда корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимномани ва махсус комиссия хулосасини рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.”;

6. 3.6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Махсус комиссия корхонанинг пул маблағларини сўмдаги ягона ва валютадаги ягона ҳисобварақларида (тугатиш ҳисоб рақами) жамлаш бўйича корхонага хизмат кўрсатувчи банкка топшириқ юборади. Корхонага хизмат кўрсатувчи банк бир ҳафта муддат ичида корхонанинг пул маблағларини сўмдаги ягона ва валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва бу ҳақида тугатиш ҳисоб рақамидаги қолдиқлар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда махсус комиссияга тақдим этади.”;

7. 3.10 ва 3.11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3.10. Махсус комиссия банкдаги тугатиш ҳисоб рақамини ёпади, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳамда муҳрни, бурчакли ва бошқа штампларни йўқ қилиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга топширади.

Махсус комиссия томонидан корхонанинг муҳрни, бурчакли ва бошқа штампларни, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топиш имкони мавжуд бўлмаса, уларнинг бекор қилиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва мазкур эълонни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилади.

Корхонанинг товар белгиси мавжуд бўлса махсус комиссия тегишли органларга корхонанинг тугатилиши муносабати билан товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида хат жўнатади.

Махсус комиссия тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисида (қолган мол-мулк тақсимотини ҳисобга олган ҳолда) баённома расмийлаштиради ва мазкур баённома комиссия томонидан тасдиқланади.

Корхона ҳудудий махсус комиссия томонидан тугатилган тақдирда баённома комиссия томонидан тасдиқланади.

3.11. Корхонанинг тугатиш ҳужжатлари тўлиқ пакети тўплангандан сўнг махсус комиссия тугатилаётган корхонани юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади:

солиқ органининг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси;

тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги Махсус комиссия баённомаси;

корхонанинг ҳужжатлари Давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

8. 3.12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Рўйхатдан ўтказувчи орган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида уч кун муддатда корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва юридик шахслар давлат реестрига бу ҳақда ёзиб қўяди ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказига, корхонага хизмат кўрсатувчи банкка, статистика ва солиқ органига хабар юборади, улар бир иш куни муддатда ҳисобдан чиқаришлари шарт.”;

9. 4.1 ва 4.2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4.1. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳудудий махсус комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:

корхонанинг тугатилиши тўғрисида матбуотда эълон берадилар;

хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағини ёпадилар;

корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ҳамда агар мавжуд бўлса йўқ қилиш учун муҳр ва штампларни топширади.

Махсус комиссия томонидан корхонанинг муҳрни, бурчакли ва бошқа штампларни, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топиш имкони мавжуд бўлмаса, уларнинг бекор қилиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва мазкур эълонни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилади.

4.2. Матбуотда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиққандан сўнг камида бир ойдан кейин қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда корхона рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилиши мумкин:

корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза;

хўжалик судининг корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори;

агар мавжуд бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағини ёпадилар;

солиқ органининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги хулосаси;

оммавий ахборот воситаларида корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Шундан кейин тугатиш жараёни мазкур Низомнинг 3.12-бандига мувофиқ амалга оширилади.”.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведение обсуждения проекта Закона в СОВАЗПроведение обсуждения проекта Закона в СОВАЗ07.03.2017-22.03.2017Министерство юстиции Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari