Hujjat nomi
Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-17 10:21:24
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-01 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

«ЛОЙИҲА»

Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон,
131-модда.) ва 2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1257-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,2010 йил, 1-2-сон, 4-модда.) қарорларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 2 ва 2017-02-сон қарорларига (рўйхат рақами 2854, 2017 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,, 2017 й., 3-сон, 48-модда) асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 23 январдаги ЁТ/15-02-32-26/32-сон ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 24 январдаги 26/3-2109-сон қўшма кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли қарорининг 4-банди талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2017 йил учун бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари ишлаб чиқилганлиги инобатга олинсин.

2. Фарғона вилояти ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари 1 ва 2-иловаларга асосан тасдиқлансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

mavlonov zuhriddin erkinovich 2017-03-28 16:58:59
Нега Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун нархлар минимал микдордан 2 баравар кўп. Бу қандай тартибда ҳисобланади ?

3. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйилишини таъминласин.

4. Шаҳар, туман ҳокимлари, Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Фарғона вилоят бўлими (Ғ.Абдухолиқов), Молия бошқармаси (У.Мирзаев) белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови, кўрсатиладиган хизматлар қийматини тўғри ундирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатиб, бу борада бозорлар ва савдо комплексларига амалий ёрдам бериб борсин.

5. Мазкур қарор “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда" газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

Оммавий ахборот воситаларига бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини кенг оммага етказиш чора-тадбирларини кўриш тавсия этилсин.

6. Белгилансинки ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Мазкур қарор қабул қилинганлиги муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимининг 2016 йил 2 апрелдаги “Вилоят ҳудудидаги бозорларда бир марталик ва пуллик хизмат тўловларини янги миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 113-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақидаБозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида15 кунВилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров

So`rovnoma natijalari