Hujjat nomi
Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдоларни бартараф этиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-14 15:05:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-04-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiLayiha ishlab chiqilgan

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тошкент шаҳри ҳудудида кунлар исиши билан белгиланмаган жойларда автоцистерналар, ностандарт ҳажмдаги идишларда морс, квас, ўрик шарбати ва бошқа санитария талабларига жавоб бермайдиган ичимликларни, мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва моллари ва паррандалар, донали таомлар сотиш каби ноқонуний савдо ҳолатлари кўпайиб кетаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 26 октябрдаги “Тошкент шаҳри туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 965-сонли қарори асосида белгиланган жойларда кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан автоцистерналар, ностандарт ҳажмдаги идишларда морс, квас, ўрик шарбати ва бошқа санитария талабларига жавоб бермайдиган ичимликларни, музқаймоқ, мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек чорва моллари ва паррандалар билан савдо қилиниши таъқиқланганлиги қатъий назоратга олинсин (деҳқон бозорлари ва белгиланган жойлар бундан мустасно).

3. Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдо ҳолатларини ўрганиш бўйича туманларда иловага мувофиқ намунавий таркибда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.

4. Ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан автоцистерналар, ностандарт ҳажмдаги идишларда морс, квас, ўрик шарбати ва бошқа санитария талабларига жавоб бермайдиган ичимликларни, музқаймоқ, мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек чорва моллари ва паррандалар билан савдо қилиш жойларида режа жадвал асосида ўрганишлар ўтказиш;

назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб турилсин;

ўтказилган ўрганишлар даврида аниқланган товарлар ва мосламаларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, вақтинча сақлаш учун жойлаштириш;

савдо ва умумий овқатланиш объектларининг фойдаланишида бўлган ҳудудларидан ташқарисига (пиёдалар ўтиш йўлакларига ёки йўл қатнов қисмига) ўзбошимчалик билан ўтириш ўриндиқлари, жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги ва тинчлигига таъсир этувчи турли
маданий-кўнгилочар ашёлар (экран, овоз кучайтиргич, ўйин автоматлари, мониторлар) ўрнатиб олганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда объект эгаси билан тушунтириш-ташвиқот ишларини ўтказиш ҳамда қурилмаларни объект эгаси ҳисобидан олдириб ташлаш;

ўрганишлар натижалари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимиятининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарии котибиятига ҳар ой якуни бўйича ахборот киритиб бориш.

5. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Хусанов), Ички ишлар бош бошқармаси (Б.Қурбонов), Давлат солиқ бошқармаси (М.Пардаев), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халк истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.Абдумажитов), Давлат
санитария-эпидемиология назорати маркази (Р.Умаров), Давлат ветеринария бошқармаси (М.Саттарова), Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (Ё.Юльбарсов), “Тошбозорсавдо” уюшмаси (С.Нематуллаев), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (У.Мусурмонов) туман ҳокимлари:

Тошкент шаҳри ҳудудида, шу жумладан деҳқон бозорлар, буюм савдо комплекслари ва ихтисослашган бозорлар ҳудудида, шунингдек санитария талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланмаган жойларда, кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва моллари ва паррандалар, донали таомлар ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларига қатъий чек қўйилсин;

ўрганишлар натижалари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимиятига ҳар ой якуни бўйича киритилган ахборот муҳокама қилиб борилсин.

6. Ички ишлар бош бошқармаси (Б.Қурбонов), Давлат солиқ бошқармаси (М.Пардаев), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р.Умаров) ўрганиш даврида олиб қўйилган истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинсин.

7. Туман ҳокимлари:

туман ҳудудида мавсумий савдоларни тартибга солиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кўчма савдо билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларга руҳсат беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарорига қатъий риоя қилинсин.

туман ҳудудида санитария талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланмаган жойларда, кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва моллари ва паррандалар, донали таомлар ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатлари юзасидан доимий назорат ишлари олиб борилсин.

8. “Вечерний Ташкент” ва “Тошкент оқшоми” таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асомов), мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Хусанов, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халк истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти Р.Абдумажитов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sharapov Sardor Farxod o'g'li 2017-04-20 09:15:31
Если создать единую информационную систему учёта таких точек, будет проще их контролировать. А то каким образом комиссия будет проверять документы, отправит запросы в несколько инстанций, не зная какой из них выдал разрешение? Или обременительно обяжет предпринимателя носить с собой все разрешительные документы с собой, с вытекающими отсюда рисками утери, порчи.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдоларни бартараф этиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаТошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдо ҳолатларини ўрганиш бўйича туманларда иловага мувофиқ намунавий таркибда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.15 kunТошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Хусанов, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халк истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти Р.Абдумажитов

So`rovnoma natijalari