Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-03 14:13:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-18 17:43:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида

(янги таҳрири)

I. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш, шунингдек уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тартибини белгилашдан иборат.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек ушбу Қонун ҳамда шартномаларнинг ўзида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ тузилади, бажарилади, тўхтатилади ва бекор қилинади.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Ушбу Қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси – бир ҳужжатда, икки ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир нечта ҳужжатларда ифодаланишидан, шунингдек муайян номланишидан ва тузилиш усулидан (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хат ёки ноталар алмашинуви ва халқаро шартноманинг бошқача номланишлари ва тузилиш усулларидан) қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлат (хорижий давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ёки халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект
(бошқа субъектлар) билан ёзма шаклда тузилган, халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган халқаро келишуви.

Ўзбекистон Республикасининг давлат органи – вазирлик ва давлат қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган идора.

халқаро ташкилот – халқаро аҳамият касб этувчи муайян вазифаларни бажариш учун ўзининг таъсис ҳужжатлари асосида ташкил қилинган ва халқаро ҳуқуқ субъекти бўла оладиган ҳукуматлараро (давлатлараро) ташкилот;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш – халқаро шартномани тузиш босқичи ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурийлигига розилик билдириш шакли, башарти халқаро шартнома имзолаш бундай кучга эга бўлишини назарда тутса ёки бошқача тарзда Ўзбекистон Республикасининг ва музокараларда иштирок этаётган томонларнинг имзолаш бундай кучга эга бўлиши лозимлиги ҳақидаги келишуви мавжуд бўлса ёхуд имзолашга бундай куч бериш истаги музокараларда иштирок этаётган томонлар вакилларининг ваколатларидан келиб чиқса ёки музокаралар давомида ифодаланган бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш – халқаро шартнома мазмунини шакллантириш, унинг матнини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурийлигига розилигини ифодалаш бўйича ушбу Қонунда белгиланган жараёнлар кетма-кетлиги.

ваколат – Ўзбекистон Республикаси мансабдор шахслари
ёки ваколатли органининг қарорлари асосида амалга ошириладиган
ва музокараларда иштирок этаётган томонга ёки депозитарийга қуйидаги мақсадларда топшириш учун тегишли тарзда ваколат ёрлиғи билан расмийлаштирилган бир ёки бир неча шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг номидан вакил бўлиш ҳуқуқи:

музокаралар олиб бориш ва халқаро шартноманинг матнини қабул қилиш ёки унинг аутентиклигини белгилаш;

халқаро шартномани имзолаш;

халқаро шартноманинг ўзи учун мажбурийлигига Ўзбекистон Республикасининг розилигини ифодалаш;

халқаро шартномага оид бошқа ҳаракатларни амалга ошириш;

қўшимча шартлар – халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилишда қилинган ҳар қандай таҳрирда ва ҳар қандай номланишдаги Ўзбекистон Республикасининг бир томонлама ёзма расмий баёноти бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилишида халқаро шартнома муайян қоидаларини бекор қилиш ёки юридик кучини ўзгартиришга бўлган истак ифодаланади.

музокараларда иштирок этаётган томон – халқаро шартнома матнининг тузилиши ва қабул қилинишида иштирок этаётган давлат (давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект
(бошқа субъектлар);

аҳдлашувчи томон –халқаро шартноманинг кучга кирган
ёки кирмаганлигидан қатъий назар унинг мажбурийлигига ўз розилигини ифодалаган ва халқаро шартноманинг мустақил томони бўлган давлат (давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект
(бошқа субъектлар);

халқаро шартнома қатнашчиси – халқаро шартноманинг мажбурийлигига розилигини ифодалаган ва улар учун халқаро шартнома кучга кирган халқаро шартноманинг мустақил томони бўлган давлат (давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект
(бошқа субъектлар);

ратификация ёрлиғи – халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилганлигидан гувоҳлик берувчи ва халқаро шартноманинг Ўзбекистон Республикаси учун мажбурийлигига розилигини ифодаловчи махсус ҳужжат;

денонсация –Ўзбекистон Республикасининг ўзи тузган халқаро шартномани тегишли тарзда расмийлаштирилган рад этиши ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини бекор қилиш усулларидан бири.

депозитарий – халқаро шартнома қоидаларига кўра ушбу халқаро шартноманинг асли сақлаш учун топшириладиган ва мазкур халқаро шартномага нисбатан ушбу халқаро шартномада ва халқаро ҳуқуқда кўрсатилган функцияларни бажариши назарда тутилган давлат, халқаро ташкилот ёки унинг бош ижрочи мансабдор шахси;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг давлат реестри – Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлган ҳамда замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни қўллашга асосланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритишнинг ягона давлат тизими.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ва бошқа аҳдлашувчи томон тили ҳисобланади.

Бошқа аҳдлашувчи томон билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили сифатида бошқа тил танланиши мумкин. Халқаро шартнома матни тузилган тил мазкур шартномада кўрсатилади ва унинг матнининг аутентиклиги ва расмийлиги белгиланади.

6-модда. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектлар билан алоқалар

Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектлар билан халқаро шартномаларни тузиш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари бўйича алоқалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.

[ izohlar (8) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Фарход Курбонов Садуллаевич 2017-04-04 13:35:58
ратификация ёрлиги - халкаро шартнома Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан куриб чикилганлигидан (чикилганлиги тугрисида деб ёзилса максадга мувофик буларди) гувохлик берувчи ва халкаро шартноманинг ........
Фарход Курбонов Садуллаевич 2017-04-04 13:41:44
ратификация ёрлиғи – халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилганлигидан (чиқилганлиги тўғрисида деб ёзилса мақсадга мувофиқ бўларди) гувоҳлик берувчи ва халқаро шартноманинг Ўзбекистон Республикаси учун мажбурийлигига розилигини ифодаловчи махсус ҳужжат;денонсация –Ўзбекистон Республикасининг ўзи тузган халқаро шартномани тегишли тарзда расмийлаштирилган (лигини) рад этиши ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини бекор қилиш усулларидан бири.депозитарий – халқаро шартнома қоидаларига кўра ушбу халқаро шартноманинг асли (ни) сақлаш учун топшириладиган ва мазкур халқаро шартномага нисбатан ушбу халқаро шартномада ва халқаро ҳуқуқда кўрсатилган функцияларни бажариши назарда тутилган давлат, халқаро ташкилот ёки унинг бош ижрочи мансабдор шахси
Фарход Курбонов Садуллаевич 2017-04-04 13:41:57
ратификация ёрлиғи – халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилганлигидан (чиқилганлиги тўғрисида деб ёзилса мақсадга мувофиқ бўларди) гувоҳлик берувчи ва халқаро шартноманинг Ўзбекистон Республикаси учун мажбурийлигига розилигини ифодаловчи махсус ҳужжат;денонсация –Ўзбекистон Республикасининг ўзи тузган халқаро шартномани тегишли тарзда расмийлаштирилган (лигини) рад этиши ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини бекор қилиш усулларидан бири.депозитарий – халқаро шартнома қоидаларига кўра ушбу халқаро шартноманинг асли (ни) сақлаш учун топшириладиган ва мазкур халқаро шартномага нисбатан ушбу халқаро шартномада ва халқаро ҳуқуқда кўрсатилган функцияларни бажариши назарда тутилган давлат, халқаро ташкилот ёки унинг бош ижрочи мансабдор шахси
Karimov Doston Abdurashid o`g`li 2017-04-12 21:56:29
денонсация –Ўзбекистон Республикасининг ўзи тузган халқаро шартномани тегишли тарзда расмийлаштирилган рад этиш (усул)и ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини бекор қилиш усулларидан бири.
Hamdamova Feruza Urazalievna 2017-04-14 17:19:56
Было бы целесообразно в статью «Основные понятия» включить также понятия «аутентичность», «пролонгация», «ратификация», «присоединение к договору», «экспертная проработка», «правовая экспертиза», «научная экспертиза» или «иные виды экспертизы», «мониторинг», «инвентаризация», «оговорка», «поправка», «промульгация», «международный акт», «пояснительная записка» и «экспертное заключение», «парафирование» с учетом положений законопроекта. Касательно статьи 2, можно добавить «положениями самого международного договора, Венской конвенцией о праве международных договоров» поскольку Конвенция ратифицирована РУз, а также с учетом статьи 3, которая закрепляет, что международные договоры – часть правовой системы РУз. Наиболее серьезные споры вызывает вопрос касательно того, что договоры являются частью правовой системы Узбекистана. Законы о международных договорах зарубежных стран включают аналогичные положения. Например, закон РФ о международных договорах, ст. 5. Вместе с тем, п.3. статьи 5 включает также следующее: «3. Положения официально опубликованных международных договоров Российской Федерации, не требующие издания внутригосударственных актов для применения, действуют в Российской Федерации непосредственно. Для осуществления иных положений международных договоров Российской Федерации принимаются соответствующие правовые акты». Возможно целесообразно включить такое же уточняющее положение в законопроект.
Maxamatov Maxmud Maxamataminovich 2017-04-14 17:46:05
Моддалар ўртасидаги мантиқий боғлиқликни таъминлаш мақсадида 4-моддани (Ушбу Қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар) 1-моддадан сўнг келтириш мақсадга мувофиқ. Чунки, 4-моддадаги терминларга берилган тушунчалар, хусусан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тушунчаси 2 ва 3-моддалар мазмунини ёритишга хизмат қилади.
Maxamatov Maxmud Maxamataminovich 2017-04-14 17:46:56
Қонуннинг 3-моддаси 2-қисми Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонун ҳужжатларидан устунлигини назарада тутади. Шу боис мазкур моддада халқаро шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганлиги масаласини аниқ кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Қуйидагича таҳрир таклиф этилади: “Агар Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади”.
Maxamatov Maxmud Maxamataminovich 2017-04-14 17:52:40
Қонуннинг 5-моддаси 2-қисмида "мантнинг аутентиклиги" термини қўлланилган. Мазкур атама халқаро шартномалар ҳуқуқи соҳасида қўлланиладаган махсус атама бўлиб, унинг мазмунини Шартноманинг "Ушбу Қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар" моддасига киритиш мақсадга мувофиқ.

2-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тартиби

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ҳуқуқи давлатга тегишли.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қуйидагича тузилади:

Ўзбекистон Республикаси номидан – давлатлараро шартномалар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан – ҳукуматлараро шартномалар;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари номидан уларнинг ваколатлари доирасида – идоралараро шартномалар.

8-модда. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш бўйича ташаббус таклифи

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса, - Ўзбекистон Республикаси Президентига ташаббус таклифи киритишлари мумкин.

Ташаббус таклифигахалқаро шартноманинг дастлабки лойиҳаси
ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган
кўп томонлама халқаро шартноманинг тўлиқ матни ёхуд уларнинг асосий қоидалари ва унга қўшимча ҳужжатлар давлат тилида ёки, зарур ҳолларда, бошқа тилларга таржималари билан, шунингдек ушбу Қонуннинг
9-моддаси талабларига мувофиқ бўлган тушунтириш хати илова қилинади.

Чет эл томонининг халқаро шартнома тузиш ҳақидаги ташаббус таклифи халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органи томонидан ушбу моддада ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса, - Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади.

9-модда. Тушунтириш хати

Халқаро шартнома лойиҳасига ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича тушунтириш хатида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

халқаро шартномани тузишнинг Ўзбекистон Республикаси учун мақсадга мувофиқлиги ва амалий аҳамиятини асослантириш, шу жумладан унинг тузилишидан кутилаётган натижалар ҳамда халқаро шартнома тузиш орқали ўз ечимини топадиган масалалар тўғрисида маълумот;

халқаро шартнома тузилиши муносабати билан қабул қилинадиган, ўзгартириш, қўшимча киритиладиган ва (ёки) ўз кучини йўқотган
деб топиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборот;

зарур ҳолларда, халқаро шартномани тузиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий ҳамда бошқа оқибатларининг баҳоланиши.

Тушунтириш хати халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органи томонидан тайёрланади ва мазкур орган раҳбари томонидан
(унинг йўқлигида эса – биринчи ўринбосари томонидан) имзоланади.

10-модда. Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш

Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикасининг
кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, алоҳида ҳолларда эса - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.

Экспертлар даражасида ишлаб чиқиш халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертиза ўтказади.

Зарур ҳолларда, экспертлар даражасида ишлаб чиқиш давомида халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласини муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари вакиллари, мутахассислар ва мустақил экспертлардан иборат бўлган идоралараро комиссия ёки ишчи гуруҳ ташкил қилиниши мумкин.

Башарти халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ давлат органлари ваколатига кирса, барча таклифларни умумлаштириш, халқаро шартнома лойиҳасини қайта кўриб чиқиш ва унинг давлат тилидаги ёки, зарур ҳолларда, бошқа тилда унинг матнини тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифи асосида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органига юклатилади.

Экспертлар даражасида ишлаб чиқиш якуни бўйича халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матни ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ўтказилганидан сўнг, халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирокининг мақсадга мувофиқлиги масаласи ушбу Қонуннинг
13-моддасида ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижобий қарорини олганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро шартнома лойиҳасини
ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштироки масаласини чет эл томони билан ишлаб чиқади.

Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикаси давлат органининг раҳбари халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштироки масаласини ишлаб чиқишнинг бутун босқичига жавобгар бўлади.

11-модда. Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг ҳуқуқий экспертизаси

Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матни экспертлар даражасида ишлаб чиқилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мажбурий ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Ҳуқуқий экспертиза қилишда халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг:

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормаларига;

Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларига;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига;

юридик техника талаблари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини расмийлаштириш амалиётига мувофиқлиги текширилади.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигига қўйидагилар киритилади:

давлат тилидаги ёки зарур ҳолларда бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матни;

ушбу Қонуннинг 9-моддаси талабларига мувофиқ бўлган тушунтириш хати;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари билан экспертлар даражасида ишлаб чиқиш натижалари, шу жумладан қиёсий жадвал кўринишидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизасининг натижалари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўриб чиқилаётган масала предметига оид бошқа зарур материалларни талаб қилиб олишга ҳақли.

12-модда. Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг бошқа турдаги экспертизаси

Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартнома матни иқтисодий, молиявий, илмий, экологик, лингвистик, шунингдек бошқа турдаги экспертизадан ўтказилиши мумкин.

Экспертлар даражасида ишлаб чиқишда бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва (ёки) шахслар экспертлар сифатида жалб қилинишлари мумкин.

Экспертлар хулосалари тавсиявий ҳусусият касб этади ва халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органи томонидан кўриб чиқилади.

Бошқа турдаги экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органи томонидан ўз ташаббусига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифи асосида қабул қилинади.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисида таклиф

Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади. Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартнома тузиш тўғрисида таклифни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклифЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро шартномалар тузиш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

Ўзбекистон Республикасининг идоралараро халқаро шартномасини тузиш тўғрисида таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органи томонидан киритилади.

Халқаро шартномани тузиш тўғрисидаги таклифда шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлиш истагида бўлган кўп томонлама халқаро шартноманинг матни ёки уларнинг асосий қоидалари, ушбу Қонуннинг 9-моддаси талабларига мувофиқ бўлган тушунтириш хати, Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органлари хулосалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг улар томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича хулосалари кўрсатилиши лозим.

14-модда. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисида қарорлар

Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисида қарорлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса:

1) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

2)Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

3) Ўзбекистон Республикасининг идоралараро халқаро шартномаларига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ушбу шартномалар билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

15-модда. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш учун ваколат ёрлиғи

Ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарорлар асосида музокаралар ўтказиш ва халқаро шартномаларни имзолаш учун ваколатлар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан ваколат ёрлиғи расмийлаштириш орқали тасдиқланади.

Ваколат ёрлиғининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

16-модда. Ваколатларни тасдиқламасдан музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш

Ўзбекистон Республикасининг Президенти халқаро муносабатларда давлат раҳбари сифатида Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ҳамда халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ваколатларини тасдиқламасданмузокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ваколатларини тасдиқламасданхалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро шартномаларни имзолайди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўз функциялари хусусиятига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ваколатларини тасдиқламасдан музокаралар олиб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолашга ҳақли.

Чет элдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг бошлиғи ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ёки конференция қошидаги ваколатхонасининг бошлиғи қабул қилувчи давлат билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси матнини қабул қилиш мақсадида ёки шу халқаро ташкилот, конференция доирасида ваколатларини тасдиқламасданмузокаралар олиб боришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси давлат органининг раҳбари ўз ваколати доирасида ваколатларини тасдиқламасданмузокаралар олиб бориш ва идоралараро халқаро шартномаларни имзолашга ҳақли.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурийлигига розилигини ифодалаши

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурийлигига розилиги халқаро шартномани имзолаш, ноталар, хатлар ёки халқаро шартномани ташкил этувчи бошқа ҳужжатлар билан алмашиш, халқаро шартномаларни ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш, унга қўшилиш ёки аҳдлашувчи томонлар келишиб олган бошқа усуллар орқали ифодаланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу Қонун талаблари ва халқаро шартнома қоидаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурийлигига розилигини ифодалаш усулини белгилайди.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг ратификация қилинадиган халқаро шартномалари

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисида қонун қабул қилиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг:

давлатлараро муносабатларнинг асослари ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятига дахлдор бўлган масалалар бўйича, тинчлик шартномалари ва коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномалари;

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги шартномалар;

Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро иттифоқлар, халқаро ташкилотлар ва бошқа бирлашмалардаги иштироки тўғрисидаги;

бажарилиши амалдаги қонунларнинг ўзгартирилишини ёки янги қонунлар қабул қилинишини талаб этадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилганидан бошқача қоидаларни ўрнатадиган халқаро шартномалари ратификация қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг музокараларда иштирок этувчи томонлар тузиш вақтида келгусида уни ратификация қилиш тўғрисида келишиб олган халқаро шартномалари ҳам айни тарзда ратификация қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси шунингдек бошқа халқаро шартномаларни ҳам ратификация қилиши мумкин.

Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидагихалқаро шартномалар, шунингдек халқаро кафолат шартномалари ратификация қилинмайди ва Ўзбекистон Республикаси учун аҳдлашувчи томонлар белгилайдиган тартибда кучга киради.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисида таклифлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ имзоланган халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қароригамувофиқ имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилишга киритиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан келишилган ҳолда, башарти шартнома уларнинг ваколатларига тегишли бўлса, мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

20-модда. Ратификация ёрлиғи

Халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун асосида ратификация ёрлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади, унинг муҳри ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг имзоси билан тасдиқланади.

Ратификация ёрлиғининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

21-модда. Ратификация ёрлиқлари билан алмашиш ва уларни сақлашга топшириш

Ратификация ёрлиқлари билан алмашиш ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги ёрлиқларни сақлаш учун депозитарийга топшириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ёхуд унинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилади.

22-модда. Ратификация қилинмайдиган халқаро шартномаларини тасдиқлаш ва қабул қилиш

Ратификация қилинмайдиган, бироқ уларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилишини назарда тутувчи халқаро шартномаларни тасдиқлаш ва қабул қилиш:

Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган халқаро шартномаларга нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

идоралараро халқаро шартномаларга нисбатан – бундай шартномаларни имзолаган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари томонидан амалга оширилади.

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор:

ратификация қилинадиган шартномаларга нисбатан –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан;

қўшилиш Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан амалга ошириладиган, ратификация қилинмайдиган шартномаларга нисбатан – ЎзбекистонРеспубликаси Президенти томонидан;

идоралараро халқаро шартномаларга нисбатан – ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

24-модда. Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартнома ёки унинг қисмининг вақтинча қўлланилиши

Халқаро шартнома ёки шартноманинг бир қисми, у кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси томонидан вақтинча қўллаши мумкин, башарти бу халқаро шартномада назарда тутилган бўлса ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида бу ҳақда келишувга эришилган бўлса.

Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномани ёки унинг бир қисмини вақтинча қўллаш ёхуд вақтинча қўллашни бекор қилиш тўғрисидаги қарор халқаро шартномани имзолаш ҳақида қарор қабул қилган орган томонидан қабул қилинади.

25-модда. Халқаро шартномаларнинг кучга кириши

Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартномалар ушбу Қонунга мувофиқ ва шартномада назарда тутилган ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида келишилган тартибда ва муддатларда халқаро шартноманинг мажбурийлигига Ўзбекистон Республикасининг розилиги ифодаланганидан сўнг кучга киради.

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига қўшимча шартлар

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг имзоланиши, ратификация қилиниши, тасдиқланиши, қабул қилиниши ёки уларга қўшилиши вақтида шартнома шартлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда уларга қўшимча шартлар қўйилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига қўйилган қўшимча шартлар қандай қўйилган бўлса, шундай тартибда исталган вақтда олиб ташланиши мумкин.

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари шартлари ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ уларнинг иштирокчилари ўртасидаги келишув асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Ушбу Қонуннинг халқаро шартномаларни тузишга оид қисми қоидалари шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси учун мазкур халқаро шартномаларнинг ўзида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ёки уларнинг иштирокчилари ўртасидаги келишилган ўзгача тарзда кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бу шартномалар шартлари ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ кучга кириши учун мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар ўзи учун мажбурийлигига Ўзбекистон Республикасининг розилигини ифодалаш зарур бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бундай розилиги ушбу Қонуннинг 17-моддасида белгиланган усулларда ифодаланиши мумкин.

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини пролонгация қилиш (муддатини узайтириш)

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари уларда белгиланган шартларга ёки уларнинг иштирокчилари ўртасидаги келишувга мувофиқ пролонгация қилиниши (муддатини узайтириш) мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини пролонгация қилиш (муддатини узайтириш) тўғрисидаги қарор мазкур Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш тўғрисида қарор қабул қилган давлат органи (шахс) томонидан қабул қилинади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Hamdamova Feruza Urazalievna 2017-04-14 17:21:29
В статью 18 законопроекта также нужно включить «предметом которых являются основные права и свободы человека и гражданина», поскольку договоры по правам человека, как правило, предусматривает положения касательно ратификации. на сегодняшний день РУз ратифицировано более 80 договоров в области прав человека, все путем ратификации.
Hamdamova Feruza Urazalievna 2017-04-14 17:29:37
В статью 18 законопроекта также нужно включить «предметом которых являются основные права и свободы человека и гражданина», поскольку договоры по правам человека, как правило, предусматривает положения касательно ратификации. на сегодняшний день РУз ратифицировано более 80 договоров в области прав человека, все путем ратификации.
Hamdamova Feruza Urazalievna 2017-04-14 17:32:09
Включена отдельная статья касательно оговорок, которая соответствует положениям «венского режима» оговорок. В статью касательно оговорок можно добавить «Принятие сделанной другим договаривающимся государством оговорки к международному договору РУз или возражение против нее осуществляются в соответствии с условиями самого договора и нормами международного права органом, принимающим решение о согласии на обязательность для РУз международного договора».

3-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш

Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимига биноан “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами”да ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида бошқа манбаларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами” Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари эълон қилинадиган расмий манба ҳисобланади.

Аутентик матнлари чет тилларда тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари давлат тилида эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини халқаро ташкилотларда рўйхатдан ўтказиш

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятида ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли органларида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг рўйхатдан ўтказиладиган идоралараро халқаро шартномаларини тегишли халқаро ташкилотларда уларнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бундай шартномаларни тузган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари томонидан амалга оширилади.

31-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг давлат реестри ва уларнинг сақланиши

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфида бўлади ва у халқаро шартномаларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг асл ва депозитарий томонидан расман тасдиқланган нусхаларини сақлаш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг асл нусхалари (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари) улар имзоланган (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари депозитарийдан олинган) кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ташқи ишлар вазирлигига сақлаш учун топширилади, бу ҳужжатларнинг нусхалари эса улар кучга кирган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси идоралараро халқаро шартномаларининг асл нусхалари мазкур шартномаларни тузган Ўзбекистон Республикаси давлат органларида сақланади, бу шартномаларнинг тасдиқланган нусхалари улар имзоланган (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари депозитарийдан олинган) кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор давлат органларига юборилади.

32-модда. Депозитарий функциясини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўп томонлама халқаро шартномалар депозитарийси функцияларини амалга оширади, башарти мазкур шартномалар шартларига мувофиқ бундай функциялар Ўзбекистон Республикасига юклатилган бўлса.

Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама идоралараро халқаро шартномалари депозитарийси функциялари, башарти уларнинг шартларига мувофиқ бундай вазифа Ўзбекистон Республикасига юклатилган бўлса, мазкур шартномаларни тузган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари томонидан амалга оширилади.

4-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ қатъий ва мажбурий тарзда бажарилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини бажариш учун қонун ҳужжати қабул қилиниши талаб этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси нормаларини имплементация қилиш масалалари бўйича тегишли ҳужжат қабул қилиш тўғрисида таклифлар киритадилар.

34-модда.Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига ва қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилиши бўйича амалий чоралар кўради ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун жавобгар бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва мансабдор шахсларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари халқаро шартнома бўйича Ўзбекистон томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини, бундай шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бошқа иштирокчилари ўз мажбуриятларини бажаришларини кузатиб борадилар.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар икки ёки ундан ортиқ Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ваколатига кирса, шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини мувофиқлаштириш вазифаси юклатиладиган давлат органи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

35-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари бажарилишининг мониторинги

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари бажарилиши, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб ягона электрон маълумотлар базасини яратиш орқали мониторинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг йил давомидаги бажарилиши тўғрисида ахборот юборадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ахборотини ўрганиш асосида:

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилиш холати самарадорлигига баҳо беради;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини тегишли равишда таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ҳар йили 1 мартга қадар бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса - Ўзбекистон Республикаси Президентига умумлаштирилган ахборотни тегишли таклифлар билан киритади.

Мониторинг олиб бориш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилиши тўғрисида тақдим этиладиган ахборот шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда халқаро шарномалар бажарилиши бўйича мониторинг олиб боришлари мумкин.

36-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг қоидаларини қўллаш тартиби тўғрисида тушунтиришлар

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг қоидаларини қўллаш тартиби тўғрисида тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари томонидан ёзма шаклда берилади.

37-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инвентаризация қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ҳамда бошқа аҳдлашувчи томонлар билан биргаликда шартномаларнинг ягона ҳисоби юритилишини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш мақсадида режали равишда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари инвентаризациясини ўтказади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сўровномаси асосида икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда ахборот тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари инвентаризациясининг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини амалда/тугатилган деб топиш, пролонгация (муддатини узайтириш) қилиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса – Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органларини Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари инвентаризациясининг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақида хабардор қилади.

38-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари унинг бошқа иштирокчилари томонидан бузилганда қўлланиладиган чоралар

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар унинг бошқа иштирокчилари томонидан бузилиши холатларини аниқланган пайтдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини бу ҳақда дарҳол хабардор қиладилар. Зарур ҳолларда, бундай бузилишларга олиб келувчи вазиятларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг бошқа иштирокчилари билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлари унинг бошқа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа манфаатдор давлат органлари Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса – Ўзбекистон Республикаси Президентига, халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда мазкур шартнома қоидаларига мувофиқ зарурий чоралар кўриш тўғрисида таклифлар тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси унинг бошқа иштирокчилари томонидан жиддий тарзда бузилган тақдирда, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, бундай шартнома ушбу Қонуннинг 45-48-моддаларида белгиланган тартибда бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тўхтатилиши мумкин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Boltayev Aziz Karimovich 2017-04-07 16:46:15
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддасининг нормаларини амалга ошириш мақсадида ушбу бобни қуйидаги таҳрирдаги модда билан тўлдириш мақсадга мувофиқ:"39-модда. Халқаро шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигиЎзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган Ўзбекистон Республикасининг шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди.Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган Ўзбекистон Республикасининг шартномавий ва бошқа мажбуриятлари амалга киритилмайди ва қўлланилмайди".
Hamdamova Feruza Urazalievna 2017-04-14 17:40:44
нужно рассмотреть вопрос о включении положения касательно полномочий Конституционного суда по определению соответствия заключаемых международных договоров Конституции. Можно было бы ввести статью «Соответствие международных договоров Конституции Узбекистана». Например, законодательство Казахстана закрепляет, что «Международные договоры, признанные не соответствующими Конституции Республики Казахстан, не могут быть ратифицированы». с учетом положений статьи 3 важно закрепить такую норму

5-боб. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг хақиқий эмаслиги, уларни бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш

39-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг ҳақиқий эмаслиги

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

40-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини бекор қилиш ёки ундан чиқиш

Ўзбекистон Республикасихалқаро шартномасини бекор қилиш ёки ундан чиқиш:

1) шартнома қоидаларига мувофиқ;

2) шартноманинг барча иштирокчилари келишуви билан бошқа аҳдлашувчи томонлар билан маслаҳатлашувлар асосида исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.

41-модда. Бекор қилиш, денонсация қилиш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги қоидалари мавжуд бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини денонсация қилиш ёхуд ундан чиқиш

Бекор қилиш тўғрисидаги қоида мавжуд бўлмаган ва денонсация қилиш ёки ундан чиқишни назарда тутмайдиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси денонсация қилинмайди ва ундан чиқишга йўл қўйилмайди, башарти:

1) халқаро шартнома иштирокчилари денонсация қилиш ёки чиқиш имкониятини қолдириш истагида бўлганликлари ўрнатилмаган бўлса;

2) шартнома ўз хусусиятига кўра уни денонсация қилиш ёки ундан чиқиш ҳуқуқини назарда тутмаса.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини денонсация қилиш ёки ундан чиқиш истаги ҳақида камида ўн икки ой олдин хабардор қилади.

42-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиш

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини шартноманинг барча иштирокчиларига ёки шартноманинг алоҳида иштирокчисига нисбатан тўхтатиш:

1) халқаро шартноманинг қоидаларига мувофиқ; ёки

2) халқаро шартноманинг бошқа иштирокчилари билан маслаҳатлашувлар асосида исталган вақтда амалга оширилади.

43-модда. Ўзбекистон Республикасининг кейинги халқаро шартномаси тузилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини бекор қилиш ёки тўхтатиш

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси, агар унинг барча иштирокчилари худди шу масала бўйича кейинги шартномани тузган бўлсалар бекор қилинган ҳисобланади, башарти:

1) ушбу масала Ўзбекистон Республикасининг кейинги шартномаси билан тартибга солиниши шу кейинги шартнома мазмунидан келиб чиқса ёки бошқача тарзда ўрнатилган бўлса;

2) Ўзбекистон Республикасининг кейинги шартномаси қоидалари Ўзбекистон Республикасининг олдинги шартномаси қоидаларига зид бўлса ва ҳар иккала шартномани бир вақтда қўллашнинг имкони бўлмаса.

Ўзбекистон Республикаси олдинги шартномасининг амал қилишини фақатгина тўхтатилган ҳисобланади, башарти Ўзбекистон Республикасининг кейинги шартномаси мазмунидан ёки бошқача тарзда унинг иштирокчиларининг бундай истаги ўрнатилган бўлса.

44-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг жиддий бузилиши оқибатида уни бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси унинг иштирокчиларидан бири томонидан жиддий бузилиши Ўзбекистон Республикасига шартномани бекор қилиш ёки амал қилишини бутунлай ёки қисман тўхтатиш учун бундай бузишни асос қилиб кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Халқаро шартноманинг жиддий бузилишига қуйидагилар киради:

1) халқаро ҳуқуқ нормаларига зид равишда халқаро шартномадан бош тортиш;

2) шартнома объекти ва мақсадининг амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этувчи қоиданинг бузилиши.

45-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бекор қилиш, денонсация қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифлар

Ўзбекистон Республикаси номидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини бекор қилиш, денонсация қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифлар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларни бекор қилиш, денонсация қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритадилар.

Ўзбекистон Республикасининг идоралараро халқаро шартномаларини бекор қилиш, денонсация қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифлар шартнома номидан тузилган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

46-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан денонсация қилиш тўғрисидаги қарор

Ўзбекистон Республикаси номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади.

47-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини бекор қилиш ва денонсация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши

Ўзбекистон Республикаси номидан тузилган Ўзбекисон Республикаси халқаро шартномаларини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинганларидан ташқари) бекор қилиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекисон Республикаси халқаро шартномаларини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинганларидан ташқари) бекор қилиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, алоҳида ҳолларда эса – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг идоралараро халқаро шартномаларини бекор қилиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

48-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор шартноманинг ўзидан келиб чиқадиган шартлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасини имзолаш ҳақида қарорни қабул қилган орган (шахс) томонидан қабул қилинади.

49-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини бекор қилиш, денонсация қилиш ёки амал қилишини тўхтатишнинг оқибатлари

Агар шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ёки унинг ўзга иштирокчилари билан бошқача келишув мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг бекор қилиниши ва денонсация қилиниши Ўзбекистон Республикасини шартномани бажариш мажбуриятидан озод қилади ҳамда ушбу шартноманинг амал қилиши давомида пайдо бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.

Агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаган ёки унинг ўзга иштирокчилари билан бошқача келишув мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси амал қилишининг тўхтатилиши Ўзбекистон Республикасини ушбу шартнома тўхтатилган муддат давомида уни бажариш мажбуриятидан озод қилади.

50-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бекор қилиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини бекор қилиш, денонсация қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги расмий хабарнома ушбу Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.

51-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ҳисобланмайдиган халқаро актларига нисбати

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ҳисобланмайдиган халқаро актлари юридик мажбурият юкловчи қоидаларга эга бўлмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим. Бундай халқаро актларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳавола қилишга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ҳисобланмайдиган халқаро актлари қоида тариқасида декларация, баёнот, коммюнике, ўзаро англашув меморандуми, истаклар баёни, ҳамкорлик режа ва дастурлари шаклида тузилади.

Ушбу Қонун қоидаларининг халқаро шартномалар тузишни ташаббус этиш ва имзолашга оид қисми Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ҳисобланмайдиган халқаро актларига нисбатан ҳам қўлланилади.

52-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ушбу Қонун қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari