Hujjat nomi
Filmning ommaviy namoyishini amalga oshirish uchun ruxsatnoma berish tartibi to‘g‘risida NIZOM
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot“O’zbekkino” Milliy Agentligi
Hujjat muallifi“O’zbekkino” Milliy Agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-14 17:06:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-03-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

фильм эгаси (ҳуқуқ эгаси) – фильм муаллифи (эгаси) ҳисобланган ёки фильмга нисбатан мерос ҳуқуқига эга бўлган кинематография ташкилоти, шунингдек фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига шартнома ёки бошқа қонун актлари асосида эга бўлган юридик шахслар;

мурожаатчи – асосий фаолият турини кинематгография соҳасида олиб бораётган ва ваколатли органга фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун рухсатнома беришни сўраб мурожаат қилган кинематография ташкилоти;

кинематография ташкилоти – асосий фаолият турини фильмларни ишлаб чиқариш, оммавий намойишини амалга ошириш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган кинематография соҳасида фаолият олиб бораётган юридик шахс;

рухсатнома – фильм ижодкорлари, индекси, жанри, томошабинлар аудиториясининг ёш категорияси ҳамда бошқа маълумотлар кўрсатилган, фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжат;

фильм – бадиий, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, анимацион ёки бошқа шаклларда ижодий ғоя асосида яратилган, бир-бири билан боғлиқ бўлган тасвирларнинг овоз жўрлигида ёки овоз жўригисиз ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида қайд этилган, кўриб ва эшитиб идрок этиш учун мўлжаланган аудиовизуал асар. Давомийлиги 60 дақиқадан кам бўлмаган фильм тўлиқ метражли, 60 дақиқадан кам бўлган фильм эса қисқа метражли фильм ҳисобланади.

фильмнинг оммавий намойиши – фильмни кинозалларда, махсус жиҳозланган хоналарда (жойларда) ёки бошқа техник усуллар воситасида омма олдида намойиш этиш;

миллий фильм – фильмниишлаб чиқаришда сарфаландиган маблағнинг 60 фойизидан кам бўлмаган қисми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган кинематография ташкилоти томонидан молиялаштирилган тақдирда бундай фильм миллий фильм ҳиобланади;

хорижий фильм - фильмниишлаб чиқаришда сарфаландиган маблағнинг 60 фойизидан кам бўлмаган қисми чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки хорижий юридик шахслар томонидан молиялаштирилган тақдирда бундай фильм хорижий фильм ҳиобланади.

II. Рухсатнома бериш тартиби

3. Рухсатнома беришни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги (кейинги ўринларда – ваколатли орган) амалга оширади.

4. Асосий фаолият турини амалга ошириб келаётган ва фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган кинематография ташкилоти (кейинги ўринларда - мурожаатчи) рухсатнома беришни сўраб мурожаат этиш ҳуқуқига эга (фильмдан фойдаланишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлган юридик шахс томонидан олдинроқ олинмаган бўлса).

5. Ушбу Низом асосида рухсатнома берилган тақдирдагина фильмнинг оммавий намойиши амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига биноан намойиши белгиланган, шунингдек фестиваллар, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа тадбирларда намойиш этиш учун олиб кириладиган фильмлар бундан мустасно.

6. Оммавий намойишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ҳар бир фильмга алоҳида, ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ берилади.

7. Ҳар бир рухсатномага шахсий қайд рақами берилади.

Шахсий қайд рақами ва фильм ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан фильмлар реестрига киритилади.

8. Рухсатномада фильмни оммавий намойиш этиш муддатлари кўрсатилади.

Рухсатнома кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.

III. Рухсатнома берилишидаги талаблар ва шартлар

9. Рухсатнома берилишидаги талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиниши;

фильмда мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишга қаратилган маълумотлар тарғиб қилинмаслиги, Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатилмаслиги ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилмаслиги керак;

фильмда гиёҳванд ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ижобий ҳолат сифатида талқин этилмаслиги, порнография, геноцид ва экстремизмни тарғиб қилувчи маълумотлар бўлмаслиги керак;

фильмда томошабин онги ва психик ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотларни ташувчи яширин техник усуллардан фойдаланилмаган бўлиши керак;

фильм кинематография санъатига қўйиладиган профессионал ва бадиий-ғоявий талабларга жавоб бериши керак.

IV. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

10. Рухсатнома олиш учун мурожаатчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

рухсатнома олиш учун ариза;

юридик шахснинг кинематография ташкилоти эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

мурожаатчининг фильмдан фойдаланишга нисбатан бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари (мутлақ ҳуқуқ берилганлиги ҳақидаги шартнома, фильмни ижро этиш, тарқатиш ва оммавий намойиш этишга лицензион шартнома). Хорижий тиллардаги ҳужжатларга нотариал тасдиқланган ўзбек ёки рус тилларидаги таржима илова қилинади;

ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиладиган монтаж листига фильмдаги асосий саҳналарни ўзида акс эттирган аннотация илова қилинади (томошабинларнинг ёш категориясини белгилаш учун);

фильмнинг ёзилган нусхаси (2К тасвир ўлчамидан кам бўлмаган шаклда), моддий кўринишда (DVD, Blu-ray-диск ёки DCP) кўриб чиқиш ва сақлаш учун;

фильм ҳақида маълумот (ишлаб чиқарувчи, номи, жанри, давомийлиги, сценарий муаллифи, саҳналаштирувчи режиссёр, оператор, бастакор, бош роль ижрочилари);

мурожаатчи томонидан рухсатнома олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

11. Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

12. Мурожаатчидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

13. Мурожаатчи нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

14. Ҳужжатлар мурожаатчи томонидан ваколатли органга бевосита ёки улар олинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.

V. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ҳақида қарор қабул қилиш

15. Рухсатнома бериш ҳақида берилган мурожаат ваколатли орган томонидан ўн иш кунида кўриб чиқилади.

16. Мурожаатни кўриб чиқиш у Низомнинг 10-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар билан бирга ваколатли органга келиб тушган кундан эътиборан амалга оширилади.

17. Миллий фильмлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорда йиғим унидирилади:

тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида;

қисқа метражли бадиий фильмлар учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида;

анимацион фильмлар учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида;

хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув фильмлари учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида.

18. Хорижий фильмлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорда йиғим унидирилади:

тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида;

қисқа метражли бадиий фильмлар учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида;

анимацион фильмлар учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида;

хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув фильмлари учун - тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ____ баравари миқдорида.

Рухсатнома учун тўловлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Миллий кинематографияни ривожлантириш фонди ҳисоб рақамига ўтказилади.

Мурожаатчи берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайдим.

Давлат буюртмасига биноан бюджет маблағлари ҳисобига тайёрланган фильмларга рухсатнома бериш учун йиғим ундирилмайди.

19. Рухсатнома одатда муддатсиз берилади. Мурожаатчи томонидан лицензия ёки бошқа шартномаларга биноан амал қилиш муддатини кўрсатиш сўралган тақдирда, истисно тариқасида рухсатномада ҳам амал қилиш муддати кўрсатилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатнома берилган кундан эътиборан бошланган деб ҳисобланади.

20. Рухсатнома олиш учун келиб тушган мурожаатлар ваколатли орган қошидаги Эксперт комиссия томонидан кўриб чиқилади.

21. Эксперт комиссияси таркиби кинематография соҳасидаги малакали мутахассислардан, шунингдек маданият ва санъат, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари, жамоат ташкилотлари вакилларидан шакллантирилади.

Зарур ҳолларда, Эксперт комиссия таркибига манфаатдор вазирлик ва ташкилотларнинг мутахассислари ҳам жалб этилиши мумкин.

Эксперт комиссияси таркиби ва унинг Низоми ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.

22. Эксперт комиссияси мурожаатни кўриб чиқишда сценарийда ваколатли орган мутахассислари ёки кинематография соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари томонидан берилган таклиф ва мулоҳазаларнинг ҳисобга олинганлигини, шунингдек сценарий белгиланган тартибда ўтказилган конкурс натижалари бўйича танланганлигини инобатга олади.

23. Мурожаатни Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиши жараёни ва муҳокама натижасида рухсатнома бериш ёки рад этиш юзасидан қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

24. Рухсатнома Эксперт комиссиясининг баённомаси асосида уч иш куни ичида расмийлаштирилади.

25. Рухсатнома олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжат ва материаллар қайтарилмайди.

VI. Рухсатнома беришни рад этиш учун асослар

26. Ваколатли орган томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

мурожаатчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Низомнинг 10-банди талабларига мос бўлмаса;

фильм Низомнинг 9-бандида кўрсатилган талаб ва шартларга мос бўлмаса;

фильм мутлақ ҳуқуқ эгаси бўлган шахсга аввал оммавий намойиш учун рухсатнома расмийлаштирилган бўлса;

мурожаатчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса.

Бошқа асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

27. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақида билдиришнома рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда мурожаатчига топширилади ёки почта орқали юборилади. Мурожаатчи билдиришномани олганидан кейин ўн беш иш куни ичида рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ваколатли органга фильмнинг тузатилган варианти ва тегишли ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

28. Мурожжатни қайта кўриб чиқишда илгари рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асосларни келтириш ман этилади. Аввал кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар бундан мустасно.

Биринчи рад жавоби берилганидан кейингина қайта кўрик ўтказишга йўл қўйилади.

29. Рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин топширилган мурожаат янгидан берилган мурожаат деб ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий тартибда кўриб чиқилади.

30.Мурожаатчирухсатномани беришни рад этиш ҳақидаги қарорга нисбатан, шунингдек мансабдор шахслар ёки ваколатли орган қошидаги Эксперт комиссияси аъзолари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

VII. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

31. Мурожаатчи қайта ташкил этилган, номи ёки жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда ўзи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш ҳақида ариза топшириши шарт.

32. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ваколатли орган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш ҳақида ариза ваколатли органга тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида амалга оширилади.

33. Мурожаатчининг аризасига кўра йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатнома ўрнига унинг дубликати берилиши мумкин.

Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатнома ўрнига ваколатли орган ариза ва ҳужжатнинг асл нусхаси келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни ичида рухсатноманинг дублкатини бериши керак.

34. Рухсатнома дубликатини бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

VIII . Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш,

тўхтатиш ва бекор қилиш

35. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколатли орган қарорига кўра амалга оширилади.

36. Фильмни оммавий намойиш этишда талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, бундай ҳолат рухсатнома бериш талаб ва шартларининг бузилиши сифатида баҳоланади ва рухсатномани бекор қилиш учун асос бўлади.

IX. Берилган рухсатномалар реестри

37. Берилган рухсатномалар реестри ваколатли орган томонидан қоғоз ва электрон шаклда олиб борилади.

Рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

рухсатнома берилган сана ва тартиб рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани берган ваколатли орган номи;

фильм номи;

фильм оммавий намойиши амалга ошириладиган сана ва жойи;

Эксперт комиссияси протоколи реквизитлари;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси;

йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари.

38. Қоғоз ва электрон маълумотлар ўртасида тафовут келиб чиққан тақдирда қоғоз шаклдаги маълумотлар устун деб ҳисобланади.

39. Рухсатномалар реестри ҳар бир йил учун алоҳида олиб борилади, яъни янги йилнинг биринчи иш кунидан бошлаб янги реестр юритилади.

Рухсатнома нусхалари ва уларни бериш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ваколатли органда уч йил давомида сақланади, кейин эса архивга топширилади.

40. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлади ва ваколатли орган веб-сайтига жойлаштириб борилади.

Х. Якунловчи қоидалар

41. Рухсатнома ягона асл нусхада расмийлаштирилади.

42. Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бериладиган рухсатномаларнинг нусхалари ваколатли орган томонидан сақланади.

Фильмнинг оммавий намойишини
амалга ошириш учун рухсатнома
бериш тартиби тўғрисида Низомга
илова

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун

РУХСАТНОМА

№___________ ______________

(берилган сана)

Фильм номи: ____________________________________________________________________________

ÓФильмнинг ҳуқуқий эгаси ҳисобланган ташкилот номи:_____________________________________

Ишлаб чиқарувчи: _______________________________________________________________________

Ишлаб чиқарилган йил:__________________________________________________________________

Ишлаб чиқарилган мамлакат:________________________________________________________________

Давомийлиги: ___________________________________________________________________________

Жанри: _________________________________________________________________________________

Тақдим этилган тили: _____________________________________________________________________

Дубляж қилинган: ________________________________________________________________________

Сценарий муаллифи: _____________________________________________________________________

Режиссёр: _______________________________________________________________________________

Oператор: _______________________________________________________________________________

Бастакор: _______________________________________________________________________________

Бош роль ижрочилари: ____________________________________________________________________

____________________________________га Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

(кинематография ташкилоти номи) оммавий намойишни амалга оширишга рухсат берилади

Амал қилиш муддати: ____________________________________________________________________

Тавсия этиладиган ёш категорияси: _________________________________________________________

Ваколатли орган раҳбари _______ __________________________

(имзо) (Ф.И.Ш.)

м.ў.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1В случае необходимости, совершенствование проекта, подготовка таблицы разногласий по замечаниям министерств, ведомств и других организаций по проектуВ случае необходимости, совершенствование проекта, подготовка таблицы разногласий по замечаниям министерств, ведомств и других организаций по проекту10 марта 2017 г.НА “Узбеккино”
2Постатейное рассмотрение и обсуждение проекта с участием ответственных работников заинтересованных министерств и ведомствПостатейное рассмотрение и обсуждение проекта с участием ответственных работников заинтересованных министерств и ведомств10 апреля 2017 г.НА “Узбеккино”
3Разработка: а) проекта; б) иных необходимых материалов к проекту: пояснительная записка; сравнительная таблица с указанием в последовательном порядке соответствующих положений международных документов и законодательства зарубежных стран, обоснованных предложений о приемлемости применения соответствующего международного опыта в условиях Республики Узбекистан;Разработка: а) проекта; б) иных необходимых материалов к проекту: пояснительная записка; сравнительная таблица.13 марта 2017 г.НА “Узбеккино”
4Направление проекта и материалов к нему в Министерство юстиции Республики Узбекистан для проведения правовой экспертизыНаправление проекта и материалов к нему в Министерство юстиции Республики Узбекистан для проведения правовой экспертизы11 мая 2017 г.НА “Узбеккино”
5Направление проекта и материалов к нему заинтересованным министерствам, ведомствам и другим организациям для согласования (визирования)Направление проекта и материалов к нему заинтересованным министерствам, ведомствам и другим организациям для согласования.20 мая 2017 г.НА “Узбеккино”
6Направление проекта и материалов к нему заинтересованным министерствам, ведомствам и другим организациям для предварительного согласованияНаправление проекта и материалов к нему заинтересованным министерствам, ведомствам и другим организациям для предварительного согласования10 марта 2017 г.НА “Узбеккино”
7Размещение проекта и материалов к нему на: официальном веб-сайте НА «Узбеккино». При этом создание всех необходимых условий для ознакомления с текстом проекта и материалов к нему, установление механизмов обратной связи; Едином портале интерактивных государственных услуг Республики Узбекистан.Размещение проекта и материалов к нему на: официальном веб-сайте НА «Узбеккино». Едином портале интерактивных государственных услуг Республики Узбекистан.16 марта 2017 г.НА “Узбеккино”
8Внесение проекта и материалов к нему в Кабинет Министров Республики УзбекистанВнесение проекта и материалов к нему в Кабинет Министров Республики Узбекистан.30 мая 2017 г.НА “Узбеккино”
9В случае необходимости, совершенствование проекта, подготовка (доработка) таблицы разногласий по замечаниям Министерства юстиции Республики Узбекистан по проектуВ случае необходимости, совершенствование проекта, подготовка (доработка) таблицы разногласий по замечаниям Министерства юстиции Республики Узбекистан по проекту20 апреля 2017 г.НА “Узбеккино”

So`rovnoma natijalari