Hujjat nomi
Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-27 20:19:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

БЕРУНИЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш тўғрисида

Беруний ўрмон хўжалиги ўрмон фонди умумий ер майдони 26441.4 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдони 1727,2 гектарни ташкил қилади.

Ўрмонзорларни кўпайтириш ҳамда янги маданий ўрмонзорлар барпо қилиш бўйича 2016 йилда 140 гектар ер майдонига маданий ўрмонзор, 1,5 гектар ерда ниҳолдан кўчатхона, 3,4 гектар ер майдонларига уруғдан кўчатхона барпо қилинган.

Беруний ва Амударё туманлари ҳудудларидан умумий майдони 68717,8 гектар, шундан 11568,3 гектар қўриқхона зонасига, 6731,4 гектар буфер зонаси, 50418,1 гектар оралиқ зоналари қилиб белгилаб берилган. Туманимизда экологик муҳитни яхшилаш ва ўрмонзорларни кўпайтириш учун ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашни кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни ("Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси" 1999 й., 5-сон, 122-модда)нинг 35-бандига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Беруний ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўрмон фонди ҳудудларида 2017 йил 1 апрелдан 2017 йил
1 октябрига қадар “Ўрмонзорларда ёнғин хавфсизлиги мавсуми” деб белгилансин.

2. Беруний ўрмон хўжалиги маъмурияти тумандаги аҳоли пунктларида ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати маъмурияти тумандаги аҳоли пунктларда Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунини кенг тарғибот қилинишини таъминласин.

3. Беруний ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати маъмурияти худудларидаги корхона, ташкилот раҳбарларига, дехқон-фермер хўжаликлари раисларига шу ҳудудларда яшовчи аҳолига мавжуд дарахтларни чоптирмаслик уларни ҳимоя қилиш ва хайвонот дунёсини асраш, ёнғинга қарши чора-тадбирлар кўриш, экологик муҳитни яхшилаш бўйича иложларни амалга ошириш топширилсин.

4. Беруний ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида давлат ўрмон фонди майдонларида табиий ва техник вазиятларнинг олдини олиш, шундай фавқулотда вазиятлар юзага келганда тегишли маҳаллий ҳокимлик органлари, туман ёнғинга қарши курашиш, ички ишлар бўлимлари бошқа корхоналар билан биргаликда шошилинч иложлар ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

5. Тумандаги ММТП раислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ўрмон фонди ерлари, билан чегарадош далаларнинг атрофларини, ариқ ва зовурларни тозалаш пайтида ёнғиннинг олдини олиш мақсадида қамишзорларнинг ёқиб юборилишига, ўрмонзорларда қорамоллар, қўй-эчкиларни боқиб, янгидан экилган кўчатларнинг пайҳон қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўрсинлар.

6. Беруний тумани ички ишлар бўлими (Г.Аметов), Беруний давлат ўрмон хўжалиги (А.Халменов), Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (А.Маткаримов) билан биргаликда ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудларида ноқонуний ов қилувчи броконьерларга, аҳолининг дарахтларни ўзбошимчалик билан чопиб ўғирлаш ҳолларига ва экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатига тегишли чоралар кўриш топширилсин.

7. Ушу қарор туман «Халқ Минбари» газетасида эълон қилинсин, ҳокимлик
веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Беруний тумани ҳокимлигининг 2015 йил 8 апрелдаги 281-сонли қарори бекор қилинсин. (Халқ Минбари газетаси 2015 йил 5-май №10 6182-сон).

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи К.Давлетов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтиришБеруний ва Амударё туманлари ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш ва ўрмонзорларни кўпайтириш учун ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашни кучайтириш мақсадида2017 yil 1 apreldan 2017 yil 1 oktyabrgachaБеруний тумани ички ишлар бўлими (Г.Аметов), Беруний давлат ўрмон хўжалиги (А.Халменов), Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (А.Маткаримов),Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи К.Давлетов

So`rovnoma natijalari