Hujjat nomi
Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида Низом
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2015-05-29 17:30:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-06-13 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344–сон “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга доир Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда - Марказий банк) позициясини ифода этади ва ликвидликни бошқаришга нисбатан минимал талабларни белгилайди.

Шунингдек, ушбу Низом қоидаларининг банклар томонидан бажарилиши CAMEL(S) рейтинг тизими доирасида «L» компонентини баҳолашда ҳамда назорат тизимини юритиш ва кузатувни олиб боришни фаоллаштиришда инобатга олинади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддасига мувофиқ банклар депозит қабул қилганда уларни сақлаш ҳамда мижоз топшириғига мувофиқ ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Жамоатчиликнинг банк ўз мажбуриятларини бажара олишига бўлган ишончи банк томонидан янги депозитларни жалб қилишга имкон берувчи энг асосий омил ҳисобланади. Банк томонидан мижознинг талабини қондира олмаслик бўйича йўл қўйилган ҳар бир ҳолат банкка ва умуман банк тизимига нисбатан жамоатчилик ишончининг йўқолишига олиб келади. Шу сабабдан ликвидлик хатари депозит институтлари дуч келадиган асосий хавфлардан бири ҳисобланади. Ликвидлик ҳолатини самарали кузатишга ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун етарли даражада амалий ҳаракат режасини ишлаб чиқишга қобилиятсизлик аксарият ҳолларда банкларни ликвидлик инқирозига, ҳатто банкротликка олиб келади.

Ликвидлилиги паст бўлган воситаларга узоқ муддатларга қўйилган маблағлар ҳисобидан қисқа муддатли ликвидликка бўлган эҳтиёжларни қондириш ва юқори фойда олиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш банкни бошқаришда банк бошқарув органларининг самарадорлиги ҳамда банк ижро раҳбариятининг малакаси юқори эканлигидан далолат берувчи асосий компонент ҳисобланади.

2. Мазкур ҳужжатда кўрсатилган барча талабларни бажарган тақдирда ҳам тўловларни ўз вақтида ўтказмаслик ликвидликка бўлган талабни қўпол равишда бузилганлик ҳисобланади.

3. Банк раҳбарияти ликвидликни режалаштириши ҳамда банкнинг қисқа муддатли мажбуриятларини қайтариб бериш учун етарли миқдорда нақд пул ва қисқа муддатли активларга эга бўлиши лозим.

4. Етарли ликвидликни таъминланиш зарурияти фойда олишга бўлган интилишни мувозанатда сақлаб туриши ҳамда банк ҳеч қачон даромадлилик фойдасига ликвидлиликни суиистеъмол қилмаслиги лозим.

2-боб. Асосий тушунчалар

5. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

Ликвидлик – ўз вақтида банк мажбуриятларини бажариш ва активлар ўсишини молиялашни таъминлаш билан биргаликда депозитлар ва қарз маблағлари даражасининг пасайишини самарали бошқаришни билдиради.

Доимий бўлмаган мажбуриятлар – исталган вақтда банкдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган йирик депозитлар ёки қарзлар ҳисобланади. Бундай мажбуриятларга одатда қуйидагилар хосдир:

а) нисбатан катта миқдорда бўлиши;

б) ундириш муддатининг қисқалиги;

в) мажбуриятлар эгалари банк билан мазкур мажбуриятлардан бошқа ҳеч қандай битим ёки муносабатлар билан боғланмаганлиги.

Захираларнинг ортиқча қисми – мажбурий захиралар фондига ажратмалар миқдоридан ошадиган банк маблағлари - банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғи.

Ликвид активлар – уларнинг яхши маълум бўлган бозор нархининг шаклланишини таъминлайдиган доимий равишда сотилувчи ва сотиб олинувчи активларнинг алоҳида тури бўлиб, уларни банклар қисқа муддат ичида сотиб олишга тайёр бўлган харидорни топиши мумкин.

Ликвид активларга қуйидагилар киради:

а) нақд пуллар;

б) олтин;

в) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;

г) тижорат банкларидаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Давлат қисқа муддатли облигациялари (ДҚМО);

е) банклараро қисқа муддатли (етти кунгача) кредитлар ва депозитлар;

ё) таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларҳукуматларининг қимматбаҳо қоғозлари;

ж) йирик баҳолаш агентлиги томонидан қимматбаҳо қоғозлари ААА деб белгиланган, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилиги паст деб белгиланган давлатларнинг машҳур трансмиллий компанияларининг қимматли қоғозлари;

Юқори сифатли ликвид активларга қуйида келтирилган талабларга жавоб берадиган ликвидли активлар (юқоридаги г, е ва ж бандлардан ташқари) киради:

а) капитал етарлилигини ҳисоблашда уларга 0% таваккалчилик белгиланади;

б ) тўпланиш даражаси паст бўлиб, нақд пулда ёки йирик ва фаол репо бозорларида сотиладиган (бозордаги кўпгина сотувчи ва харидорлар орқали);

в) бозор қийин вазиятда бўлсада, бозордаги ликвидлиликнинг тасдиқланган ишончли манбаси ҳисобланади (репо ёки сотув);

г) молиявий ташкилот ёки унга дахлдор бўлган ташкилотларнинг мажбуриятларини ўз ичига олмайди.

Ноликвид активлар – бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ва бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув натижасида алоҳида тарзда аниқланадиган активларга айтилади. Бундай активларнинг қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши мумкин ва бу эса таққослашни қийинлаштиради. Бу турдаги активларга, масалан, кредитлар, корпоратив қимматли қоғозлар (юқоридаги ж бандда келтирилган қимматли коғозлардан ташқари), асосий воситалар ва бошқалар киради. Тезда нақд пул миқдорини ошириш учун ноликвид активларни сотиш зарур бўлган ҳолда банк уларни зарар кўрган ҳолда сотиши мумкин.

Йирик ҳамкор – бу банкнинг жами активларининг 1 фоизидан кўпроқ миқдорида молиялаштириш манбасини берадиган ҳамкордир.

Йирик маҳсулот ёки восита (депозит сертификати, облигация ва хорижий кредит линиялари) – жами активларнинг 1 фоизидан кўпроғи тўғри келган маҳсулот ёки восита.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

turaev shokhruz shukhratovich 2015-06-01 22:20:31
юқори ликвидли активларга МБда депонентлаган мажбурий захира қолдиғи кирадими.
Qabul qilindi 2015-06-12 09:55:17
Юқори ликвидли активларга Марказий банкда депонентланган мажбурий захира қолдиғи киради.
turaev shokhruz shukhratovich 2015-06-01 22:20:53
юқори ликвидли активларга МБда депонентлаган мажбурий захира қолдиғи кирадими?
Qabul qilindi 2015-06-12 09:55:25
Юқори ликвидли активларга Марказий банкда депонентланган мажбурий захира қолдиғи киради.

3-боб. Ликвидликни бошқариш

6. Ликвидликни самарали бошқариш қуйидаги омиллар билан таъминланади:

банкда банк ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган, аниқ ифодаланган ва ҳужжатлаштирилган ликвидликни бошқариш сиёсатининг мавжудлиги;

банкнинг турли бўлинмалари ўзаро мувофиқлаштирилганлиги;

банкнинг ликвидлик ҳолатини мониторинг қилиш вазифалари юклатилган таркибий бўлинма мавжудлиги;

маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банкнинг актив ва пассив ҳолатларини таҳлил қилиш учун ахборот тизимининг мавжудлиги.

7. Ликвидликни бошқариш сиёсати ликвидликни бошқариш бўйича асосий ҳолатларни қамраб олиши ҳамда банкнинг ликвидликни бошқаришга оид ўзига хос аспектларига нисбатан позициясини, масалан, турли хил молиявий воситаларни қўллашга нисбатан муносабатини аниқ ифода этиши лозим. Ликвидлилик таваккалчилиги валюта таваккалчилигига таъсир этиши мумкинлигини ҳисобга олиб, банклар мониторинг ўтказишлари ҳамда ҳар бир асосий валютанинг (ушбу валютада акс этган барча активлар ёки мажбуриятлар банкнинг умумий активининг 5 фоизига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолларда) ликвидлилигига бўлган таваккалчилигини бошқаришлари лозим.

8. Ликвидликни бошқариш сиёсати банк Бошқаруви томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши шарт. Бунда ликвидликни бошқариш бўйича қарорлар банк Кенгашида мунтазам равишда кўриб борилиши керак.

9. Ҳар бир банкда Ресурсларни бошқариш қўмитаси тузилиши ҳамда унга ликвидликни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида турли банк бўлинмалари фаолиятларини мувофиқлаштириш мажбурияти юклатилиши лозим.

10. Ресурсларни бошқариш қўмитаси таркибига банкнинг асосий таркибий бўлинмалари раҳбарлари кириши ва ушбу қўмитага банк Бошқаруви Раиси раҳбарлик қилиши лозим.

11. Қўмита камида ҳар ҳафта бизнес-режа ва банк фаолиятининг иқтисодий шароитига асосланиб, ресурсларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни кўриб чиқиш учун йиғилиши лозим. Қўмита доимий равишда ликвидлилик бўйича таваккалчиликни ҳамда юридик шахсларнинг (банк гуруҳида) молиялаштиришга бўлган талабларини, фаолиятлари йўналишлари, валюталарни фаол назорат ва мониторинг қилиб боришлари лозим, бунда улар валютани жўнатишга доир ҳуқуқий, тартибга солувчи ва операцион чекловларни инобатга олишлари лозим.

12. Қўмита қарорлари банк бўлинмалари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тезкор ва стратегик кўрсатмалар кўринишида бўлиши лозим. Қўмита йиғилиши бошлангунга қадар Қўмита аъзолари зарурий таҳлил келтирилган тегишли ҳисоботлар билан таъминланиши лозим.

13. Банк қуйидаги вазифалар юклатилган таркибий бўлинмага эга бўлиши лозим:

банкнинг ликвидлик ҳолатини ҳар кун кузатиш;

раҳбариятга банкнинг ликвидликка муносабати тўғрисида кундалик ҳисоботларни, шунингдек ликвидликни қисқа муддатли режалаштириш тавсиясини тайёрлаш;

барча банк бўлимларидан зарур бўлган ахборотларни олиш ваколатига эга бўлган.

14. Кундалик ҳисоботлар етти кунлик давр ичида ликвидликнинг қисқа муддатли камайишини ёки ортиқчалигини акс эттириш учун етарли даражада батафсил бўлиши ҳамда уларга маблағларни жалб этиш ва инвестициялаш бўйича талаб қилинган тавсияномалар илова қилиниши лозим. Ушбу бўлинма даврий равишда (ой, чорак, йил якунлари бўйича) банк Бошқаруви ва Кенгашига банкнинг ликвидлик позицияси ҳолати тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботлар тақдим этиши лозим. Ликвидлик ҳолати тўғрисидаги кундалик ҳисобот иловада келтирилган.

15. Узоқ муддатли режалаштириш активлар ва мажбуриятларни тўлаш жадвалини (ҳеч бўлмаганда бир ойлик муддатга) тайёрлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Мазкур жадвал, маълум вақт даврида ликвидликнинг меъёридан ошиб (камайиб) кетишини акс этган ҳолда, молиявий активлар ва мажбуриятларни тегишли ундириш тоифалари асосида кузатиш ҳамда раҳбариятга муаммоларнинг олдини олиш чораларини кўриш учун имконият яратиши лозим.

16. Бошқарув ахборотининг аниқлиги банк раҳбариятининг банкнинг жорий ликвидлик ҳолати ва келажакда маблағга бўладиган эҳтиёжни етарли даражада баҳолаш имкониятларига сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳар бир банкда ҳисоботлар тизими бошқарув ахборот тизимига кўмаклашиш ҳамда назорат ташкилотининг (МБ) талабларига жавоб бериш учун етарли даражада ишончли бўлиши лозим. Бошқарув ахборот тизими ҳар бир асосий валютанинг ликвидлилигини мониторинг қилиш имконини бериши керак. Ҳисобот (ахборот)лар раҳбариятга асосланган қарорлар қабул қилиш имкониятини бериш учун ўз вақтида берилиши ва етарли даражада батафсил бўлиши лозим. Бундай ҳисоботлар қуйидагиларни ўз ичига олиши, лекин фақат шулар билан чегараланиб қолмаслиги лозим:

ликвидли активлар ҳақидаги маълумотлар;

юқори сифатли ликвидли активлар ҳақидаги маълумотлар;

ликвидлиликни қоплаш коэффициенти;

соф барқарор молиялаштириш коэффициенти;

молиявий ресурсларнинг энг йирик манбалари, тармоқ ва географик ҳудуд бўйича ресурслар манбаларининг жамланганлиги;

асосий номувофиқликларни аниқлаш учун активлар ва пассивларни тўлаш жадвали;

муаммосизқимматбаҳо қоғозлар, ликвид активлар ва депозитларнинг, шу жумладан муддатсизтарихий трендлар (динамикасини акс эттирувчи жадваллар);

балансдан ташқари мажбуриятлар;

берилиши кутилаётган кредитлар;

активларнинг даромадлилиги ва жалб қилинган ресурсларнинг қиймати;

иқтисодиётнинг аҳволи, шу жумладан, асосий иқтисодий индикаторлар ва фоиз ставкаларининг ўзгариши прогнози.

17. Ҳар бир банк, ўз операциялари ҳажми ва мураккаблигига боғлиқ ҳолда, банк ликвидлигини самарали тарзда кузатиш имконини берувчи ўз ахборот тизимига эга бўлиши лозим. Бунда тизимларнинг мураккаб дастурий таъминотга асосланиши эмас, балки уларнинг банк операциялари кўлами ва мураккаблигига мослиги асосий аҳамиятга эга. Ахборот тизимлари раҳбариятнинг зарурий ахборотга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида ва тўлиқ қондириши лозим. Шунингдек, бундай тизимлар банкнинг турли ҳолатлардаги фаолиятини моделлаштириш учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

4-боб. Ликвидликни бошқариш стратегияси

18. Банк ликвидлигини самарали бошқариш активлар ва пассивларни фаол бошқарилишини ўз ичига олиши лозим. Ликвидликни бошқаришга бўлган талаблар бажарилиши банк балансининг актив ва пассив қисмларини, шунингдек, кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларини бошқариш орқали таъминланиши лозим. Банклар ресурсларни ва молиялаш йўналишларини самарали диверсификация қилиш имконини берувчи молиялаш стратегиясини ишлаб чиқишлари лозим.

19. Баланснинг актив қисмида банк ликвидлигини бошқариш сотилиши ва нақд пулга алмаштириш осон бўлган ДҚМО каби қимматли қоғозлар ёки захираларнинг ортиқча миқдори ёки қисқа муддатли қўйилмалар каби бошқа ликвид активларни харид қилиш ва уларга эгалик қилиш орқали амалга оширилиши мумкин.

20. Банк раҳбарияти бозордаги ҳолат бўйича аниқ ва ўз вақтида олинган маълумотларга асосланиб, банкка жалб қилинаётган маблағлар турларининг афзалликлари ва камчиликларини батафсил аниқлаши лозим. Банк ликвидлигини бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш қуйидаги омиллар таҳлили асосида амалга оширилиши керак:

жорий ликвидлик ҳолати;

ресурсларга бўлган талабнинг даврий ўзгариб туриши;

ресурсларга бўлган талабларнинг кутилаётган ўзгаришлари;

ресурслар манбалари. Раҳбарият банклараро бозорда активларни сотиш ва харид қилишни ёки бошқа манбаларни танлаши лозим;

ресурслар қиймати;

активларнинг сифати. Барча банк раҳбарларига активларнинг сифати банк ликвидлигига таъсир қилиши маълум. Туриб қолган кредитлар улушининг усиши ҳамда пул маблағлари ҳаракатининг кейинчалик йўқлиги ликвидлилик кризисининг асосий сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади.

ресурсларнинг жамланганлиги. Масалан, давлат ёки йирик корхона-мижозларнинг махсус депозитларига ҳаддан ортиқ қарамлиги банкни ликвидлик хатарини оширишга мажбур этади. Чунки ушбу депозитлар бюджет тўловлари ёки иш ҳақи тўлаш учун ҳар қандай вақтда қайтариб олиниши мумкин;

банк капитали ва даромадлигини ҳисобга олган ҳолда, банкнинг умумий молиявий ҳолати. Банкнинг молиявий ҳолати ёмон бўлса, талаб қилинаётган маблағларни мақбул бўлмаган юқори нархларда олишга мажбур бўлиши ёки банклараро бозорга кира олмаслиги мумкин. Агар маблағлардан фойдаланишнинг имкони бўлса, қарз берувчи ДҚМО ёки депозит каби юқори ликвидли ёки осон сотиладиган таъминот берилишини талаб қилади. Банк эса бунга йўл қўя олмайди;

балансдан ташқари мажбуриятлар ва шартномалар, жумладан, ишлатилмаётган кредит линиялари, аккредитивлар, қимматли қоғозлар ёки чет эл валютасини сотиб олиш учун тузилган келишувлар.

5-боб. Ликвидликни бошқариш воситалари

21. Инвестициялар йўналишлари ҳақидаги қарорларга жуда кўп, баъзан бир-бирига зид омиллар таъсир этади. Масалан, агар раҳбарият нақд пул каби юқори ликвидли йирик активларга эга бўлишни истаса, у жорий даромаддан воз кечади. Банклараро бозорда анча арзон ресурсларни олиш имконияти мавжуд бўла туриб, ликвидликка бўлган талабни қондириш мақсадида юқори ликвидли ДҚМОларни сотиш ҳам даромад олмасликка сабаб бўлиши мумкин.

22. Банклар кўп усуллар билан ресурсларни кўпайтириши мумкин: доимий равишда депозитларни жалб қилиш, банклараро ёки Марказий банк кредитларини олиш каби, шунингдек бошқа усуллар орқали. Жалб қилинган маблағлар нархларнинг рақобатлилигига ва мажбуриятларни қайтариш муддати активларни қайтариш муддатига мос келиш талабларига жавоб бериши керак.

23. Активлар ва мажбуриятларни қайтариш муддатларининг мос келмаслиги ликвидлик хатарининг асосий омили ҳисобланади. Ликвидликни самарали бошқариш деганда, банклар бу номутаносибликларни англаган ҳолда мавжуд хатарни камайтириш учун етарли чораларни кўриш йўли билан ликвидлилик позициясини мустаҳкамлашни тушуниши керак.

Ликвидликка бўлган талабнинг асосий жиҳатларини тушуниш учун банклар тез-тез ўз актив ва мажбуриятларини қайтариш муддатлари ўртасидаги номувофиқликни баҳолаб туришлари лозим. Бу баҳолаш ликвидлилик йўналишлари бўйича шартномавий мажбуриятларни бошланғич ва соддалаштирилган ҳолатини кўрсатади ҳамда банк раҳбариятига ликвидликка бўлган талаб қачон ўсишини кўрсатади (Илова 1).

24. Банкнинг ликвидлилик позицияси асосан унинг ресурслар базасининг барқарорлигига боғлиқ.

25. Турли воситалар орқали ресурсларни жалб қилишнинг барқарорлигини аниқлашда биринчи навбатда ресурсларнинг манбаларини кўриб чиқиш керак. Турли пассив тоифалар барқарорлиги даражасига нисбатан баъзи умумлаштиришларга йўл қўйилиши мумкинлигига қарамасдан (исталган вақтда анча юқори ставкаларга интилиб, банкдан чиқиб кетиши мумкин бўлган йирик депозит сертификатларига нисбатан кичик депозит сертификатлари анча ишончлидир, жорий депозитларга нисбатан узоқ муддатли депозитлар анча барқарордир) ресурс манбасининг шакли муҳим аҳамиятга эга бўлади. Масалан, узоқ муддатли кредит олган банк акциядорлари ёки қарз олувчиларига тегишли бўлган йирик депозитлар одатда рақибларнинг бироз юқори фоиз ставкалари бўйича таклифларидан сўнг банкдан чиқиб кетиши тенденциясига эга бўлмайди.

26. Пул маблағларининг тезда ортишига эҳтиёж сезган банк, активларни сотиш билан бир қаторда кредит олиш учун банклараро бозорга мурожаат қилиши мумкин. Банкнинг ушбу бозордан кредит олиш имкониятлари бир нечта омиллар билан биргаликда, банкнинг молиявий ҳолатига, капиталнинг етарлилигига, бозорнинг фикрини билган ҳолда юқори ликвидли гаровнинг мавжудлилигига, бозорнинг ликвидлигига ва умумий макроиқтисодий аҳволга боғлиқдир.

27. Банклараро кредитлар бозори ресурсларнинг муҳим ва йирик манбаи бўлиб ҳисобланади. Ушбу бозорда операциялар қуйидаги муоммоларни ҳал этиш учун хизмат қилиши мумкин:

тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларидаги захираларнинг тақчиллигини қоплаш ва уни талаб даражасига етказиш;

мўлжалланаётган узоқ муддатли кредитлаш эҳтиёжи вужудга келгунча ёки йирик депозитни қайтариш талаби билдирилгунча бўш ресурсларни, шу жумладан, қисқа муддатга (камида бир кунлик муддатга) самарали жойлаштириш учун шароит яратиш;

Марказий банкдан олинган кредитларни қайтариш.

28. Банклараро бозор иштирокчилари бошқа ҳар қандай иштирокчига ортиқча захирани қарзга бериши (олиши) мумкин. Банклараро бозордаги операциялар қарз олувчи, шунингдек қарз берувчи хохишига кўра бошқа банкларга ресурслар сотиш ёки сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилиб, амалга оширилиши мумкин.

29. Операция ташаббускори биринчи бўлиб билдирилган таклифни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. Бундан ташқари, у анча маъқул нарх (фоиз ставкаси)да муқобил таклифлар топиши керак.

30.Операция шартлари бўйича ёзма равишда келишувга эришилгач, қарз берувчи банк шу заҳоти ўз вакиллик ҳисобварағидаги ресурсларни қарз олувчи банкнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

31.Банклараро кредитларнинг муддати 1 кундан бир неча ойгача давом этиши мумкин. Фоиз ставкалари контр агент банклар ўртасида тузилган битим асосида белгиланиши шарт. Шунингдек, фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ёки ДҚМОлари бўйича ставкаларга боғланиши мумкин.

32. Таъминотга эга бўлмаган банклараро кредит битимларини тузганда бир қарздорга тўғри келувчи таваккалчилик меъёрларига амал қилиш керак. Фақатгина овернайт операциялари бундан мустасно, улар бўйича лимит чегараси банк капиталининг 25 фоизи атрофида ўрнатилади.

33. Банклараро кредитларнинг таъминоти сифатида ДҚМО каби юқори ликвидли ва осон сотиладиган қимматли қоғозлар қабул қилиниши мумкин. Таъминот сифатида тақдим этилган қимматли коғозлар ҳисоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

34. Репо операцияларида қўлланиладиган қимматли қоғозлар осон сотилувчи ва ликвид воситалардан ташкил топиши керак, масалан, ДҚМО кўринишида. Агар банклар ДҚМОдан бошқа қимматли қоғозлар афзал деб билса, у ҳолда қарз берувчи томон уларнинг юқори ликвидлик талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиши ва уларни ўзларида ёки учинчи шахсларда сақланишини таъминлашлари керак. Банклар банклараро бозорда ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан таъминланган молиялаштиришда гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ўзларининг енгил активлари ҳажмини мониторинг қилиб боришлари лозим.Ушбу мониторинг, стресс вақтида имкониятларнинг пасайишини инобатга олиб, банкларга қўшимча таъминланган молиялаштиришни жалб қилиш потенциал имкони ҳақида маълумотни тақдим этади.

35.Репо операциялари Марказий банк талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Келишувда ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Кредит берувчи томон қимматли қоғозлар тўлов муддатига кўра гаров қийматининг кредит қийматидан камида 10% фоизга юқори бўлишини таъминлаши керак. Ушбу маржа миқдори гаровга қуйилган қимматли қоғозларнинг қолган тўлаш муддатига кўра белгиланиши лозим. Тўлов муддати қанча яқин бўлса, маржа шунчалик катта бўлиши зарур.

36. Таъминот сифатида ДҚМОдан фойдаланилган тақдирда, гаров қийматини жорий дисконт асосида аниқлаш тавсия этилади. Купонли қимматли қоғозлар қиймати уларнинг бозор нархи ҳамда ҳисобланган фоизлар миқдори бўйича аниқланади.

37. Ҳозирги вақтда гаров тури бўйича маълум чекловлар ўрнатилмаган бўлса-да, банклар бозорда котировка қилинмайдиган қимматли қоғозлар ва асосий воситалар каби гаровнинг ноликвид шаклларини қўллашда ўзларининг зиммасидаги хатарни англашлари лозим. Қимматли қоғозлар бозори ривожланишининг чекланганлиги ва ликвидлиги етарли даражада эмаслиги корхоналар акцияларини гаров сифатида қўлланилишига имкон бермайди. Шу туфайли, давлат қимматли қоғозларидан бошқа қимматли қоғозлар гарови асосида берилган кредитлар “таъминланган” битим деб ҳисобланмайди.

6-боб. Ликвидликни баҳолаш

38. Барча банклар хар бир асосий валюталар (5 фоиздан ошган) бўйича ликвидлиликка бўлган таваккалчиликни мониторинг ва назорат қилиб боришлари керак.

39. Банклар кўзда тутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган кирим ва чиқим маблағларни, шунингдек, ўзларининг ликвидликка бўлган таваккалчиликларини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида, ҳисобга олишлари лозим (мас., форексдаги форвард келишувлар, репо операциялари, ижрога олинган кафолатлар, девальвацияланган аккредитивлар, молиявий ҳолати қониқарсиз бўлган қарздорларга берилган аккредитивлар ва кафолатлар (масалан, муаммоли кредитлар)). Ушбу пул маблағлари оқими ликвидлик билан боғлиқ бўлган барча пруденциал нормаларга мувофиқлигини баҳолашда ҳисобга олиниши керак.

Барча тижорат банклари жорий ликвидлик меъёрларини бажаришлари лозим, улар жорий активларнинг (тўлов муддати 30 кунгача бўлган барча ликвидлик активлари ва банк қуйилмалари, бир марта бўлса ҳам муддати узайтирилган ва ёки аввал берилган кредитларни тўлаш учун, шунингдек қайтариш муддати ўтиб кетган кредитлар бундан истисно) талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади. Ушбу кўрсаткич 30% дан кам бўлмаслиги лозим.

40. Банк ликвидлигини таҳлил қилганда давр (ойлик, чораклик, йиллик) мобайнида таҳлил қилувчи ликвидлик кўрсаткичлар ўзгариши тенденциясига аҳамият бериши ва ўзгаришлар аҳамиятини ҳамда характерини ўтган даврларга нисбатан баҳолаши, ресурслар жалб қилишнинг ўтган ва жорий стратегияларини баҳолаши, шунингдек имкон бўлса, ўхшаш банклар билан таққослаштириши лозим.

41. Ликвидлик коэффициентлари ўз-ўзидан ликвидликнинг етарлилиги бўйича аниқ маълумот бермайди, уларга умумий баҳонинг бир қисми сифатида қараш керак.

42.Қуйида ликвидлик коэффициентлари бўйича мисоллар келтирилган:

ликвид активлар (захиранинг ортиқча қисми, эркин айирбошланадиган валюта, ДҚМО, бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлар) / жами активлар;

доимий бўлмаган мажбуриятлар (маълум манбалардан олинган йирик депозитлар ёки қарзлар) / жами активлар;

ликвид активлар/доимий бўлмаган мажбуриятлар.

43. Барча юқорида келтирилган кўрсаткичлар қуйидаги маълумотни акс эттиради - ушбу кўрсаткичларнинг пасайиши банкнинг ресурсларнинг барқарор бўлмаган манбаларига таянганлиги ёки банк портфелидаги юқори ликвидли активлар улуши камайганлигини англатади.

44. Кредитлар/Депозитлар - депозитлар, айниқса майда омонатчиларга тегишли қисми, одатда ресурсларнинг барқарор манбаидир. Кўрсаткичнинг жуда юқори қиймати (80 фоиздан ортиқ) ва/ёки ўсиши муаммоларнинг дастлабки белгилариданоқ банкдан чиқиб кетадиган барқарорлиги пастроқ ресурслар манбаларига бўлган банк ишончини билдиради.

45. Гаровга қўйилган қимматли қоғозлар/жами қимматли қоғозлар - гаровга қўйилган қимматли қоғозлар улуши кўрсаткичи ва шу сабабли ликвидликка тезкор талабларни қоплаш учун қўлланила олмайди.

46. Банк раҳбарияти, жорий ликвидликдан ташқари, ўзининг ликвидлик кўрсаткичлари тўпламини ишлаб чиқиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Мазкур кўрсаткичлар мазмунли бўлиши ва ҳар доим банкнинг молиявий ҳолатини баҳоловчи бошқа маълумотларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланиши лозим.

47. Банклар, шунингдек, алоҳида ҳамкорлардан, тармоқлардан ва воситалардан олинадиган (йирик миқдорда) улгуржи молиялаш манбаларини умумлаштириб таҳлил қилишлари керак.

Бир ёки бир нечта молиялаштириш манбалари ўз маблағларини тақдим этишни тўхтатган тақдирда, улгуржи молиялаш манбаларини умумлаштириб ҳисоблаш банкларга молиялаштириш билан боғлиқ ликвидлик хатари қанчалик тўғрилигини баҳолашда ёрдам беради. Банк Кенгаши ва Бошқаруви умумлаштиришни мунтазам таҳлил қилиб боришлари ва зарур бўлганда, ҳолатни тузатиш учун чоралар қўллашлари керак. Масалан, банклар молиялашни умулаштириш мониторингида қуйидаги меъёрлардан фойдаланишлари мумкин:

А. Ҳар бир йирик ҳамкорнинг манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятлари.

Жами активлар

В. Хорижий манбалар бўйича молиялаштириш мажбуриятлари.

Жами активлар

С. Ҳар бир йирик маҳсулот ёки восита манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятлари.

Жами активлар

7-боб. Банкларнинг ликвидлик кўрсаткичларига

қўйиладиган талаблар

48. 2015 йил 1 сентябридан бошлаб барча банклар ликвидликни қоплаш меъёрини таъминлашлари шарт бўлиб, ушбу меъёр юқори сифатли ликвид активларнинг бажариш муддати 30 кун ичидаги соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади. Ликвидликни қоплаш меъёри 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Қайтариш муддати 30 календар кундан ортиқ бўлган юқори сифатли ликвид активлар

≥ 100%

Кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим

Бир вақтнинг ўзида соф чиқим маблағи жами маблағлар чиқимининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги деб қабул қилиниши лозим.

Маблағлар кирими/чиқими (оқим)

30 кунгача

31 кундан 90 кунгача

90 кундан 180 кунгача

181 кундан 365 кунгача

1 йилдан ортиқ

Жами

Кирим (ўз ичига юқори сифатдаги ликвидли активларни олади)

50

80

100

170

100

500

Чиқим (ўз ичига кўзда тутилмаган харажатлар ҳисобварақларини(ОБС) олади)

100

120

110

90

80

500

Соф чиқим ёки кирим

(-)50

А

(-)40

(-)10

(+)80

(+)20

----

Юқори сифатли ликвид активлар (одиндан киримга қўшилган)

10

В

20

10

10

10

60

С

Юқори сифатли ликвидли активлар = 60-10 (С-В)=50

30 кунгача бўлган соф чиқим = 50 (А)

Ликвидлиликни қоплаш нормаси = 50÷50=100%

49. 2018 йил 1 январдан бошлаб барча банклар 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда соф барқарор молиялаштириш меъёрини таъминлашлари шарт бўлиб, ушбу меъёр қуйидагича аниқланади:

Соф барқарор молиялаштириш меъёри

=

Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси

> 100 %

Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси

Соф барқарор молиялаштириш меъёри (СБММ), банкларда, активларни қайтариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, молиялашнинг барқарор ресурслари (барқарор молиялашни мавжудлиги) мавжуд бўлиши, шунингдек, бир йилдан ортиқ муддатда кўзда тутилмаган холатларни (балансдан ташқари ҳисобварақлар) кўзда тутиб ликвидликка бўлган талабни (зарур бўлган барқарор молиялаштириш) қондириш мақсади учун керак. СБММ мақсади – қисқа муддатли улгуржи молиялаштиришни чеклаш.

Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасига қуйидагилар киради:

a) банк капитали суммаси (бунга тақсимланмаган фойда, тақсимланмаган фойда ҳисобидан шакллантирилган капитал ва бошқа резервлар, буларга бир йилдан кам муддати қолган имтиёзли акциялар кирмайди);

б) банкнинг амалдаги қайтариш муддати 365 кун ва ундан ортиқ бўлган мажбуриятлари;

в) қайтариш муддати белгиланмаган бошқа депозитлар ва қарз маблағлари суммасининг 30 фоизи.

г) қайтариш муддати 365 кундан кам бўлган бошқа депозитлар ва қарз маблағлари суммасининг 30 фоизи

Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига қуйидагиларнинг умумий суммаси киради:

a) қайтарилишига 365 кун ва ундан ортиқ муддат қолган банкнинг барча активлари, буларга барча муаммоли кредитлар ва номолиявий активлар, яъни ер участкалари, бинолар, мебель, компьютерлар ва автомашиналар киради;

б) судда кўриб чиқилаётган ва/ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар;

в) қайтариш муддати 365 кундан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи, қайтариш муддати 365 кундан кам бўлган ёки муддатсиз ликвидли активлар бундан мустасно;

г) барча кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларининг (балансдан ташқари ҳисобварақлар) 15 фоизи.

Ҳисобварақ

Актив

Мажбурият

1 йилдан кам

1 йилдан ортиқ

1 йилдан кам

1 йилдан ортиқ

1

50

--

--

50

2

30

--

--

20

3

40

60

10

30

4

30

150

70

120

5

50

75

50

50

6

--

25

60

40

Жами

200

300 (С)

190

310 (D)

Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси (D) =310+(190*30)=367

Барқарор молиялаштиришни зарур суммаси (С) =300+(200*30)=360

Соф барқарор молиялаштиришни меъёри (СБММ) = 367÷360 яъни 100 % баланд.

8-боб. Якуний қоида

50. Стресс тест ўтказиш

Банклар мунтазам равишда (ҳар ярим йилда) ўз ликвид йўналишларини стресс тестлардан ўтказиб боришлари лозим, уларнинг якуни бўйича таваккалчиликни бошқариш стратегияси, сиёсат чоралари ва жараёнларини тўғрилаб боришлари керак. Стресс тестларнинг натижалари фавқулотда ҳолатларни олдини-олиш мақсадида кўзда тутилмаган молиялаш (КТМ) режалари асосига киритилиши керак. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига стресс тест натижалари ва кўзда тутилмаган молиялашга доир тузилган режалар бўйича, шунингдек, сиёсат меъёрлари ва Бошқарув томонидан стресс тест натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақида маълумотлар тақдим этишлари лозим. Банк Кенгаши ва Бошқаруви стресслар параметрлари ва тахминларини, шунингдек, кўзда тутилмаган молиялаш режаларини етарлилиги ва мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда, стресс тестларни кўриб боришлари лозим.

Илова 1

Активлар ва мажбуриятларнинг ундириш муддатлари номувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ликвидлиликни бошқариш йўналишлари

Банклар ликвидлилик таваккалчиликларини, кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича мажбуриятларини (балансдан ташқари ҳисобварақлар) ҳисобга олган ҳолда, қайтариш муддатларининг номувофиқлиги (оқим) истиқболлари бўйича бошқаришлари керак. Ликвидлик таваккалчиллигини бундай бошқариш маҳаллий валюта ва ҳар бир асосий хорижий валюталари учун алоҳида ўтказилиши лозим. Ундириш муддатларининг номувофиқлиги таҳлили банк раҳбарияти билан биргаликда банк Кенгашига тақдим этилиши лозим. Ушбу услубиёт пруденциал коэффициентларга ва мазкур тартибга мувофиқ мониторинг учун қўшимча воситалар сифатида ишлатилиши лозим. Қуйида банклар мослашиши лозим бўлган бир нечта асосий операцион жиҳатлар келтирилган:

а) Вақт диапазонлари: Банклар асосий диққатларини ундириш муддатининг қисқароқ қисмига қаратишлари лозим. Ҳозирги вақтда банклар актив ва мажбуриятларни ундириш муддатлари тақсимланиши ҳақидаги ҳисоботларни қисқа ва узоқ вақт диапазонларига асосланган ҳолда бермоқдалар, аммо улар қуйидагича ўзгартиришлари зарур.

Вақт диапазонларини ундириш муддатини узун қисмида янада бўлиниш сабабларидан бири, бу банк тизими банк портфелидаги фоизлар ставкаси билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқаришга ва мониторинг қилишга енгилроқ мослашуви (сўнгги босқичда) ҳисобланади.

Жорий тизим

Таклифэтилаётган

(шартномаларбўйичаундиришнингқолган муддати)

Талабқилиболингунча

Талабқилиболингунча

1-30 кун

1-7 кун

8-14 кун

15 кун – 1 ой

31-180 кун

1-3 ой

3-6 ой

181-365 кун

6-12 ой (ўзгаришсиз)

365 кунданортиқ

1-3 йил;

3-5 йил;

5 йилдан ортиқ

Муддатсиз

б) Оқимлар мониторинги: Банк шартнома бўйича ундириш муддатининг қолган қисми асосида нақд пуллар ва қимматбаҳо қоғозларнинг (облигациялар ва депозит сертификатлари) шартномавий оқимлари тўғрисида янги вақт оралиқлари учун маълумотлар йиғиши лозим. Шунингдек, балансдан ташқари ҳисобварақлардан келиши мумкин бўлган нақд пулларнинг бошқа оқимлари ҳақидаги маълумотларни, ундиришнинг шартномавий муддатлари нақд пуллар оқимини қандай даражада эканлигини тушунишга ёрдам беришини назарда тутган ҳолда, қўшиш лозим.

Ундириш муддатлари ноаниқ (талаб қилиб олингунга қадар омонатлар) ҳамда ундириш муддати белгиланмаган (капитал активлар ва нақд пул) мажбуриятлар ва активлар ҳақидаги маълумотлар алоҳида ҳамда батафсил тақдим этилиши лозим. Масалан, ундирув муддати ноаниқ бўлган мажбуриятлар (талаб қилиб олингунга қадар) “талаб қилиб олингунга қадар” устунига, ундириш муддати белгиланмаган активлар (капитал активлар ва банкнинг шахсий капитали) эса муддатсиз активлар устунига киритилиши лозим.

в) Ундириш муддатларидаги номувофиқликни ҳисоблаш: банклар ҳар бир вақт диапазонлари номувофиқлиги, шунингдек, ундириш муддатларининг умумий номувофиқликлари мониторингини олиб боришлари лозим. Банк ва назорат ташкилотлари асосий эътиборни биринчи учта вақт диапазонларида ундириш муддатларининг номувофиқлигига (бўлиниш) қаратишлари лозим.

г) Номувофиқликларни баҳолаш мезонлари. Агар ҳар биринчи учта вақт диапазони (алоҳида ва жами номувофиқликлар) салбий номувофиқ (чиқим киримдан кўп) бўлса, бунда номувофиқликлар сабабларини тушуниш ҳамда мос равишда банклар томонидан ушбу номувофиқликларни қоплашга қаратилган режаларни тузиш учун эътибор талаб этилади. Бу сезиларли даражада номувофиқликлар рўй берган ёки ҳолат ҳақиқатда ёмонлашиш эҳтимоли мавжуд бўлганда жуда муҳим саналади.

д)Кирим ва чиқимни батафсил тақсимлаш: ликвидликнинг номувофиқлиги манбасини тўлиқ ўрганишни ташкил этиш учун активлар (кирим) ва мажбуриятлар (чиқим) ҳисобварақлари ҳақида кўпроқ маълумот бериш лозим. Мас., “талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган” депозитлар “жисмоний шахсларнинг”, “банкларнинг”, “компанияларнинг” депозитларига бўлиниши мумкин.

е) Ўзини тутиш модели. Банклар томонидан маълумотларни тақдим этилишининг стандарт тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жами бозор ҳақидаги таассуротни ҳамда ликвидликка қўлланиладиган кўрсаткичларни аниқлаш имконини беради. Кўрсаткичлар тизими шартномаларга мувофиқ уларнинг муддатларига асосланганлигини инобатга олиб, ўзини тутиш моделлари билан боғлиқ таҳминларга йўл қўймасдан, ушбу маълумотлар келажакда ҳақиқатда келиши мумкин бўлган жорий ёки келажакдаги стратегия ва режалар доирасидаги оқимларни акс эттирмайди, яъни фаолиятни узлуксиз концепцияси доирасида амалга оширилади. Бундан ташқари, шартномавий ундириш муддатларини номувофиқлиги, банкнинг шартномавий мажбуриятлари бўлмаган тақдирда ҳам, ўзини обрўсини сақлаш учун банк қилиши мумкин бўлган чиқимни кўрсатмайди.

ё) Банклар фаолият узлуксизлиги концепциясига мувофиқ мижозларнинг оддий ва стресс вазиятларда маблағларни кирим ва чиқимларига олиб келадиган ўзини тутиш ҳолатлари тўғрисидаги тахминлар асосида ундириш муддатлари номувофиқлигини таҳлил қилишлари мумкин.

Ушбу таҳлил стратегик ва бизнес режаларга асосланган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилган ва муҳокама қилинган бўлиши ҳамда таҳлилда кўрсатилган шартномавий қайтариш муддатлари номувофиқлиги таққослаш учун асос сифатида қўлланилиши лозим.

ж) Банклар ички таҳлил ёрдамида аниқланган қайтариш муддатларидаги юзага келган номувофиқликлар қопланишини қандай режалаштираётганликларини кўрсатишлари ва нима учун уларнинг тахминлари шартномалар муддатларидан фарқланаётганлигини тушунтиришлари лозим.

Илова-2

Кундалик (ҳафталик)ликвидлик ҳисоботи

Кунлари (ҳафта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1. Жорий ҳолат

Нақд пул

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи

Давлат қисқамуддатли облигациялари (гаровга қўйилганлардан ташқари)

Ҳукуматнинг бошқа қимматли қоғозлари (гаровга қўйилганлардан ташқари)

Банкларга берилган кредитлар (овернайт)

Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари

Тўлов муддати келган бошқа банклардан олинадиган депозитлар

Тўланадиган кредитлар (банклараро кредитлар билан биргаликда) - асосий сумманинг бир қисми.

Тўланадиган бошқа активлар.

2. Кутилаётган молиявий манбалар

Депозитларнинг ўсиш режаси

Тўлов муддати келган кредитлар

Бошқалар

3. Молиялаштиришга қуйилиши кутилаётган талаб

Янги кредитларни молиялаштириш (кредитлар тури батафсил кўрсатилади)

Депозитларнинг чиқиб кетиши (ҳисобварақ тури батафсил кўрсатилади)

Асосий воситаларни сотиб олиш

Тўлов муддати келган бошқа мажбуриятлар

4. Балансдан ташқари мажбуриятлар

Молиялаштирилаётган кредит линиялари

Аккредитив бўйича тўловлар

Тўлов муддати келган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш бўйича мажбуриятлар

Тўлов муддати келган чет эл валютасини сотиб олиш бўйича мажбуриятлар

Тўлов муддати келган бошқа мажбуриятлар

5. Етишмаётган ва ортиқча ресурслар (1+2-3-4)

Ушбу бандда, ресурслар тақчиллиги ёки ортиқчаси мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда: тақчиллик юзага келган ҳолда, уни қай тарзда қоплаш (банклараро бозор, активларни сотиш, Марказий банкдан қарз олиш ва ҳ.к.) тўғрисида ёки, агар ресурслар ортиқча бўлса, кейинги даврларда ликвидлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, маблағларни қай тарзда фойдалироқ жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Марказий банкининг Низом лойиҳаси01.05.2015-28.05.2015Марказий банк
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш.29.05.2015Марказий банк
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.29.05.2015-13.06.2015Марказий банк, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш.14.06.2015-20.06.2015Марказий банк
5Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш22.06.2015Марказий банк

So`rovnoma natijalari