Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-24 11:25:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари–юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Тошкент ш.,

2017 йил “____” __________,

_________-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Тошкент ш.,

2017 йил“____” __________,

_________-сон

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари–юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 1551 ва 194-моддаларига мувофиқ акциялар Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозларининг биржа бозори (бундан фонд биржасида акцияларни реализация қилиш мустасно) ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари–юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тартибини белгилайди.

Чет эллик жисмоний шахсларга чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом акциялар Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозларининг биржа бозори (бундан фонд биржасида акцияларни реализация қилиш мустасно) ва уюшган биржадан ташқари бозорида бир юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти ёки чет эллик жисмоний шахс томонидан (кейинги ўринларда акцияларни сотувчи деб юритилади)бошқа юридик шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига, жисмоний шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига ёки резидентига реализация қилинганда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилади.

2. Акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозори (бундан фонд биржасида акцияларни реализация қилиш мустасно) ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлари бозоридаги ҳисоб-китоб-клиринг палатаси солиқ агенти деб эътироф этилади.

2-боб. Солиқ агенти томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушдаб қолиш ва бюджетга ўтказиш тартиби

3. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш солиқ агенти томонидан тўлов валютасида амалга оширилади.

4.Солиқ агенти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда солиқ деб юритилади) реализация қилинган акцияларнинг қиймати ҳамда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 160-моддасининг 4-бандида ва 182-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошида белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.

5. Солиқнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси сотувчининг ҳисобига акциялар қийматини тўлаш ҳисобидан пул маблағларини ўтказиш билан бир вақтда ушлаб қолинади ва бюджетга ўтказилади.

6.Хорижий валютада ушлаб қолинган солиқ суммаси Ўзбекитон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган 20204-сонливалюта ҳисобварағига (кейинги ўринларда валюта ҳисобварағи деб юритилади) ўтказилади.

Агар акциялар сотувчиси солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризани валюта ҳисобварағига ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида тақдим этмаса, ушбу сумма белгиланган тартибда миллий валютага алмаштирилади ва ушбу сумма бюджетга ўтказилади.

7. Солиқ агенти битим суммаси ва солиқнинг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида акцияларни сотувчининг талабига кўра маълумотнома бериши шарт.

3-боб. Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш учун акцияларни сотувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

8.Ортиқча тўланган солиқни қайтариш учун акцияларни сотувчи, бундан чет эллик жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти мустасно, солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига солиқнинг отиқча тўланган суммасни қайтариш тўғрисидаги аризани ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.

Бунда, аризага қуйидагилар илова қилинади:

акцияларни реализация қилиш ва олишни тасдиқловчи ҳужжатлар;

солиқ агенти томонидан берилган битим суммаси ва солиқнинг ушлаб қолинган суммаси тўғрисидаги маълумотнома нусхаси.

Чет эллик жисмоний шахс-норезидент юқорида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳам тақдим этади.

9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар, акцияларни сотувчи томонидан шахсан ёки унинг ваколатли шахси томонидан тақдим этилади. Ариза ваколатли шахс томонидан тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу ваколатли шахс аризани тақдим этиш учун асос бўлган ишончномани ҳам тақдим этади.

10. Давлат солиқ хизмати органи ходими ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни санаб ўтган ҳолда қабул қилади ва ҳужжатларни қабул қилиб олиш санаси ва рўйхати кўрсатилган тилхатни топширади. Тилхат ҳужжатлар берилганкунда берилиши шарт.

11. Давлат солиқ хизмати органи ходими, агар ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, шунингдек ушбу Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда солиқнинг отиқча тўланган суммасни қайтариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.

12. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс–акцияларни сотувчига солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини қайтариш битим амалга ошрилган солиқ даври учун жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни давлат солиқ хизмати органигабелгиланган тартибда тақдим этгандан кейин амалга оширилади. Бунда жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга ушбу Низом 8-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам илова қилинади.

4-боб. Акцияларни реализация қилиш ва олиш нархини тасдиқловчи ҳужжатлар

13. Акцияларни реализация қилишни тасдиқловчи ҳужжатга ушбу акцияларнинг эгаси (мулкдори) ўзгаришига олиб келадиган шартнома (контракт) киради.

14. Акцияларни олишни тасдиқловчи ҳужжатга олди-сотди, талаб қилиб олиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, алмаштириш, гаров ёки новация шартномаси (контракти), шунингдек акциялар сотувчи эгалиги (мулкига) ўтиш учун асос бўдган суд қарори киради.

5-боб. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан акцияларни реализация қилишданолинган даромадларни аниқлаш тартиби

15. Акцияларни реализация қилишдан олинган даромад акцияларни реализация қилиш қиймати билан олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

16. Акцияларни реализация қилишдан олинган даромад, агар акцияларга эгалик ҳуқуқи (мулк ҳуқуқи) мерос ёки ҳадя тартибида ўтган бўлса, реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

17. Агар акцияларга эгалик ҳуқуқи (мулк ҳуқуқи) талаб қилиб олиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, алмаштириш, гаров ёки новация шартномалари, шунингдек суд қарори асосида ўтса, акцияларни олиш қиймати деганда ушбу ҳужжатларда кўрсатилган қиймат тушунилади.

18. Агар шартнома (контракт) валютаси тўлов валютасидан фарқ қилса, даромадларни реализация қилишдан олинган даромад шарнома (контракт) валютасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Агар акцияларни реализация қилиш қиймати ва (ёки) унинг олиш қиймати ҳар хил (турли хил) чет эл валютасида ифодаланган бўлса, у ҳолда акцияларни реализация қилишдан олинган даромад Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 23, 2013-8-сон қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартибига асосан амалга оширилади.

6-боб. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан

19. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси акцияларни реализация қилишдан олинган даромад ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 160-моддасининг 4-бандида белгиланган ставкадан келиб чиқиб аниқланади.

20. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эллик жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси акцияларни реализация қилишдан олинган даромад ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 182-моддаси биринчи қисми тўртинчи хатбошида белгиланган ставкадан келиб чиқиб аниқланади.

Агар акцияларни сотувчида - чет эллик жисмоний шахсда акция реализация қилинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 192-моддаси учинчи қисмига мувофиқ даромадларни декларация қилиш бўйича мажбурият юзага келса, солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этилаётганда давлат солиқ хизмати органи томонидан қайта ҳисоблаб чиқарилиши мумкин.

21. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини белгиланган тартибда тақдим этиладиган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияасосида аниқланади.

22. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ортиқча тўланган солиқ суммаси деганда ушбу Низомннг 2-бобига асосан солиқ агенти томондан ҳисобланган ва ушлаб қолинган солиқ суммаси билан ушбу бобга мувофиқ давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобланган солиқ суммаси ўртасидаги ижобий фарқ тушунилади.

7-боб. Чет эл валютасида ортиқча

23. Солиқ агенти томонидан солиқ чет эл валютасида ушлаб қолинганда ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш мазкур валютадаакцияларни сотувчига ­ ­­- Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга ёки битим тузилган санага Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эл жисмоний шахсгаушбу низомнинг 24-бандида белгиланган шартлар бажарилганда амалга оширилади.

24. Агар акцияларни сотувчи солиқ валюта ҳисобварағига ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида қайтариш тўғрисидаги аризани берган бўлса, ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммасини қайтариш чет эл валютасида амалга оширилади. Агар қайтариш тўғрисидаги аризасолиқ валюта ҳисобварағига ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ўтганидан кейин бироқ солиқлар бўйича даъво муддати доирасида тақдим этилган бўлса, солиқнинг ориқча тўланган суммасини қайтариш ушбу Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибда миллий валютада амалга оширилади.

25.Солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи 4 кун ичида:

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ортиқча тўланган солиқ суммасини аниқлайди;

акцияларни сотувчиаризасидакўрсатилган валютада солиқнинг ортиқча тўланган суммасни қайтариш тўғрисидаги хулосаниушбу Низомнинг 2 –иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштиради ва уни юқори турувчи солиқ бошқармасига кейинги кўриб чиқиш учун тақдим этади.

26.Тегишли давлат солиқ бошқармаси хулоса олингандан кейин 2 иш кунидан кечитирмайолинган хулосанинг асосланганлигини текширади. Ушбу текширув натижалари бўйича текширилганва келишилган хулосани Ўзбекистон Республикаси Давалат солиқ қўмитасига тақдим этади ёки аниқ качиликлар кўрсатилган ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.

Бунда, солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи 2 кун ичида тегишли солиқ бошқармасига қайта ишланган хулосани тақдим этиши лозим.

27.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2 иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ бошқармасининг хулосасиникўриб чиқиш натижалари бўйичасолиқнинг ортиқча тўланган суммасини давлат солиқ бошқармасининг хулосасида кўрсатилган валютада қайтаради ёки аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта ишлашга қайтаради.

Бунда, давлат солиқ бошқармаси 2 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қайта ишланган хулосани тақдим этиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтарганидан кейин чет эл валютасидаги солиқнинг қолган суммасини белгиланган тартибда реализация қилади ва миллий валютадаги солиқ суммасинидаромаднинг тегишли шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолдаягона ғазна ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақда солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органини хабардор қилади.

28. Солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хабардор қилган санадан бошлаб 2 кун ичида норезидентнинг шахсий ҳисобварағига миллий валютада солиқни ҳисоблаш тўғрисидаги фармойишни расмийлаштиради ва солиқнинг тушган суммасини ҳисобга олади.

8-боб. Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини миллий

29. Агар солиқ агенти солиқни миллий валютада ушлаб қолган бўлса, у ҳолда солиқнинг ортиқча тўланган суммаси ҳам миллий валютада қайтарилади.

Агар акцияларни сотувчи чет эллик жисмоний шахс ­- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлганда, шунингдек ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолларда ҳам солиқннг ортиқча тўланган суммасини қайтариш миллий валютада амалга оширилади. Бунда, даромад суммаси ёкисолиқнинг ортиқча тўланган суммаси ушлаб қолинган солиқни ваколатли банкка реализация қилиш кунидагиЎзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича аниқланади.

Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини миллий валютада қайтариш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 57-моддасигамувофиқ амалга ошрилади.

9-боб. Назорат ва жавобгарлик

30. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда қайтарилиши лозим бўлган солиқнинг ортиқча тўланган суммасини аниқлайди ва қайтариш учун тадим этилган материалларни текширади.

31. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилаётган хулосаларнингтўғрилигига ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик тегишли давлат солиқ хизмати органининг раҳбарларига юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари–юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Солиқнинг ортиқча ушланган суммаси қайтариш тўғрисидаги

АРИЗА

Акцияларни сотувчи томонидан___________________________________________

(сотувчининг номи)

олувчига ______________________________________акциялар реализация қилинганда акцияларни олувчининг номи)

ҳисоб-китоб-клиринг палатаситомонидан_________________________________________

(солиқ агентиниг номи)

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (керак эмасининг усти чизилсин) ушлаб қолинган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг транзит ҳисобварағига _______________________________-сонли тўлов топшириғномасига сосан _________________________________________ ўтказилди.

(ўтказилган солиқ суммаси ва унинг валютаси кўрсатилади)

_________________________________________________________________миқдордаги

(ортиқча тўланган сумма ва валютаси кўрсатилади)

солиқнинг ортиқча тўланган суммасини банк ҳисобварағига қайтаришингизни сўрайман.

Ортиқча тўланган суммани қайтариш учун банк ҳисобварағининг реквизитлари:

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.

Аризани тақдим этиш санаси (кк/оо/йййй)

______________________________________________________________тақдим этилади.(солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органининг номи)

Мазкур Аризада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

Ташкилот раҳбари (ёхуд унинг ваколатли шахси) ёкижисмоний шахс

Мазкур Ариза(кераклигига "V" белгиси қўйилсин))

Ф.И.О.

шахсан

Почта орқали

Варақда тақдим этилган

Имзо

Тақдим этиш санаси

(кк/оо/йй)

Сана

Ф.И.О.

(кк/оо/йй)

Имзо

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари–юридик шахсларнинг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ва чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

ХУЛОСА

____-сон

(хулоса берган давлат солиы хизмати органи)

Акцияларни сотувчи томонидан___________________________________________

(сотувчининг номи)

олувчига ______________________________________акциялар реализация қилинганда акцияларни олувчининг номи)

ҳисоб-китоб-клиринг палатаситомонидан_________________________________________

(солиқ агентиниг номи)

_________________________________________суммадаги юридик шахслардан олинадиган

(ўтказилган солиқ суммаси ва унинг валютаси кўрсатилади)

фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (керак эмасининг усти чизилсин) ушлаб қолинган ва ўтказилган.

Олиш нархини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганда аниқландики солиқнинг ортиқча тўланган суммаси _________________________________________ташкил этди.

(ортиқча тўланган сумма ва валютаси кўрсатилади)

В связи с этим, необходимо возвратить данную сумму на банковский счет, указанную в заявлении.

Шу сабабли, аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига ушбу суммани қайтариш лозим.

ДСИ бошлиғи

(Ф.И.О.)

(имзо)

20__ йил «____» __________________

М.Ў.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1............

So`rovnoma natijalari