Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктларининг бош режаларини амалга оширилишини таъминлаш, уларни қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-01 15:36:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-16 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил ______________

______ сонли қарорига 2-илова

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни аниқлаш

ва бартараф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўзбошимчалик билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни аниқлаш ва бартараф этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

шаҳарсозлик фаолияти - тегишли давлат ҳокимияти органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролар, ижтимоий ва давлат манфаатлари, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш турларини белгилаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;

ер участкасини жисмоний ва юридик шахсларга бериш (реализация қилиш) - ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш, шаҳарсозлик фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи - юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;

ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктлардан ташқаридаги ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан, архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда, шу жумладан инсон ҳаётига ва саломатлигига ёки жиддий хавф солаётган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк (кейинги матнда - объект);

ваколатли органлар - қонун ҳужжатлари билан зиммасига жисмоний ва юридик шахсларга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш вазифаси юклатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;

объектлар қурилишига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат – ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган, муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсатнома, туман (шаҳар) ҳокимининг, вилоят ҳокимининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори, қуриладиган объектнинг ўрнатилган тартибда келишилган, тасдиқланган ва экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга берилган рухсатнома ва бошқалар);

ер участкаси - белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;

аҳоли пунктларининг ерлари - шаҳарлар ва шаҳар посёлкалар, шунингдек қишлоқ (овул) аҳоли пунктлари доирасидаги ерлар;

лойиҳа-смета ҳужжатлари - ҳажмий-режали, конструктив ва техник ечимларни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайдиган, объектни қуришга рухсат бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар;

хуқуқбузар - ўзига тегишли бўлмаган ер участкасида, белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида лойиҳа-смета ҳужжатларисиз, туман (шаҳар) ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорида белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда қурилишни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахс.

ер участкасини олиб қўйиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;

3. Шаҳарсозлик фаолияти сохасида юридик ва жисмоний шахсларнинг вазифалари қўйидагилардан иборат:

шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шу хисобда аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари, ҳудудларни режалаштириш схемалари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ободонлаштириш схема ва лойиҳалари, риоя этиш;

аҳоли пунктлари ерларидан мақсадли фойдаланиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария норма ва қоидаларига риоя этиш.

II. ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА

ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР

4.Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари амалга оширадилар (ЎзР. Ер кодексининг 84-моддаси).

Қўйидагилар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекциялари.

Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни шаҳарча, қишлоқ (овул) ва маҳалла фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.

Табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, илмий жамиятлар ва бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқаролар ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда давлат органларига ва шаҳарча, қишлоқ, (овул) ва маҳалла ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашадилар.

5. Туман (шаҳар) ер тузиш хизмати органлари барча ерларни рўйхатга оладилар ҳамда белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб борадилар (ЎзР. Ер кодексининг 12-моддаси).

6. Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади (Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг11-моддаси).

Шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғини иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади (Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида ЎзР. Қонунининг 12-моддаси).

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзи томонидан аниқланган факти тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилади;

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган фактлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади (“Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси).

7. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 12-моддасига асосан табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, илмий жамиятлар ва бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқаролар ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда давлат органларига ва посёлка, қишлоқ, овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашадилар.

8. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари ўзбошимчалик билан иморат қуришда айбдор бўлган шахсларни ҳамда мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш мумкин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сонли қарори билан тузилган аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш туман (шаҳар) комиссияси (кейинги матнда - Комиссия) аҳоли пунктлари ерларидан мақсадли фойдаланишнинг, ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради.

III. ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАНГАН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРДА ҚУРИЛГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

10. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган объектларни аниқлашда шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини раиси (оқсоқоли) (кейнги матнда – йиғин раиси) шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини маслаҳатчилари, посбони ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғинининг Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия аъзолари орасидан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овул, ёки маҳалла бўйича ер ресурсларидан фойдаланишнинг мониторингини юритувчи масъул шахсларни (кейинги матнда - масъул шахслар) шаҳарча, қишлоқ (овул) ва маҳалла фуқаролари йиғинининг қарори билан белгилайди.

11. Масъул шахслар ҳар ўн кунда камида бир марта тегишли шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳалла ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган объектларни (мавжуд бўлганда) аниқлаш бўйича жойларда мониторинг ўтказадилар.

Масъул шахслар мониторинг ўтказиш давомида қўшимча равишда жисмоний ёки юридик шахсларнинг ўзига тегишли бўлган ер участкасида лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган объектларни ёки туман (шаҳар) ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорида белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда амалга оширилаётган объектлар қурилишини ҳам аниқлайдилар.

Масъул шахслар мониторинг жараёнида объектларни қурган ёки қураётган жисмоний ёки юридик шахсларда объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжат мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайдилар.

12. Масъул шахслар мониторинг натижаларига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида объектларни қураётган (қурган) жисмоний ёки юридик шахсда (кейинги матнда - хуқуқбузар) объект қурилишига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлмаганда объект ўзбошимчалик билан қурилаётган (қурилган) деб тан олиниб, аниқланган объектлар бўйича ҳар бир ҳолат тўғрисида бир кун муддат ичида шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини раисига (оқсоқолига) хабар қилади.

13. Хабарни олган кундан бошлаб уч кун муддат ичида йиғин раиси ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариш ва фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, агарда унда объект қурилаётган (қурилган) бўлса унинг қурилишини тўхтатиш ва ўн кун давомида қурилаётган (қурилган) объектни бартараф этиш (бузиб олиш) тўғрисида хуқуқбузарга огоҳлантириш хатини туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди.

Ушбу хатни олишни рад этган ҳолда мазкур ҳолат тўғрисида камида уч киши (шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини ходими ва йиғин раиси ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида масъул шахслар томонидан далолатнома тузилади.

Хуқуқбузар ўн кун муддат ичида қурилаётган (қурилган) объектни ўз хисобидан бартараф этиши шарт.

14. Ўн кун муддатда хуқуқбузар томонидан ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилиб, фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилмаган ёки ўзбошимчалик билан қурилаётган (қурилган) объектбартараф этилмаган, ёки йиғин раиси (оқсоқоли) томонидан хашар йўли билан объектни бартараф этишни имконияти бўлмаган ҳолатда йиғин раиси икки кун ичида ушбу ҳолат тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сонли қарорига асосан тузилган туман (шаҳар) Комиссиясига туман (шаҳар) ҳокимлигининг девонхонаси орқали хабарномани киритади.

Хабарномада хуқуқбузарнинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда), ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини, қурилаётган (қурилган) объектнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ва қурилишнинг ҳолати ҳамда ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс этилади ва унга ушбу Низомнинг
13-бандида қайд этилган далолатномани илова қилинади.

15. Комиссия раҳбари йиғин раиси киритган хабарномани олган санадан кейин икки кун муддат ичида биргаликда ҳолатни ўрганиб чиқиш ва шаҳарсозлик ҳамда ер қонунчилигига асосан тегишли таклифларини киритиш ҳақида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими, туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими раҳбарларидан иборат бўлган Ишчи комиссиясига топшириқ беради.

16. Ишчи комиссия жойида ҳуқуқбузарлик ҳолатни шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини, маҳалла вакиллари ва ҳуқуқбузар иштирокида атрофлича ўрганадилар.

Ўрганиш даврида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг майдони, ушбу ер участкасида қурилаётган (қурилган) объект (мавжуд бўлганда) жойлашуви аҳоли пунктининг бош режаси ва қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқлиги, объект қурилишининг ҳолати ва ҳажми, объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги аниқланади.

17. Аниқланган ҳолат бўйича Ишчи комиссия тегишли далолатнома тузади ва ҳуқуқбузардан тушунтириш хатини олади ҳамда аниқ муддатини белгилаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариш ва фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, ўзбошимчалик билан қурилган объектни (мавжуд бўлганда) бузиб олиш ва ўрнини тартибга келтириш тўғрисида тақдимноманинг нусхалари ҳуқуқбузарга ва тегишли шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғинига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги
1-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 23-бандида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Тақдимноманинг иккинчи нусхаси хуқуқбузар томонидан огоҳлантириганлиги тўғрисида имзоланади. Хуқуқбузар томонидан имзоланган тақдимнома туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида сақланади.

Хуқуқбузар тақдимномани қабул қилишни рад этган ҳолатда тақдимнома почта орқали ҳуқуқбузарнинг манзилга юборилади.

18. Ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этиш бўйича берилган муддат тугагач ҳуққбузарга юклатилган мажбуриятнинг ижроси жойида шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини масъул шахслари томонидан ўрганилади.

19. Ҳуқуқбузарлик ҳолати бартарф этилмаган тақдирда ушбу тўғрисидаги хатни тегишли далолатномани илова қилган ҳолда йиғин раиси икки кун муддатда Комиссияга маълумот киритади.

Маълумотда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси, ўзбошимчалик билан қурилган объект жойлашган манзил, объектни қурган шахснинг номи ёки исми-шарифи, объектнинг номи ва ўлчамлари қайд этилади. Маълумотга ер участкасининг ва объектнинг жойлашув схемаси, фотосуратлари, шунингдек ҳуқуқбузар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) илова қилинади.

20. Киритилган маълумот юзасидан Комиссия раҳбари томонидан тегишли хужжатлар тўпламини бир кун муддатда Комиссия аъзолари билан биргаликда тайёрлаш тўғрисида Комиссия котибига кўрсатма берилади.

Тўплам таркибига қўйидаги ҳужжатлар киритилади:

а) ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси, ўзбошимчалик билан қурилган объект аниқланганлиги тўғрисида далолатнома;

б) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати (мавжуд бўлганда);

в) ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси, ўзбошимчалик билан қурилган объектнинг жойлашув схемаси;

г) ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси, ўзбошимчалик билан қурилган объектнинг фотосуратлари (камида икки томонидан туширилган);

д) ҳуқуқбузар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

е) ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтариб олиш, ўзбошимчалик билан қурилган объектни бузиб олиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳаси.

21. Комиссия томонидан тайёрланган ҳужжатлар тўплами бир кун муддатда хат билан туман (шаҳар) ҳокимига киритилади ва бир нусхаси назоратга олиш учун туман (шаҳар) прокуратурасига тақдим этилади.

22. Туман (шаҳар) ҳокими объектни бузиб олиш тўғрисида қарорини уч кун муддат ичида имзолайди ва ижро учун хуқуқбузарга ҳамда алоқадор ташкилотларга юборилишини таъминлайди.

23. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган объектни бартараф этиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини ижро этилиши йиғин раиси томонидан назорат қилинади.

Йиғин раиси туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида хашар йўли билан объектни бартараф этилишини таъминлайди.

24. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган объектни бартараф этиш тўғрисидаги қарори хуқуқбузар томонидан белгиланган муддатда ижро этилмаган ҳолатда йиғин раисининг туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилган билдиришномасига асосан ҳужжатлар туплами туман (шаҳар) ҳокимлигининг хати билан чора кўриш учун 3 кун муддат ичида суд органларига юборилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган объектни бартараф этиш таъминлаш ўрнатилган тартибда суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. Бузиш билан боғлиқ харажатлар ўрнатилаган тартибда ҳуқуқбузардан ўндирилади.

Ер участкасини ўзбошимчалик эгаллаб олганлиги ва ўзбошимчалик билан объектни қурганлиги учун ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

25. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

26. Масъул шахслар томонидан мониторинг ўтказиш давомида жисмоний ёки юридик шахсларнинг ўзига тегишли бўлган ер участкасида лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан қўшимча равишда қурилган ёки қурилаётган объектларни ёки туман (шаҳар) ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорида белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда амалга оширилаётган объектлар аниқланганда шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғини, Комиссия ва туман (шаҳар) ҳокимлиги объектлар қурилишини тўхтатиш ва уларни бартараф этишни ушбу Низомнинг 14-24-бандларга мувофиқ амалга оширадилар.

Жисмоний ёки юридик шахсларнинг ушбу объектларга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан белгиланган тартибда эътироф этилиши мумкин.

27. Ўзбошимчалик билан қурилган объектлар туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ўз ваколатлари доирасида назорат тартибида мустақил равишда аниқлаб борадилар ва уларнинг бартараф этилиши ушбу Низомнинг 16-25-бандларига мувофиқ амалга оширадилар.

IV. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА

ИЖАРАЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

28. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ерларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этадилар ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлайдилар.

29. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ерларидан ўзбошимчалик билан ер участкалари эгалланган ва ўзбошимчалик билан объектнинг қурилган ҳолатда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтариш ва фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, ўзбошимчалик билан қурилган объектни бартараф этиш бўйича бевосита судга даво ариза киритадилар.

V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

30. Ноқонуний қурилишларни аниқлашда ва бартараф этишда юридик ва жимоний шахслар билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари ўртасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Аҳоли пунктларининг бош режаларини амалга оширилишини

таъминлаш, уларни қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТ

Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг (2017 йил 25 январдаги №01-21-12-2-сонли) 3 ва 9-бандлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган.

Қарор билан “Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом”ни тасдиқлаш кўзда тутилган.

Қонунчилик амалиётида ушбу Низом биринчи марта ишлаб чиқилган бўлиб, унда аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишда (реализация қилишда) давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вазифалари аниқ белгиланган ва жараёндаги ҳар бир босқичнинг алоҳида муддатлари қайд этилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом”га ва “Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низом”га ўзгартириш ва қушимчалар киритиш таклиф этилмоқда (ушбу низомларга Вазирлар Маҳкмасининг 2016 йил
9 мартдаги 70-сонли қарор билан киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар рус тилида берилган бўлиб, давлат тилига таржима қилинмаганлиги сабабли таклиф этилаётган қарор лойиҳасидаги ўзгартириш ва қўшимчалар рус тилида киритилмоқда).

Лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг зиммасига шаҳарсозлик ҳужжатларни амалга ошириш, ер участкаларни талон-тарож қилишнинг ва ўзбошимчалик қурилишларни олдини олиш, шаҳарсозлик фаолиятни назоратга олиш борасида йўл қўйилган камчиликлар учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш вазифалари юкланган.

Шунингдек, туман (шаҳар) Кенгашларининг ўз ҳудудларида ер участкаларни бериш жараёни устидан назоратни кучайтириш, ушбу жараёнга депутатлар корпусини жалб этиш мақсадида туман, шаҳар ҳокимлари архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри, туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси раҳбарлари билан биргаликда ушбу борада олиб бораётган хисоботларини халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгашлари йиғилишларида мажбурий равишда ҳар 6 ойда эшитиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда. Ушбу янги тартиб шаҳарсозлик ва ер қонунчилиги сохасида хокимларнинг ҳамда тешли ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлиги ошириш, ҳар хил суъистемолликларни олдини олиш имконини яратади.

Қурилиш учун ер участкаларини туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ажратиш жарёни устидан назоратни кучайтириш мақсадида ер қонунчилигига ҳар бир ер участкасини жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияларнинг розилигини олиш кўзда тутилган.

Кўрилаётган чора ер участкаларини талон-тарож қилишни олдини олиш, қишлоқ ҳўжалиги экинларини асраш, ушбу борада архитектура ва ер тузиш органларининг ва давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларини жавобгарлигини ошириш имконини беради. Таклиф этилаётган тартиб умумий жараённинг муддатларини оширмасдан ва мураккаблаштирилмасдан амалга ошириш имконини беради.

Шунингдек, қарор лойиҳасида “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни аниқлаш ва бартараф этиш тартиби тўғрисида низом”ни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Низомда ноқонуний қурилишларни олдини олиш мақсадида шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларининг йиғинлари зиммаларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни оператив равишда аниқлаш, ҳуқуқбузарларни туман (шаҳар) ички ишлар бўлими профилактика инспектори билан биргаликда огоҳлантириш, ноқонуний қурилма ҳуқуқбузар томонидан бузиб олинмаган ҳолатда қурилмани ҳашар йўли билан бартарф этишни ташкил этиш ва охирги чора сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сонли қарорига асосан тузилган туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Комиссияга ёзма равишда хабар бериш вазифалари юкланмоқда.

Кейинги босқичларда Комиссиянинг кўрсатмасига асосан туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими, туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар жойига чиқиб расмийлаштирган ҳолда ҳуқубузарни охирги марта огоҳлантириш, агарда ҳуқуқбузар томонидан қурилма баратраф этилмаган тақдирда туман ҳокимининг ёки суднинг қарори билан бузиб ташлаш чораларини кўриш кузда тутилган.

Қарор лойиҳасида шаҳарсозлик ва ер қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида лойиҳада Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитаси ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига икки ой муддат ичида шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини бериш тартибини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш топшириғи белгиланган.

Лойиҳа билан таклиф этилаётган қоидаларни амалда жорий этилиши - аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини белгиланган муддатларда сўзсиз амалга ошириш борасида давлат ҳокимияти органларига кумаклашади, республика аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, ноқонуний қурилишларни олдини олиш ҳамда қишлоқ ҳўжалик экинлари ерларини асраш, шунингдек шаҳарсозлик ва ер қонунчилигига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, имконини беради.

“Давархитектқурилиш” қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари А.Тохятаев

СОПОСТАВИТЕЛЬНАЯ ТАБЛИЦА

изменений и дополнений, вносимых в некоторые решения Правительства Республики Узбекистан

Действующая редакция

Предлагаемая редакция

Обоснование

1. Положение о порядке предоставления земельных участков в населенных пунктах для осуществления градостроительной деятельности, проектирования и регистрации объектов строительства, а также приемки в эксплуатацию объектов, утвержденное постановлением

Кабинета Министров от 25.02.2013 г. № 54

9. Юридические и физические лица, заинтересованные в предоставлении им земельного участка, подают заявление хокиму района (города) по месту расположения испрашиваемого земельного участка.

В заявлении о предоставлении земельного участка должны быть указаны цели, для которых необходим земельный участок, место его расположения и размеры, с обоснованием потребной площади, примерные сроки начала и завершения строительных работ, почтовый адрес, реквизиты юридического лица или паспортные данные физического лица.

Дополняется

9. Юридические и физические лица, заинтересованные в предоставлении им земельного участка, подают заявление хокиму района (города) по месту расположения испрашиваемого земельного участка.

В заявлении о предоставлении земельного участка должны быть указаны цели, для которых необходим земельный участок, место его расположения и размеры, с обоснованием потребной площади, примерные сроки начала и завершения строительных работ, почтовый адрес, реквизиты юридического лица или паспортные данные физического лица.

При предоставлении земельных участков с изъятием их у бюджетной организации к заявлению прилагается заверенное подписью руководителя письменное согласие соответствующей вышестоящей (центральной) организации (министерства, ведомства и других), в ведении которой находится данная бюджетная организация.

Пункт вводится во исполнение поручения Кабинета Министров от 25.06.2014г. №02/5-2495 по внесению соответствующих изменений и дополнений в настоящее Положение в части упорядочения изъятия земельных участков у бюджетных организаций для предоставления юридическим и физическим лицам в целях осуществления градостроительной деятельности, а также предупреждения участившихся фактов разбазаривания земельных участков, находящихся в ведении бюджетных организаций, о чем отмечается в вышеуказанном поручении Правительства.

11. Отдел (управление) по архитектуре и строительству района (города) в течение двадцати трех дней готовит и согласовывает материалы по выбору земельного участка с уполномоченными органами (организациями).

За подготовку и согласование материалов по выбору земельного участка взимается плата в размере, установленном Кабинетом Министров Республики Узбекистан.

Дополняется

11. Отдел (управление) по архитектуре и строительству района (города) на основании договора, заключенного с юридическими физическими лицами, в течение двадцати трех дней готовит и согласовывает материалы по выбору земельного участка с уполномоченными органами (организациями).

Отдел (управление) по архитектуре и строительству района (города) приступает к работе по подготовке и согласованию материалов по выбору земельного участка с уполномоченными органами (организациями) только после предварительной оплаты в размере не менее 15 процентов стоимости выполняемых работ юридическими и физическими лицами.В случае получения отказа в согласовании от уполномоченных органов (организаций) аванс не возвращается.

За подготовку и согласование материалов по выбору земельного участка взимается плата в размере, установленном Кабинетом Министров Республики Узбекистан.

Пункт приводится в соответствие со статьей 10 Закона РУз «О договорно-правовой базе деятельности хозяйствующих

субъектов» и пункта 1 Указа Президента Республики Узбекистан от 12.05.1995 г. №УП-1154 «О мерах по повышению ответственности руководителей предприятий и организаций за своевременность проведения расчетов в народном хозяйстве».

Справочно: в 2010-2016 годах органами архитектуры и землеустойства подготовлены и согласованы материалы по выбору земельных участков для строительства 69957 ндивидуальных жилых домов в сельской местности по типовым проектам. Стоимость данных работ составляет более 4 млрд. сумов.

Указанные работы выполнены для “Кишлок курилиш инвест” ИК без заключения договоров и без оплаты по поручению органов государственной власти на местах.

15. Отдел (управление) по архитектуре и строительству района (города) направляет материалы по выбору земельного участка по принадлежности в Госархитектстрой Республики Каракалпакстан или главное управление по архитектуре и строительству области, которые рассматривают материалы в течение четырех дней и, в случае одобрения - направляют их для согласования головным проектно-изыскательским организациям.

15. Отдел (управление) по архитектуре и строительству района (города) сопроводительным письмом хокима района (города) направляет материалы по выбору земельного участка по принадлежности комиссии по рассмотрению вопросов предоставления (реализации) земельных участков при Совете Министров Республики Каракалпакстан хокимиятах областей, возглавляемой исключительно Председателем Совета Министров Республики Каракалпакстан и хокимами областей, которая рассматривает материалы в течение четырех дней и, в случае одобрения, оформленного соответствующим протоколом - направляет их сопроводительным письмом Госархитектстроя Республики Каракалпакстан или главного управления по архитектуре и строительству области для согласования головным проектно-изыскательским организациям.

В пункт 15 изменения внесены во исполнение пункта 3 протокола от 25.01.2017 г. (№01-21-12-2) по итогам посещения Республики Каракалпакстан Президентом Республики Узбекистан в период с 20 по 21 января 2017 года. Новая норма обеспечит внедрение особого порядка предоставления земельных участков для строительства, которая позволит предупредить факты разбазаривания земель хокимиятами районов (городов), в том числе земель сельскохозяйственного назначения, а также их нецелевого использования.

Введение новой нормы не создает дополнительных барьеров при прохождении разрешительных процедур и не приводит к увеличению сроков, а также не требует дополнительных денежных затрат.

Вносимые изменения будут способствовать повышению ответственности территориальных подразделений по архитектуре и строительству, по земельным ресурсам и государственному кадастру, других причастных органов.

ПРИЛОЖЕНИЕ № 1

к Положению

СХЕМА

предоставления земельного участка при отсутствии градостроительной документации (генеральный план, проект АПОТ, ПДП)

ХОКИМ РАЙОНА (ГОРОДА)

<

ЮРИДИЧЕСКИЕ И ФИЗИЧЕСКИЕ ЛИЦА

Направление заявления в отдел (управление) по архитектуре и строительству - 1 день

Принятие решения об отводе земельного участка - 2 дня

1

Подача заявления о предоставлении земельного участка

Получение решения хокима об отводе земельного участка и свидетельства о праве на земельный участок

^

^

2

11

12

15

V

V

ОТДЕЛ (УПРАВЛЕНИЕ) ПО АРХИТЕКТУРЕ И СТРОИТЕЛЬСТВУ РАЙОНА (ГОРОДА)

1. Подготовка и согласование материалов по выбору земельного участка - 23 дня

2. Подготовка и согласование материалов по отводу земельного участка - 4 дня

3. Вынос в натуру границ земельного участка, получение свидетельства о праве на земельный участок - 5 дней

3

^

^

^

^

^

V

4

9

1.1. Заинтересованные организации

Согласование плана размещения земельного участка, выдача заключений по земельному участку, визирование акта комиссии района (города) по отводу земельного участка - 5 раб. дней

10

13

14

V

2.1. Комиссия по рассмотрению вопросов предоставления (реализации) земельных участков при хокиме района (города)

Подготовка оригинала акта по отводу земельного участка - 2 дня

3.1. Государственное предприятие землеустройства и кадастра недвижимости района (города) Госкомземгеодез-

кадастра

Регистрация права юридических и физических лиц на земельный участок и представление свидетельства в отдел (управление) по архитектуре и строительству - 2 дня

5

1.2. Главное управление по архитектуре и строительству

Согласование материалов по выбору земельного участка - 4 дня

<

8

6

^

V

7

1.3. Головные проектно-

изыскательские организации

Согласование материалов по выбору земельного участка - 7 дней

Общий срок подготовки, согласования и утверждения материалов по предоставлению земельных участков при отсутствии градостроительной документации - 35 дней.

ПРИЛОЖЕНИЕ № 1

к Положению

СХЕМА

предоставления земельного участка при отсутствии градостроительной документации (генеральный план, проект АПОТ, ПДП)

ХОКИМ РАЙОНА (ГОРОДА)

<

ЮРИДИЧЕСКИЕ И ФИЗИЧЕСКИЕ ЛИЦА

Направление заявления в отдел (управление) по архитектуре и строительству - 1 день

Принятие решения об отводе земельного участка - 2 дня

1

Подача заявления о предоставлении земельного участка

Получение решения хокима об отводе земельного участка и свидетельства о праве на земельный участок

^

^

2

11

12

15

V

V

ОТДЕЛ (УПРАВЛЕНИЕ) ПО АРХИТЕКТУРЕ И СТРОИТЕЛЬСТВУ РАЙОНА (ГОРОДА)

1. Подготовка и согласование материалов по выбору земельного участка - 23 дня

2. Подготовка и согласование материалов по отводу земельного участка - 4 дня

3. Вынос в натуру границ земельного участка, получение свидетельства о праве на земельный участок - 5 дней

3

^

^

^

^

^

V

4

9

1.1. Заинтересованные организации

Согласование плана размещения земельного участка, выдача заключений по земельному участку, визирование акта комиссии района (города) по отводу земельного участка - 5 раб. дней

10

13

14

V

2.1. Комиссия по рассмотрению вопросов предоставления (реализации) земельных участков при хокиме района (города)

Подготовка оригинала акта по отводу земельного участка - 2 дня

3.1. Государственное предприятие землеустройства и кадастра недвижимости района (города) Госкомземгеодез-

кадастра

Регистрация права юридических и физических лиц на земельный участок и представление свидетельства в отдел (управление) по архитектуре и строительству - 2 дня

5

1.2. Комиссия по рассмотрению вопросов предоставления (реализации) земельных участков при Совете Министров Республики Каракалпакстан хокимиятах областей- 4 дня

<

8

6

^

V

7

1.3. Головные проектно-

изыскательские организации

Согласование материалов по выбору земельного участка - 7 дней

Общий срок подготовки, согласования и утверждения материалов по предоставлению земельных участков при отсутствии градостроительной документации - 35 дней.

В пункт 15 изменения внесены во исполнение пункта 3 протокола от 25.01.2017 г. (№01-21-12-2) по итогам посещения Республики Каракалпакстан Президентом Республики Узбекистан в период с 20 по 21 января 2017 года. Новая норма обеспечит внедрение особого порядка предоставления земельных участков для строительства, которая позволит предупредить факты разбазаривания земель хокимиятами районов (городов), в том числе земель сельскохозяйственного назначения, а также их нецелевого использования.

Введение новой нормы не создает дополнительных барьеров при прохождении разрешительных процедур и не приводит к увеличению сроков, а также не требует дополнительных денежных затрат.

Вносимые изменения будут способствовать повышению ответственности территориальных подразделений по архитектуре и строительству, по земельным ресурсам и государственному кадастру, других причастных органов

2. Положение о порядке предоставления земельных участков вне населенных пунктов для несельскохозяйственных нужд, а также для строительства объектов, размещаемых на территории двух и более районов (городов) или областей, утвержденное постановлением

Кабинета Министров от 25.02.2013 г. № 54

8. Юридические и физические лица, заинтересованные в предоставлении им земельного участка, подают заявление хокиму района (города) по месту расположения испрашиваемого земельного участка.

При строительстве объектов на земельных участках, размещаемых на территории двух и более районов или областей, юридические и физические лица обращаются с заявлением в Совет Министров Республики Каракалпакстан или к хокиму области.

В заявлении о предоставлении земельного участка должны быть указаны цели, для которых необходим земельный участок, место его расположения и размеры, с обоснованием потребной площади, примерные сроки начала и завершения строительных работ, почтовый адрес, реквизиты юридического лица или паспортные данные физического лица.

Дополняется

8. Юридические и физические лица, заинтересованные в предоставлении им земельного участка, подают заявление хокиму района (города) по месту расположения испрашиваемого земельного участка.

При строительстве объектов на земельных участках, размещаемых на территории двух и более районов или областей, юридические и физические лица обращаются с заявлением в Совет Министров Республики Каракалпакстан или к хокиму области.

В заявлении о предоставлении земельного участка должны быть указаны цели, для которых необходим земельный участок, место его расположения и размеры, с обоснованием потребной площади, примерные сроки начала и завершения строительных работ, почтовый адрес, реквизиты юридического лица или паспортные данные физического лица.

При предоставлении земельных участков с изъятием их у бюджетной организации к заявлению прилагается заверенное подписью руководителя письменное согласие соответствующей вышестоящей (центральной) организации (министерство, ведомство и других), в ведении которой находится данная бюджетная организация.

Пункт вводится во исполнение поручения Кабинета Министров от 25.06.2014г. №02/5-2495 по внесению соответствующих изменений и дополнений в настоящее Положение в части упорядочения изъятия земельных участков у бюджетных организаций для предоставления юридическим и физическим лицам в целях осуществления градостроительной деятельности, а также предупреждения участившихся фактов разбазаривания земельных участков, находящихся в ведении бюджетных организаций, о чем отмечается в вышеуказанном поручении Правительства.

10. Государственное предприятие в течение девятнадцати дней готовит и согласовывает материалы по выбору земельного участка с уполномоченными органами (организациями).

За подготовку и согласование материалов по выбору земельного участка взимается плата в размере, установленном Кабинетом Министров Республики Узбекистан

10. Государственное предприятие на основании договора, заключенного с юридическими физическими лицами, в течение девятнадцати дней готовит и согласовывает материалы по выбору земельного участка с уполномоченными органами (организациями).

Государственное предприятие приступает к работе по подготовке и согласованию материалов по выбору земельного участка с уполномоченными органами (организациями) только после после предварительной оплаты в размере не менее 15 процентов стоимости выполняемых работ юридическими и физическими лицами. В случае получения отказа в согласовании от уполномоченных органов (организаций) аванс не возвращается.

За подготовку и согласование материалов по выбору земельного участка взимается плата в размере, установленном Кабинетом Министров Республики Узбекистан.

Пункт приводится в соответстввие со статьей 10 Закона РУз «О договорно-правовой базе деятельности хозяйствующих

субъектов» и пункта 1 Указа Президента Республики Узбекистан от 12.05.1995 г. №УП-1154 «О мерах по повышению ответственности руководителей предприятий и организаций за своевременность проведения расчетов в народном хозяйстве».

Справочно: в 2010-2016 годах органами архитектуры и землеустойства подготовлены и согласованы материалы по выбору земельных участков для строительства 69957 ндивидуальных жилых домов в сельской местности по типовым проектам. Стоимость данных работ составляет более 4 млрд. сумов.

Указанные работы выполнены без заключения договоров и без оплаты по поручению органов государственной власти на местах.

13. Материалы по выбору земельного участка направляются для согласования:

хокиму района (города);

...

Согласование материалов по предоставлению земельного участка с хокимом района (города) и уполномоченными организациями района (города) осуществляется в течение пяти дней путем проставления подписи руководителя уполномоченной организации района (города) на плане размещения земельного участка. Подпись руководителя подлежит подтверждению печатью уполномоченной организации района (города).

Дополняется

13. Материалы по выбору земельного участка направляются для согласования:

хокиму района (города);

...

Согласование материалов по предоставлению земельного участка с хокимом района (города) и уполномоченными организациями района (города) осуществляется в течение пяти дней путем проставления подписи руководителя уполномоченной организации района (города) на плане размещения земельного участка. Подпись руководителя подлежит подтверждению печатью уполномоченной организации района (города).

Материалы по выбору земельного участка в первую очередь согласовываются с отделом по архитектуре и строительству района (города) и затем направляются для согласования в другие уполномоченные организации района (города).

Дополнение включается в целях исключения фактов согласования земельных участков, размещение которых не отвечает градостроительным нормам и правиламс другими уполномоченными организациями района (города) без предварительной проработки вопроса с органами архитектуры.

К примеру, государственным предприятием может быть выбран земельный участок, который находится

14. Государственное предприятие направляет материалы по выбору земельного участка в Госархитектстрой Республики Каракалпакстан или главное управление по архитектуре и строительству области, которые рассматривают материалы в течение четырех дней и, в случае одобрения, направляют их для согласования в головную проектно-изыскательскую организацию ООО "Кишлоккурилишлойиха".

14. Государственное предприятие сопроводительным письмом хокима района (города) направляет материалы по выбору земельного участка по принадлежности комиссии по рассмотрению вопросов предоставления (реализации) земельных участков при Совете Министров Республики Каракалпакстан хокимиятах областей, возглавляемой исключительно Председателем Совета Министров Республики Каракалпакстан и хокимами областей, которая рассматривает материалы в течение четырех дней и, в случае одобрения, оформленного соответствующим протоколом - направляет их сопроводительным письмом Госархитектстроя Республики Каракалпакстан или главного управления по архитектуре и строительству области для согласованияв головную проектно-изыскательскую организацию ООО «Кишлоккурилишлойиха”.

В пункт 15 изменения внесены во исполнение пункта 3 протокола от 25.01.2017 г. (№01-21-12-2) по итогам посещения Республики Каракалпакстан Президентом Республики Узбекистан в период с 20 по 21 января 2017 года. Новая норма обеспечит внедрение особого порядка предоставления земельных участков для строительства, которая позволит предупредить факты разбазаривания земель хокимиятами районов (городов), в том числе земель сельскохозяйственного назначения, а также их нецелевого использования.

Введение новой нормы не создает дополнительных барьеров при прохождении разрешительных процедур и не приводит к увеличению сроков, а также не требует дополнительных денежных затрат.

Вносимые изменения будут способствовать повышению ответственности территориальных подразделений по архитектуре и строительству, по земельным ресурсам и государственному кадастру, других причастных органов.

ПРИЛОЖЕНИЕ № 1

к Положению

СХЕМА

предоставления земельного участка при отсутствии градостроительной

документации

ХОКИМ РАЙОНА (ГОРОДА)

<

ЮРИДИЧЕСКИЕ И ФИЗИЧЕСКИЕ ЛИЦА

Направление заявления хозрасчетному государственному предприятию - 1 день

Принятие решения об отводе земельного участка - 2 дня

1

Подача заявления о предоставлении земельного участка

Получение решения хокима об отводе земельного участка, свидетельства о праве на земельный участок

^

^

2

11

12

13

V

V

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Аҳоли пунктларининг бош режаларини амалга оширилишини таъминлаш ҳамда уларни қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори Аҳоли пунктларининг бош режаларини амалга оширилишини таъминлаш ҳамда уларни қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтириш 04/2017 O‘zbekiston Respublikasi Davlat Arxitektura va qurilish qo‘mitasi

So`rovnoma natijalari