Hujjat nomi
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-07 09:23:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришларва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармонига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик субъектларини тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ–630-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил “____”__________даги ПҚ–_____-сон қарорига
ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
ва қўшимча

1. 34-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“агар мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штампларини;”;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи, тўққизинчи ва унинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 46-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“агар мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штампларини;”.

3. 47-бандда:

иккинчи хатбоши “икки иш куни мобайнида” деган сўзлардан кейин “камерал назоратдан ўтказади ҳамда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги “икки ҳафта” деган сўзлар “бир ҳафта” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведение обсуждения проекта Закона в СОВАЗПроведение обсуждения проекта Закона в СОВАЗ07.03.2017-22.03.2017Министерство юстиции Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari