Hujjat nomi
Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-01-26 16:36:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-02-10 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда),2014 йилнинг 26 декабрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2643-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги“Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-47-сонли қарорлари ҳамда ДСҚ Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармасининг вилоят бўлими, “Сирдарёбозорсавдо” уюшмасининг, туман ва шаҳар бозорлари маъмуриятининг таклифларини инобатга олиб

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари 2015 йилнинг ___ январидан бошлаб жорий этилсин.

3. Вилоят молия бошқармаси (А.Каримов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Б.Умархонов), Давлат Солиқ Қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси вилоят бўлими (К.Ахмедов) ва “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси (А.Мусаев), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:

фаолият кўрсатиб келаётган барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонларидан олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати минимал миқдорларининг тўлиқ ундирилишини ва банк муассасаларига топширилишини ҳамда маҳаллий бюджетга йўналтириладиган қисмини ўз вақтида ўтказилишини;

бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги махсус жойларга осиб қўйилишини таъминласин.

4. “Сирдарё ҳақиқати” газетаси (Ж.Қосимов)га ушбу қарорни кенг оммага етказиш мақсадида газета саҳифасида чоп этиш топширилсин.

5. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2014 йил 20 январдаги 24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Бўронов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими О. Ашурматов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari