Hujjat nomi
Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-07 14:02:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида

Республикада қайта ишловчи корхоналар билан фермер хўжаликларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш орқали, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоқ жойларда енгил саноат тармоғини янада ривожлантириш учун Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба майдонларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорининг 2-бандидаги “2000 гектар” сўзлари “8700 гектар” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев ва Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси07.04.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш07.04.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 07.04.2017-21.04.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш24.04.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш30.04.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш08.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari