Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида шаҳарлараро қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-17 17:56:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йилдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига мувофиқ, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларининг харажатлари қопланишини таъминлаш ва шу орқали йўловчи ташувчи транспортларининг аҳолига барқарор ва сифатли хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиясининг 2017 йил 2 февралдаги йиғилиш баёнини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташувчи автобусларда 1 йўловчига 1 км учун 50 (эллик) сўм, йўналишли такси йўналишларида 1 йўловчига 1 км учун 65 (олтмиш беш) сўм этиб белгилансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2010 йил 20 июлдаги 111-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Х.Рўзиқуловлар зиммасига юклансин.

4. “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти (А.Ражабов)га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини эълон қилиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларининг харажатлари қопланишини таъминлаш Йўловчи ташувчи транспортларининг аҳолига барқарор ва сифатли хизмат кўрсатишини таъминлаш 20 kunЎзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими

So`rovnoma natijalari