Hujjat nomi
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-03-31 10:58:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодексига мувофиқ ҳамда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотиш тартибини такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш ва реализация тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил __ __________

___-сон қарорига

ИЛОВА

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган

товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли

органга топшириш ва реализация тартиби тўғрисидаги

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг

131-моддасига мувофиқ давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш ва реализация тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

давлат божхона хизматининг ҳудудий органи – Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси;

давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган (ушбу қарор доирасида)Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

савдо ташкилотчиси – ихтисослаштирилган савдо ташкилоти;

товар – божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси;

ваколатли шахс – товарнингва (ёки) транспорт воситанинг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;

товарнинг кузатув ҳужжатлари – тижорат ва транспорт ҳужжатлари;

топшириш-қабул қилиш далолатномаси – давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни божхона органлари томонидан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

3. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими расмийлаштирилган товарлар ваколатли шахс томонидан воз кечилади ҳамда божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказилади.

II. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш

4. Давлат фойдасига воз кечилаётган товар юзасидан тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга бўладиган ҳужжатлар олиниб, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органи томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товар тўғрисидаги божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, 3 иш куни ичида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваклолатли органга ёзма хабарнома юборади.

5. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ёзма хабарномани олгандан сўнг божхона органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечилган товарни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.

6. Товардан давлат фойдасига воз кечган ваколатли шахс товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва божхона органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.

7. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва божхона органи ўртасида Иловага мувофиқ тузилган далолатномага асосан топшириш-қабул қилиш амалга оширилади.

8. Божхона органи давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг келгусидаги реализациясини таъминлаш учун божхона юк декларацияси, товарнинг кузатув ҳужжатлари, агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг тегишли рухсатномасини давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга тақдим этади.

9. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган:

озиқ-овқат шаклидаги товарлар “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарга;

қимматли қоғозлар Марказий депозитарийга ҳамда қимматбаҳо металлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига;

экологик хавфли ва озон емирувчи шаклдаги товарлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги корхоналарга;

қолган товарлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишлилиги тартибида топширилади.

Топшириш ва қабул қилиш далолатномасига товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирган ходим ўзининг шахсий имзосини қўяди ва муҳрлайди.

10. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг сотилиши бўйича божхона органларига ҳар чорак якунида маълумот тақдим этилади.

Давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг реализацияси бўйича маълумотлар алмашинуви электрон тарзда амалга оширилади.

III. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация тартиби

11. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни сотилиши Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг буюртманомасига асосан савдо ташкилотчиси томонидан аукцион ўтказиш тартибида амалга оширилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdiaxunov Sanjarbek Nabiyevich 2017-04-05 12:05:06
ушбу холатда хам савдо ташкилотчиси томонидан электрон савдо оркали амалга ошириш белгилаб куйиш таклиф киламан

12. Давлат фойдасига воз кечилган кам баҳоли тез эскирувчан материалларга кирувчи товарлар тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdiaxunov Sanjarbek Nabiyevich 2017-04-05 12:03:25
канчадир залог сумма тулаган холда электрон аукцион килиш оркали амалга оширишни таклиф киламан шунда баландрок нахрга ва керакли булган шахс томонидан сотиб олиш амалга оширилади

13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализациядан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - тегишли бюджет даромадига ўтказилади;

50 фоизи - бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.

Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализациясидан тушган маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш, сақлаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади.

IV. Якуний қоидалар

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишВазирлар Махкамасининг қарори лойиҳаси30.03.2017ДБҚ БНТЭББ
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ягона порталга жойлаштириш Ягона порталга жойлаштириш31.03.2017ДБҚ БНТЭББ
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона порталда муҳокама қилиш31.03.2017-15.04.2017ДБҚ БНТЭББ
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлашТаклифларни умумлаштириш, Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлаш ва якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш16.04.2017 йил-17.04.2017 йил.ДБҚ БНТЭББ
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идораларга юбориш18.04.2017 йил – 28.04.2017 йил.ДБҚ БНТЭББ
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Махкамасига киритиш01.05.2017 йил.ДБҚ БНТЭББ

So`rovnoma natijalari