Hujjat nomi
Туманда 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Xiva tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Xiva tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-13 10:51:32
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-28 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туманда 2017 йилда ҳақ тўланадиган

жамоат ишларини ташкил

қилиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998й., 5-6—сон, 97-модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 й.,9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами,1999 й.,7-сон,40-модда) Низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туманда 2017 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш рўйхати иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.

2. Туман Бандликка кўмаклашиш қилиш маркази (С.Уллиев)га иловада келтирилган корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини ва улар билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилишини;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилиши, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилишини таъминласинлар.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Уллиев) ушбу қарорни бир ҳафта муддатда иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 7 майдаги “Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги № 911-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор “Хива тонги” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Яқубов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими :- Э.Яқубов

Туман ҳокимининг 2017 йил

“ “ мартдаги № -сонли қарорига

2-Илова

Туманда 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича туман ишчи гурухи

Т А Р К И Б И

1.У.Яқубов -туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гурухи

раҳбари.

2.С.Уллиев -туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори,

ишчи гурухи раҳбари ўринбосари.

3.А.Худойберганов - “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими

бошлиғи, аъзо

4. Ж.Атажанов - туман хокимлиги худудларни комплекс ривожлантириш

бўлими бошлиғи, аъзо

5. М.Раджабов - туман молия бўлими мудири в/б, аъзо

6. Х.Жуманиязов -туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, аъзо

7. А.Ишчанов -ОАТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси, аъзо

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишйил давомидайил давомидаТуман Бандликка кўмаклашиш қилиш маркази

So`rovnoma natijalari